Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet14/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Эски патриархалчилар, принципсиз комбинаторлар149 (Маҳмуд Ёқубов уч марта партиядан ҳайдалган) раҳбарлик лавозимларига кўтарилмоқдалар, айни вақтда деярли бутун талабалар ҳатто ўртоқ Икромовгача тўласинча инкор этилмоқда, қувғин этилмоқда, уларга ишончсизлик билдирилмоқда. Бизнинг “раҳбарлари”мизнинг тактикаси ва уларнинг сиёсий йўли ана шулардан иборат. Бундай зиддият, қарама-қаршилик чуқур ва бемаъни эканини ўртоқ Раҳимбоевнинг аҳволидан ҳам билса бўлади. Ўртоқ Раҳимбоев ҳозирги вақтда Исломов гуруҳи томонидан шиддат билан яккалатиб қўйилмоқда, унга “муросачи” деган ва бошқа тамғалар ёпиштирилмоқда. Унинг ўртоқ Каримовнинг ташланишига қатъиян қаршилиги бирон натижага олиб келмади ва у Каримовга қалбдан хайрихоҳлигини изҳор этиб, Исломов ва бошқалар олиб бораётган жўнгина ишдан кетишини маориф комиссарлигига, жуда бўлмаса, ўқитувчи бўлиб хизмат қилишга ўтишини билдиришга мажбур бўлади”.
У.Эшонхўжаев, Х.Бурнашев, Р.Иноғомовлар ўз хатлари якунида И.В.Сталинга мурожаат этиб, Туркистон партия раҳбариятининг юқорида тасвирланган сиёсати уларнинг Москвада бўлган суҳбатда Сталин томонидан айтилган фикрларга, РКП(б) XII съездига қилинган ҳисобот маърузасида илгари сурилган ғоя руҳига мувофиқ эмаслигини таъкидлайдилар. Улар Сталиндан қуйидагиларни илтимос қиладилар:
“1. Бизнинг бундан кейинги ишимиз учун ўртоқларча кўрсатма берсангиз.
2. Туркистонда юзага келган вазиятга фаол таъсир кўрсатсангиз.
3. Бизнинг бундан кейинги ишимизга бор имконият билан кўмак берсангиз.
Коммунистик салом билан У.Эшонхўжаев, Х.Бурнашев, Р.Иноғомов1510.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, бу хат билан Сталин танишган ва у дарҳол У.Эшонўжаевни Москвага чақириб олган. “Туркестанская правда” газетаси 1924 йил 8 октябрь сонида Туркистон Компартияси Марказқўми ижроия бюроси номидан Усмонхон Эшонхўжаев РКП(б) Марказий Қўмитасига чақириб олингани, шу боис вақтинча тарғибот ва ташвиқот бўлими мудири қилиб Саулинг, унинг ўринбосари этиб эса Матусов тайинланганини хабар қилган1611.
* * *
Москвадан 1924 йил 1 октябрда А.Знаменский РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси раиси ўринбосари номига йўллаган “Ўзбекистон учун кадрлар танлаш тўғрисида”ги хатида бўлажак Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Комитети раислигига номзод қилиб Иномжон Хидиралиев, унга альтернатив номзод қилиб эса Порсо Хўжа номзоди, Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари кенгаши раислигига Файзулла Хўжаев номзоди кўрсатилганини хабар қилган1712.
* * *
Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларининг таниқли партия ва давлат раҳбар арбобларидан 13 нафари 1924 йил 14 октябрда Москвада туриб РКП(б) МК Сиёсий бюросининг барча аъзолари — Сталин, Каменев, Зиновьев, Бухарин, Троцкий, Калинин, Томский, Сокольников, Рудзутак, Куйбишев ва Молотовларга РКП(б) МК Ташкилий бюроси тасдиқлаган РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси таркиби ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқишни илтимос қилиб хат ёзганлар. Хатни Ўрта Осиё бюроси аъзоси, Туркистон Компартияси МК масъул котиби Абдулла Раҳимбоев, Ўрта Осиё бюроси аъзоси Файзулла Хўжаев, Хоразм республикаси МИК раиси ва ўзбек бюроси аъзоси Султон Қори, Бухоро республикаси МИК раиси Порсо Хўжа, Туркистон Компартияси аъзоси, ўзбек бюроси аъзоси Султон Сегизбоев, Туркистон Компартияси Марказий Назорат Комиссияси раиси ўринбосари, Туркистон Ички Ишлар халқ комиссари Ризаев, Бухоро республикаси МИК раиси ўринбосари, БСР Ички Ишлар халқ комиссари ва БКП МК аъзоси Раҳмат Рафиқ, БКП МК аъзоси ва Бухоро МИК Президиумининг аъзоси Саиджонов, Шарқий Бухоро МИК раиси ўринбосари Хожа Раҳматулло, Бухоро Марказий совет профсоюзи раиси Ота Собиров, Туркистон МИК ва Туркистон АССРнинг Москвадаги доимий вакили И.Хидиралиевлар имзолаганлар.
Хатда, биринчидан, Варейкис ва Межлаукни Ўрта Осиё бюроси таркибидан чиқариб ташлаш, иккинчидан, уларнинг ўрнига амалий иш олиб бориш учун Ўрта Осиё бюроси раислигига Рудзутак ва Ўзбекистон Компартияси МК котиблигига Знаменскийларни қолдириш шарти билан амалий иш олиб бориш учун янги ходимлар қўйиш талаб этилган. Бу илтимос ўз вақтида МКнинг айрим аъзоларига муайян тушунтиришлар билан хабар қилинган. Хатда шундай дейилган: “Бугун Ташкилий бюро комиссия маърузаси бўйича Ўрта Осиё бюроси ва Ўзбекистон МК котибларини тасдиқлади. Бизнинг илтимосимиз инобатга олинмади. Кўрсатилган асослар эътиборга олинмади. Ваҳоланки, миллий давлат чегараланиш ишини узил-кесил ҳал этиш учун ҳам ва кундалик партиявий – совет ва иқтисодий ишлар учун ҳам олиб борилиши лозим бўлган ишлар шу қадар буюкки, бизлар шу ишларни муваффақиятли бажарилишидан жиддий ташвишдамиз. Гап шундаки, бутун бир муҳим масалаларни ҳал этиш ишида бизлар билан — Туркистон ходимлари ва Исломов билан бир томондан, бошқа томондан эса Бухоро ва Хоразм ходимларини Исломов билан бир-бирига қарама-қарши бўлган келишмовчиликлар мавжуд. Улар қуйибагилардир:
1. Ўртоқ Исломовнинг Ўрта Осиё шароитида Тошкент Эски Шаҳарини Туркистон сиёсатига раҳбарлик қилишдаги гегемонлигини ортиқча баҳолаганлигидир.
2. Ўсиб бораётган ёшларни роли ва аҳамиятини муносиб баҳоламаслик ва уларга нисбатан ҳаддан ташқари агрессив сиёсат қўлланилиши.
3. Миллий ҳудудий чегаралашда Бухоро ва Хоразмнинг муносабати ролини, сиёсий аҳамиятини камситишдир.
4. Ходимларни танлаш ва уларни кўтариш масаласида.
Ўртоқ Исломов бу барча масалалар бўйича партиядаги носоғлом унсурларга ҳамда совет ходимларига суяниб (Иноятов, Маҳмуд Ёқубов ва бошқалар) ўзининг индивидуал тор доирадаги тошкентча сиёсатини олиб бормоқда. Биз шуни таъкидлаймизки, ўртоқ Варейкис ва ўртоқ Межлаук бу масалада ўртоқ Исломовнинг бундай бўлишига имкон яратдилар, у ва унинг атрофидаги кишиларни қўллаб-қувватладилар, охир-оқибатда ички партиявий гуруҳ шакли юзага келди. Биз ўртоқ Варейкис ва ўртоқ Межлаукни МК томонидан уларга юклатилган вазифани етарли даражада англамаган деб ҳисоблаймиз... Ўртоқ Исломов ўртоқ Варейкисни шунинг учун қадрлайдики, у ҳамма соҳаларда Исломовга хайрихоҳдир. Шундай бир шароитда биз унумли иш олиб боришига умид боғлай олмаймиз, қолаверса, Ташкилий бюронинг Ўрта Осиё бюроси таркибининг ўзи, бизнинг фикримизча, нотўғри йўл олиб борилаётганини тасдиқламоқда. Шунинг учун биз Сиёсий бюродан Ташкилий бюронинг юқоридаги қарорини қайта кўриб чиқишни сўраймиз1813”.
Орадан икки кун ўтиб 1924 йил 16 октябрда РКП(б) МК Сиёсий бюросининг йиғилиши кун тартибида Ўрта Осиё масаласи қўйилди. Персонал тайинлашларни келгуси йиғилишга қолдиришга қарор қилинди. 1924 йил 18 октябрда Сиёсий бюро қарор қабул қилди. Унга кўра Қорақирғиз муваққат партия бюроси таркиби Каменский ва Абдураҳмонов, аъзолари Зулфибоев, Айдарбеков, Тўқбаев, Покровский, Бўтбоев, Бабахин, Госс, Тўленов, Худойқулов, Арабаев ва Расулевлардан иборат тасдиқланди. Тожикистон области муваққат партия бюроси секретарлари қилиб Соколов ва Имомовлар тасдиқланди. Ўртоқ Айтаков раислигида, Назаров (раис ўринбосари), Ортиқ Раҳмонов (раис ўринбосари), Отабоев, Шутемов, Паскутский, Сахат Муродов, Бешеров, Кулиев, Қулмамедов, Мамедов, Наубатов, Аменоков, Байрам Сахатов, Ўразов, Матвеев, И.Межлаук, Кувадов, Чори Перлиев, Красновский, Кожухова, 3 нафар партиясиз деҳқон ва 2 нафар европалик ишчилардан Бретта, Городецкий ва Тимашковлардан иборат Туркманистон революцион комитети тасдиқланди. Шунингдек, Айдарбеков раислигида Зулфибоев (раис ўринбосари), Янг Бўлатов (раис ўринбосари), Абдураҳмонов, Малишев, Ченбашев, Покровский, Бўтбоев, Каменский, Квитко, Худойкулов, Расулев, Арабаев, Тайчинов, Жанишевлардан иборат Қорақирғизистон революцион комитети тасдиқланди.
Сиёсий бюро 1924 йил 30 октябрда Я.Э.Рудзутакни РКП(б) МК Ўрта Осий бюроси раислигидан ва И.М.Варейкисни Ўрта Осиё бюроси раиси ўринбосарлигидан озод қилди, Ўрта Осиё бюроси раиси қилиб И.А.Зеленский тайинланди. Ўзбекистон Компартияси секретари тўғрисидаги масала (Иванов) Ташкилий бюрода қўшимча муҳокама қилиш учун қайта юборилди. 1924 йил 5 ноябрида Ташкилий бюро таклифи билан Сиёсий бюро Владимир Иванович Ивановни Ўзбекистон Компартиясининг секретари этиб тасдиқлади1914.



Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish