Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet16/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

1934-1936 ЙИЛЛАРДА СИЁСИЙ ҚАТАҒОН.
РЕЖА:

  1. С.М. Кировнинг 1934 йил 1 декабрда Троцкийчи-зиновьевчилар томонидан ўлдирилиши – қатағоннинг янги босқичининг бошланишидир.

  2. 1934-1936 йилларда Ўзбекистондаги қатағон қилинганлар.

Юрий Козенковнинг кўрсатишича гражданлар урушидан сўнгги ва Сталин вафотига қадар бутун террорни уч даврга бўлиш мумкин. Биринчи даврда 1928 йилдан 1936 йилгача бўлган вақтда Менжинский1 аппарати террор ва репрессия қилган ва Ягода2нинг аппаратини террор ва қатағон қилган.


Иккинчи даврда Ежов3 аппаратини репрессия қилган ва учинчи даврда Берия4 аппарати 1939 йилдан 1952 йилгача репрессия ва террорни амалга оширган.


Троцкий 1925 йилдан бошлаб барча лавозимлардан бўшатилгач унинг тарафдорларини Сталин ҳокимиятига қарши саботаж, диверсия, зараркунандалик, қўпорувчилик кураши фаолланиб кетади. Бу кураш Троцкий мамлакатдан хайдаб чиқарилганидан сўнг Троцкий кўрсатмаси бўйича ташкилий тус олади.
Троцкий четдан туриб ўз одамларини, улар орқали кўрсатма йўллаб турган. Ўшандайлардан бири Блюмкин эди. Ундан Троцкийнинг хатлари, директиваси тинтувда чиқиб қолади, у отилади. Бундайлар кўп бўлган. Буларнинг ҳаммаси Сталинни кескин қадам ташлашга мажбур этади.
Бошқа томондан Сталин позициясини, давлат позициясини мустаҳкамлаш керак эди. У бунга жуда ҳам муҳтож эди. Биринчи ўринда оғир саноат ва ҳарбий техникани яратаётган ишчиларни боқиш керак эди. Бу вазифани хал этиш коллективлаштириш орқалигина мумкинлигини у билган эди. Уни ихтиёрий ўтказиш мураккаб эди, буни у ва унинг атрофидаги сионистлар ҳам тушунишарди.
Улар деҳқонларнинг энг соғлом ва бақувват, салоҳиятли қисмини йўқ қилиш учун коллективлаштиришдан муваффаққиятли фойдаландилар. Бу деҳқонлар хали тегирмон тош- яҳудийлар террорига учрамаган эдилар.
Менженский ва Генах Гиршевич Ягода даврида жуда ҳам эҳтиётлик билан ҳисобланганда концлагерлардаги маҳбуслар сони қуйидагича бўлган:
1928 йилда маҳбуслар – 80 000;
1930 йилда маҳбуслар – 600 000;
1931-1932 йилларда маҳбуслар деярли 2 000 000;
1933-1935 йилларда маҳбуслар сони – 5 000 000;
1936-1937 йилларда маҳбуслар сони – 6 000 000 бўлган.5
Зўрлик билан ўтказилаётган коллективлаштириш билан боғлиқ воқеалар ривожланиб борган сари лагерлар ҳам тўлиб-тошиб борган. Халққа қарши қаратилган бундай гигант жазо акти чақув, туҳмат қилиш, ўч олиш ва бошқа хунрезликлар муваффақиятли олиб борилган.
Бу мешчанликдаги сионисилар ОГПУ – НКВДнинг барча бўғинларида бош ролни бажараётган эдилар ва улар ўзларига ёқмаган рус ва бошқа миллат вакилларини амалда қирғин қилганлар.
30-йиллар ўрталарига келиб Сталин троцкизм билан фаол кураш олиб боришни авж олдириб юборади. Шунда лагерлар 1917 йилдан бошлаб халқни жазолаётган Ягоданинг қабиладошлари ҳам лагерлардан жой оладилар.
Халқни қирғин қилишдаги энг асосий, бош айб Сталинда эмас, аксинча ана шуларда. Сионистлар буни қанчалик ёлғонлаштиришга, сохталаштиришга уринганларига қарамай кўплар бу холатни аллақачон тушуниб етганлар.
Жойларда коллективлаштиришдаги хаддан ошиш, чегарадан чиқишларни баҳолаб, қишлоқда юзага келган аҳволни англаб ВКП (б) МК ва СССР ХКС 1933 йили 8 майда Сталиннинг таклифи билан «Деҳқонларни оммавий равишда кўчиришни тўхтатиш тўғрисида» қарор қабул қиладилар. Қарор И.В.Сталин, В.М.Молотов томонидан имзоланиб жойларга юборилади.
Аммо Менжинский, кейин Ягода раҳбарлигидаги ОГПУ бу қарорни инкор қилади. Фақат бир ярим йил ўтгач 1934 йил 27 октябрда бундай топшириқ жойлардаги ОГПУ суд ва прокуратура органларига етказилади. Кўплар Менжинский ва Ягода Сталинга бўйсунмай қўйиши, унга қулоқ солмай қўйишлари мумкинми деб иккиланадилар. Сталиннинг «диктаторлик» кўрсатмаларини улар сўзсиз, ортиғи билан бажарганлар, бошқа соҳаларда эса бунинг аксича бўлган.
ОГПУ структурасидаги қабиладошларига суяниб Ягода лагер ва турмалардаги троцкийчилар, сионистлар, яҳудийларга нисбатан кенг кўламда юмшоқлик қилган. Улар учун лагер ва турмаларда озми-кўпми даражада «иссиқ жойлар» яратиб қўйган. «Нон бор жойда» хўжалик мудири, иш тақсимловчи, ҳисобчи, назоратчи, ошпаз каби ишларда ўша сионист, яҳудийлар турган. Фельдшерлар ҳам улардан бўлган.
Махбус Зиновьев билан Каменевга Ягода кўрсатмаси билан тушлик овқатни ресторандан олиб келиб турганлар. Бундан Сталин хабар топгандан сўнггина улар учун турма мақомидаги ҳолат яратилган.
1936 йили Ягода хўжалиги текширилганидан сўнг бир неча ой ўтиб 1936 йил сентябр бошида Давлат хавфсизлиги бош бошқармаси харбий хизматининг Сталин столига рапорт тушган. Уни Поскрибишев, Шкирятов, Ежовлар имзолаган эдилар. Унда Ягоданинг троцкийларга юмшоқ бўлиб, қолганларга нисбатан азобни кучайтириб юборгани, комсомол ва партияга киришда ижтимоий аҳволини яширган деган айблар қўйилиб жиноий жавобгарликка тортиш оммавий тус олгани айтилган эди. Шу йўл билан Ягода бошлиқ ОГПУдаги сионистлар 1918-1928 йилларда йўқ қилинган дворян, ҳарбий, руҳоний, казак, савдогар, амалдор, олим маданият ва санъат усталарнинг болаларини қамоққа олиш билан машғул бўлганлар. Сталин тезкор қарорга келади. 1936 йил 30 сентябрда ишни Ягодадан қабул қилади ва НКВДга бош бўлиб қолади. Бунгача ВКП (б) МК ташкилий бўлиб мудири бўлиб ишлаган Ежовга Ягода ОГПУ, кейин НКВДдаги. Ҳатто бошқа органлардаги энг масъулиятли лавозимларга ўз одамларини, қабиладошларини қўйгани маълум эди. Юрий Козенков ана шулардан фақат айримларини келтиради.
НКВДнинг Лагерлар бош бошқармаси (ГУЛАГ)даги яҳудийларни номлари келтирилади.
ГУЛАГ бошлиғи – Берман Яков Матвеевич, унинг ўринбосари – Фирин Самуил Яковлевич, Карелия АССР лагерлари бошлиғи, айни вақтда Беломорск сиёсий лагери бошлиғи, Коган Самуил Манидович, Свердловск лагерида бошлиқ Погребинский, Шимолий ўлка лагери бошлиғи Финкельштейн. Ғарбий Сибир лагерлари бошлиғи Сабо, Қозоғистонда лагерлар бошлиғи Валин, махсус ҳисобдаги Соловенц лагери бошлиғи Серпуховский, Верхне- Уральскдаги махсус сиёсий изилятор бошлиғи Мезнер, Ленинград области лагерлар бошлиғи Заковский, Азов-Қораденгиз лагери бошлиғи Фридберг, Саратов области лагери бошлиғи Пиляр, Сталинград области лагери бошлиғи Райский, Горький области бошлиғи Атрампальский, Шимолий Кавказ лагери бошлиғи Айвилович, Ўрта Осий лагери бошлиғи Круковский, Бошқирдистон лагери бошлиғи Зеличман, Шарқий Сибир области лагери бошлиғи Троцкий, Узоқ Шарқ райони лагери бошлиғи Дерибас, Украинада лагерь бошлиғи Белицкий, Белоруссияда лагерь бошлиғи Леплевский. Ва бу рўйҳатни яна давом эттириш мумкин. Барча лагерлар бошлиқларининг деярли 95 фоизи яҳудий миллатига мансуб кишилар. Бу лавозимлардаги махбуслар қариндошларидан режим шароитини яхшилаши учун, меҳнатини қайд қилиши учун, муддатидан олдин бўшатиш учун жуда катта пора даромадларга эга бўлганлар. Ваҳоланки бу лавозимдагилар жаҳон сионизмнинг халқаро марказларининг топшириғи бўйича халқни қирғин қилишдан иборат масъулиятли функцияни бажарган.
Сталин ўз худудига эга бўлмаган миллат миллат эмас деб унинг босими билан яҳудийларни Узоқ Шарққа кўчириш тўғрисида қарор қабул қилади. Шу йўл билан Сталин яҳудий аҳолисининг ижтимоий структурасини ўзгартирмоқчи бўлган, ишлаб чиқаришда бўлмаган унсурларни ишлаб чиқарувчиларга айлантирмоқчи бўлган. Бу вазифа 100 фоиз амалга ошмай қолган. Бунга Ягода ва унинг атрофдагилар йўл қўймаган. Биробиджонда 1 миллиондан кўпроқ кўчириб келтирилган яҳудийлар яшаши керак эди, амалда эса бор-йўғи 17 500 киши келтирилган.
Ана шу вақтда яҳудийлар партия, комсомол, ОГПУ органлари ёпирилиб кириб олганлар. Улар ГПУ, ОГПУ, прокуратура, суд, партия, совет органларида ҳам кўпчиликни ташкил этган. Айниқса миллий районларда уларнинг таъсир доираси, ваколати кенг эди
Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда мудҳиш ишлар олиб борганлардан, яҳудий миллатига мансуб бўлганлардан Л.Н.Бельский, Е.Г.Евдокимов, В.А.Каруцкий, Л.Г.Миронов, Г.П.Матсон, Б.М.Круковский, Н.М.Ромений, Р.А.Пиляр, А.А.Слуцкий. П.Ю.Перконларни эслаш жоиздир.1 Айни шу шахслар Ўрта Осиёда коллективлаштириш, қулоққилиш ва сургун этиш кампаниясининг тепасида турганлар. Улар ва бошқалар бу ердаги маҳаллий ходимларга таяниб биргина Ўзбекистоннинг ўзида 30-йилларда «Қосимовчилик», «Кўр каламуш», «Ботир гапчилар», «Бадриддиновчилик». «миллатчилик». «пантуркизм». «панисломиз» каби тўқима ишлар асосида кўплаб маҳаллий миллат вакилларини қатағон қилдилар. Улар ҳақида батафсил маълумотлар киритиш кўзда тутилган.
Бу ўринда Туркистон муҳторияти маориф вазири Носирхонтўра Комолхонтўраевни қатағон қилинишини атига бир мисол тариқасида келтириш мумкин.
Туркистон мухторияти тарихи, жумладан, бу миллий демократик ҳукуматни ташкил этган ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилган тарихий шахслар советлар даврида фақат салбий томондангина қайд қилиб ўтилган. Уларнинг барчасига аксилинқилобий унсурлар деган қора тамға босилган. Мустақилликка эришганимиздан сўнг тарихимизни янгича англаш, қадрлаш, бузилган, сохталаштирилган воқеаларни ўз жойига қўйиш жараёни бошланди. Аммо тарихий аҳамияти, бўй-басти юксак бўлган Туркистон мухторияти давлати тарихи ҳали-ҳанузгача кенг ва атрофлича тадқиқ этилгани йўқ. Айниқса, Туркистон мухторияти билан бевосита боғлиқ бўлган тарихий шахслар ҳаёти ва тақдири тадқиқотчиларнинг эътиборини ўзига тортмаганлиги афсусланарлидир.
Туркистон муҳторияти маориф вазири Носирхонтўра Камолхонтўраевнинг ҳаёти ва фаолияти ҳам ўрганилмай келинди. Тўғри, бундан чорак аср аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги комитети архивидан олинган бу инсон ҳақидаги айрим маълумотларни эълон қилинган эди.20
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати архивида бўлиб Носирхонтўра Камолхонтўраевнинг ҳаёти, тақдири, қисмати ўз аксини топган 18 жилддан иборат 25412-сонли фонд ҳужжат ва материаллари билан танишиб чиқдик. Бу ҳужжатлар билан 1989-1990 йилларда ҳам қисман танишиш имконига эга бўлган эдик, айрим ҳужжат ва материаллардан илмий мақолаларимизда, китобларимизда иқтибослар келтирган эдик. Орадан шунча вақт ўтишига қарамасдан биз ва бошқа тадқиқотчилар шу фонддан фойдаланиб истиқлол курашчиси Носирхонтўра ҳақидаги бор ҳақиқатни тарихимиз саҳифаларига битмаганимиздан хижолатдамиз. Халқимизда “Ҳечдан кўра, кеч яхши” деган мақол бор. Биз ҳам кеч бўлса-да Носирхонтўра ҳаётига доир ҳозиргача илмий истеъмолга киритилмай келган айрим ҳужжат ва материаллар асосида маълумотлар келтиришни лозим билдик. 1930 йил 20 июль санаси қўйилган Носирхонтўранинг русча(кирил имлосида) ва ўзбекча(араб имлосида) аризасини аслини келтирамиз.
“Я, Насырхан Камалов, признаю, что с середины 1929 года принимал участие в организации вооруженного выступления против Советской власти с целю её свержения(Мое участие на совещание курбашей в Шокаптаре, на котором включены лозунги мои предложения, подготовка касансайских джигитов, мое личное участие в бандах).
Встав я на путь борьбы с Советской властью вследствии убеждении мусульманина и преданности религии ислама, принципиалная неприримость которой с воммунизмом и определяло мое активное участие в борьбе.
Признаю также, что после непродолжителного перерыва, вызвенного разгромом банд, в я в начале 1930 года вновь принимал участие вместе с Истамбеком в организационной работе по подготовке нового вооруженного выступления против Советской власти, вербуя для этих целей джигитов в ряде кишлаков Андижанского округа. Программма тайной организации (Меджелис) составлено и написано мною зимой 1930 года. Насыр Камалов. 20/VIII – 30г.”21
ОГПУнинг Андижон бўлими бошлиғи Орлов ва Андижон ГПУси ваколатли вакили Поляковларнинг Тошкентга ОГПУнинг Ўрта Осиё доимий вакиллигига, Самарқандга, Ўзбекистон ГПУсига йўллаган “Эшон Носирхон тўра Камолхонтўраевнинг босмачилик ташкилотчиси ва раҳбари тўғрисида”ги маъруза тафсилотини шарҳлаймиз. Бу инсон 1873 йили Андижон округи Косон райони Косон қишлоғида туғилган, унинг отаси Саид Камолхонтўра шу қишлоқдан чиққан, “саййидлар” қавмидан, Наманган шахридаги таниқли мударрис, 2 та уйи, 100 таноб суғорма ери бўлган.
Дастлабки тарбия ва диний таълимотни Носирхон тўра Наманган шахрида ўз отасининг мадрасасида олган ва уни Бухоро шахрида давом эттирган. Отаси вафот этгач у мударрис вазифасини эгаллаган, отаси каби эшонлик мақомидан фойдаланган. 1924 йилгача бўлган мулкида 80 таноб суғорма ери, 5-6 таноб боғи, 2 та уйи бўлган. 1913 йили ҳорижга чиқиб Макка ва Мадина ҳаж амалларини адо этган. Инқилобгача бўлган даврдаёқ Наманганда таниқли мударрис ва эшон сифатида руҳоният, бойлар ва бутун аҳоли орасида жуда катта обрўга эга бўлган. Носирхонтўра Фарғона водийсидагина эмас хатто бошқа округларда ҳам жуда айёр ва ақлли кишилардан бири ҳисобланган. У катта келажакни кўзлаган, у Фарғона водийсидаги миллий ҳаракатнинг раҳбари бўлишга ҳаракат қилган ва бунга қисман эришган ҳам. Керенский ҳукумати сиёсий саҳнага келган пайтда у Наманган шаҳрида бўлган ва 1917 йил Наманган шаҳрида “Шўрои ислом” ташкилотини асослаган ва раҳбари бўлган, Қўқон муҳторияти ҳукумати даврида Носирхонтўра Наманган уездидан шу ҳукумат таркибига сайланган ва маориф вазири вазифасини эгаллаган. Бу даврда унинг фаолиятида Қўқондан Наманган шаҳрига тез-тез келиб турган, бу ерда муҳториятчиларнинг оммавий митинги ва намойишларини ўтказиб, ўз кучини кўк байроқлар билан намойиш этиб турган. Барча намойиш ва митинглар Қуръон тиловатлари билан олиб борилган. Кейинча Совет ҳокимиятига қарши фаол иштирок этади, Қўқонда унинг иштирокида муҳториятчиларнинг Қўқон қалъасига ҳужум қилиш режаси ишлаб чиқилади, оқибатда Қўқонда қонли воқеалар содир бўлади.
Муҳториятчилар мағлуб бўлгач, у икки йил давомида яшириниб юради ва босмачиликнинг асосий рағбатлантириб турувчилардан бири бўлиб қолади, ўша вақтда ҳаракатдаги Мулла Эргаш ва Мадаминбек йигитларини ғоявий жиҳатдан қўллаб туради.
1920 йили Носирхон тўра Совет ҳокимиятидан афв олади ва шу даврдан яшириниб Косон қишлоғида ва Наманган шаҳрида яшайди. Шу вақтдан бошлаб у ўзини Совет ҳокимиятига қарши норасмий лекин яширин кураш олиб боради, Наманганда “Маҳкамаи Шариа” диний бошқармасини ташкил этади ва унинг раиси лавозимида 1923 йилгача фаолият кўрсатади. Бу диний бошқарманинг орқасида аслида “Миллий иттиҳод” яширинган бўлиб унинг раҳбари Носирхон тўра бўлган.
1920 йилдан 1923 йил давомидан Носирхон тўра босмачиликни ғоявий жихатдан қўллаб-қувватлаш, бир вақтнинг ўзида бошқа шаҳарлардан, масалан, Қўқондан Тўрахон Маҳсум, Тўра Шайх Исломов, Миён Қудрат, Муса Набиев ва бошқалар билан алоқа ўрнатган. “Миллий иттиҳод - Ислом” ташкилотига прогрессив миллий ёшлар кира бошлаган.
Босмачилик даврида Носирхон тўра таниқли қўрбошилар билан, ҳусусан, Дадабой, Мадумар ва Истанбеклар билан алоқа ўрнатади ва уларга ўз “ривоятларини”, Советларга қарши кураш ҳақидаги даъватларини бериб туради. “Миллий Иттиҳод” ташкилотининг тор-мор этилиши сабабли 1923 йили Носирхон тўра қисқа вақт ичида ўз фаолиятини тўхтатади.
Шуни қўшимча қилиш керакки инқилобий йилларда ва ундан кейинги даврларда Носирхон тўра Намангандаги энг таниқли мударрис бўлган, ўз қўлидан кўплаб шогирдлар чиқарган кейинчалик улар унинг давомчилари бўлиб етишдилар. Кўплаб шогирдлари Чустдан бўлган, унинг аҳли-аёли Чустлик эди.
Мазкур ҳужжатда 1923-1925 йилларда Косондаги қўзғолон ва ўзаро гуруҳ курашида Носирхон тўранинг роли кўрсатилган. 1923-1924 йиллар охирида босмачилик тугатилиши билан Наманган уездида “Қўшчи” ташкилотлари фаол ишга киришганлар, улар батракларни топиш ва уларни бирлаштириш, Косонда батрак артелини тузиш ҳаракати юз берган. Ўша артелнинг раиси Тўхтахўжа Абдураҳмонхўжаев бўлган. Бу ташкилот ўз олдига “бойларнинг бутун ерлари бизнинг еримиз бўлиши керак” деган сиёсат олиб борган бу Косондаги йирик қулоқ Мир Катта Саид Ориповни батраклар эртами кеч ерни олишларини ҳис этиб батракларни ташкил этишнинг ёрдамчиси бўлади. Шу мақсадда Тўхтахўжа Абдураҳмонхўжаевни ўз тасирига олади, уни моддий жихатдан таъминлайди, уй, от ажратади, у нимаики сўраса муҳайё қилади, артел учун 40 таноб ер ажратади, хуллас, батракларнинг амалдаги Мир Катта Саид Орипов бўлади. У Тўхтахўжа ва бошқалар орқали ҳаракат қилади. Совет ҳодимларининг босмачилар орасида “Ернинг ҳаммаси сизларники” деган тарғиботи уларда ерга бўлган ҳохиш-истаги ортиб кетади вақф мулкларга ҳам ҳужум бўлади. Носирхонтўра унга қадар ҳам Мир Катта билан яхши эмас эди. Уларнинг шахсий хисоб-китоблари бор эди. Батраклар Носирхонтўрага қарашли ерларни олиб қўйишга уринадилар. 1924 йил 23 февралда батраклар йиғилиши ва унинг қатнашчилари Носирхонтўрага: “Яна биз нима қилишимиз керак?” деган масала қўяди. Носирхонтўра уларга: “Совет ҳокимияти уюштирган батраклар иттифоқини тугатиш керак, шу билан бойларнинг ва вақф ерларини олиб қўйишга чек қўйилиши керак”.
27 ва 28 февралда Носирхонтўра 2 та йиғилиш ўтказиб очиқдан-очиқ қўзғолонга тайргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилган, кимлар ўлдирилиши бўйича рўйхат ҳам тайёрланган. 24 феврал куни 500 кишилик оммавий ошкора чиқиш бўлади. Батраклар калтаклана бошлайди, маҳаллий милиция аралашади, айримлар қамоққа олинади, оломон ҳайқириқлар қилади. Райижроқўм маъмурий бўлим бошлиғи келиши билан қўзғолон тўхтайди. Буни ташкил этганларнинг айримлари қамоққа олинади. Носирхонтўра яшириниб олади. Косондаги батракларга қарши очиқдан-очиқ ҳужум ижобий натижа бермаган. 1924 йил августда Носирхонтўра Косонга тез-тез келиб туриб, ўз тарафдорлари, шогирдларини ёнига олиб партия, совет ва жамоатчилик аппаратларини обрўсизлантиришга ҳаракат қилади. Наманган уезд-шаҳар партия комитети Косонга комиссия юборади. ОГПУ коллегияси қошидаги маҳсус кенгаш 1925 йил 10 июлда Мир Катта Саид Орипов ва Носирхонтўрани ўзининг яқин фаол шерикларидан Самара шаҳрига уч йил муддатга сургун қилишга қарор қилади. Сургун муддатини ўтаб келгач Носирхонтўра Авлиё Отага бориб фаолият кўрсатади. У ердан Косонга келиб 15 кун давомида Косон ва Янгиқўрғон районлари қишлоқлари бўйича айланиб чиқади, Наманган шаҳрида, шогирдлариникида бўлади. 1928 йил 16 августда Носирхонтўра Чустга келади. Кўршермат билан яқин алоқада бўлган Муҳаммаджон Ёқубов билан учрашади ва уни босмачилик сафига тортишга ҳаракат қилади.
1928 йил 28 сентябрда Авлиё Ота шаҳридан Наманган шаҳрига ўша ерлик мударрислар: Муборхон ва Олтинхонлар келишади; Муборхон ҳозир Авлиё Отада яшаётган мударрис Мулла Охуннинг уйида қолади, Олтинхон эса Носирхонтўранинг шогирди Мадамин қори Солижоновнинг уйида тўхтайди. Носирхон тўрани Наманган шаҳридан топа олмаган Олтинхон 1929 йил 30 сентябрда Косон шаҳрига борган ва у ерда 4 кун Носирхонтўранинг меҳмони бўлган. Наманганга қайтишда Наманган шаҳридаги айрим руҳоният вакиллари билан бўлган сухбатда уни Наманганда қолишини Носирхонтўра тақиқлаганини айтган. Авлиё Ота мударрисларининг келишини расмий қисми яқиндагина вафот этган Маматхонтўра ва Собитхонтўраларнинг мозорларини тавоф қилиш бўлган. 16 октябрда яна Чуст шаҳрига борган. Бу ердан Қўқонга ўтган ва Косонга қайтмасдан Самарқандга ўғли ва бир муллавачча билан бирга кетган. 1928 йил 8 ноябрда Самарқандга етиб бориб у ерда бир неча кун турган, қатор мозорларга борган, Дагбит қишлоғида ва Хўжа Исмоил мозорини зиёрат қилади. Самарқанддан Бухорога ўтади. Бухородан Китоб шаҳрига ўтади. Ноябрь охирида Қўқонга келади ва бу ердан Косонга қайтиб келади. 1928 йил 5 декабрда Наманган район ижроқўмига даволаниши учун Москва шаҳрига боришга рухсат сўрайди, лекин руҳсат ололмайди. 1929 йил январида унга яқин бўлган шогирди Мадумар қўрбошининг ҳомийси Убай қори Саидусмонов ҳузурида бўлади. Бу ердан Авлиё Отага – Сирдарёга кетади. ОГПУ бўлими Носирхонтўрани 1 мартда Авлиё Отадаги ўзининг собиқ шогирди имом Олтинхон Эшонхоновнинг уйида тўхтагани, даволаниши зарурлигини сабаб қилиб кўрсатгани, шу жойда 2 десятина ер ижарага олиб деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлади. ОГПУ агенти 21 июлда Носирхонтўра яна Косонга келганини хабар қилган.
1929 йил 24 октябрда ўз шогирди, қорақирғиз ўз йигитлари билан бирга турган Атантой Сотилганов билан учрашади, улар бирга Мозор қишлоғига келади, танишиникида қолади. Икки-уч кундан кейин номаълум йўналишга йўл олади. Чекистлар уни ё Тошкент атрофида, айримлари қўрбоши Жонибекка қўшилиб кетган, ёки Марғилонда бўлиши мумкин, лекин турган жойи ҳақида аниқ маълумот йўқлигини қайд этишган.
Носирхонтўра яшириниши мумкин бўлган барча жойлар тегишли маълумотлар билан таъминланган ҳолда тайёрлаб қўйилганини, унинг Мозор қишлоғидан кейин қаерда тўхташи мумкинлиги ҳақида маълумот аниқлаш учун ишлар олиб борилаётгани қайд этилган.
Бундан ташқари ҳужжат охирида Носирхонтўра бўйича меморандум ва у бўйича ишловчи тармоқлар рўйхати қўшимча равишда жўнатилиши кўрсатилган.

ОГПУнинг Ўрта Осиёдаги ваколатли органи тайёрлаган резолюцияни, хулосаларни ўз ичига олган 26 бетдан иборат ҳужжатда Носирхонтўра ва у билан бирга 92 нафар маҳбусга қўйилган айбномалар келтирилган:




  1. Download 31,81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish