Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

5.4. Паст ҳароратли ректификация
Паст ҳароратли ректификация – бу газ аралашмаларини паст 
ҳароратларда ажратиш жараѐнидир.


177 
Паст ҳароратли ректификация жараѐни абсорбция [13] 
жараѐнига нисбатан фойдалироқдир. ПҲР схемаси ПҲА схемасига 
нисбатан самаралироқ ва аппаратураларни жойлаштирилиши ҳам 
оддийроқ.
ПҲР схемасининг ПҲК дан тартибли фарқи шундаки, 
қурилмага келиб тушадиган хомашѐ совитилишдан сўнг, дастлабки 
ажратишсиз ректификациялаш колоннага берилади.
Саноатда бу усулдан қуйидаги жараѐнларда фойдаланилади:
- табиий ва нефть газларини ажратиш учун;
-дейтерий, углерод оксидини олиш учун;
-азот ва инерт газларини (неон, криптон, ксенон, аргон) олиш 
мақсадида ҳавони ажратиш учун;
-баъзи газларни тозалаш учун.
Қоидага кўра, паст ҳароратли ректификация бошқа усулларга 
нисбатан ажратишни кам иш сарфи билан бажариш ва етарлича тоза 
маҳсулотлар олишга имкон беради.
Паст ҳароратли ректификация жараѐнининг технологик 
схемасида хомашѐни ректификация колоннага икки фазали ҳолатда 
бериладиган, газ фазасини ажратишсиз паст ҳароратли конденсация 
олдинги ўринда туради.
Газларни суюқликка ўтказиш уларни қайнаш ҳароратидан паст 
ҳароратларгача совитиб амалга оширилади. Қуйида баъзи 
технологик газлар учун нормал (0,1 МПа) босимда газ-суюқлик 
фазали ўтиш ҳароратлари (°С) келтирилган. 
Водород 252,8
Кислород 188
Гелий 
269
Неон 246,1
Аргон 
185,9
Олтингугурт икки оксиди 10
Сероводород 60,3
Азот 195,8
Углерод икки оксиди 
78,5
Юқори ҳароратларда ишловчи колонналарда ҳароратнинг 
сезиларлича катта фарқига йўл қўйилади, чунки ҳароратлар 
фарқининг ҳар бир градусида бир хил иссиқлик ҳарорат 
юкламаларида, паст ҳароратларда иссиқлик алмашинишининг 
қайтмаслигидан йўқотилиш юқори ҳароратлардагига нисбатан кўп 


178 
марта ортиқроқдир.
Паст ҳароратли ректификация қурилмасининг конструктив 
жойлаштирилиши бир қатор ўзига хосликларига эга:
-паст ҳароратли ректификация схемаларида ички ѐки ташқи 
совитувчи цикллардан фойдаланилади;
-колонна кубига иссиқлик узатилиши учун, унинг ичида 
иссиқлик ташувчи сифатида ажратиш учун берилган хомашѐ ѐки 
ребойлерлар хизмат қилувчи бевосита колонна пастида жойлашган, 
қайнатгичлардан фойдаланилади. Ребойлерлар бу хомашѐ оқими 
бериладиган серпантин қувур бўлиб, колоннага иссиқлик 
колоннанинг куб маҳсулотидан ребойлерда ажралган буғ фазаси 
билан берилади;
-колонна 
юқоридан 
олинадиган 
маҳсулот 
учун 
совутгич-конденсаторга эга бўлмаслиги ва масалан, азот каби паст 
ҳароратли компонент буғларини конденсациялаш учун совитувчи 
агентни танлаш имкони деярли бўлмаганида, ҳавони ажратиш 
қурилмаларида, мукаммал колонна сифатида ишлаши мумкин.
Паст ҳароратли ректификация қурилмалари тартибли
схемаларига 
боғлиқ 
ҳолда 
ректификациялаш 
колонналар 
ректификациялаш-буғлатувчи 
(5.8-расм, 
а, 
б) 
ва 
конденсациялаш-буғлатувчи (5.9 - расм) колонналарга бўлинади.
Ректификация - буғлатиш колонналарида газ оқими иссиқлик 
алмашгичда қуруқ газнинг тескари оқими билан ва совутгичда 
кетма-кет совутилади ва бунинг натижасида у икки фазали ҳолатга 
ўтади ва дастлабки ажратишсиз колоннанинг ўрта қисмига 
берилади. Колоннанинг юқори қисми маҳсулоти конденсатор - 
совутгич орқали ўтади ва газ фазаси ажраладиган рефлюкс идишига 
келиб тушади, конденсацияланган углеводородлар эса колонна 
юқорисига таьминот сифатида қайтиб боради.
Хомашѐ газ оқимини совитиш учун схемага ѐки ташқи 
совитувчи агент – пропан, этан, ва ҳ.к.ли совутгич (5.8- расм, а), ѐки 
технологик оқимларни кенгайтириш ҳисобига совуқлик олиш учун 
дросселлар ва турбодетандерлар киритилган бўлиши мумкин (5.8- 
расм, б). Иккинчи ҳолатда газ оқими иссиқлик алмашгичда қуруқ 
газнинг тескари оқими билан қисман конденсацияланиб совитилгач, 
ажратилиш учун ажратгичга келиб тушади. 
Газ аралашмаси ажратгичдан турбодетандерга тушади ва у 
ерда кенгайиш ҳисобига совутилади, суюқ фаза эса дроссел орқали 


179 
ўтади. Турбодетандер ва дросселда босимлар фарқи бир хил бўлиши 
керак. Сўнгра газ ва суюқ фаза бирлашади ва колонна ўртасига 
таъминот сифатида тушади.
Ташқи 
совитувчи 
циклли 
ректификация 
схемасидан 
фойдаланилганда (5.8- расм, а) кам энергия сарфи, аммо юқори 
капитал харажатлари талаб этилади. Иккинчи вариантида эса (5.8- 
расм, б) ишлатишда кўп энергия сарфи, аммо кам капитал 
харажатлари талаб этилади. Дросселли ва детандерли схемаларда 
технологик оқимлардан хомашѐ ва қуруқ газ ўртасида эркин 
босимлар фарқи бўлганида ва газни магистрал қувурга узатишдан 
олдин сиқишга эҳтиѐж бўлмаганда фойдаланган маъқул.
Углеводород 
газини 
конденсациялаш 

буғлатиш 
колонннасидан фойдаланиб ажратиш схемасида (5.9- расм) хомашѐ 
газ қуруқ газнинг тескари оқими (ѐки у билан аралашади), ташқи 
совитувчи агентли совутгичларда кетма-кет совутилади ва ажратиш 
учун ажратгичга келиб тушади, у ердан бензинсизланган газ 
қурилмадан чиқариб олинади, конденсацияланган углеводородлар 
эса колоннанинг юқори ликопчасига келиб тушади. Бу ҳолатда 
қуруқ газнинг асосий қисмини олиниши ҳисобига колоннага бўлган 
юклама камаяди ва натижада, унумдорлиги пастроқ бўлган арзонроқ 
жиҳозлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Лекин олдинги схема 
(ректификациялаш - буғлатиш колоннали) кўп миқдорда суюқ 
фазадан ажралаѐтган компонентларнинг парциал босимини 
оширувчи ва масса алмашиниш жараѐнини тезлаштирувчи, паст 
ҳароратда қайновчи компонентлар борлиги ҳисобига ажратиш 
аниқлигини ошириш имконини беради. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish