169
Паст ҳароратли конденсация (ПҲК) – бу газни берилган
босимда суюқ фаза пайдо бўладиган ҳароратгача изобарик (доимий
босимда) совитиш жараѐнидир. Углеводород газларини ПҲК
усулида ажратишда газдан ажратиб олинадиган компонентларнинг
конденсацияланиши ва кейин ажратгичларда газ ва суюқ фазаларга
ажралиши билан кечадиган, доимий босимда берилган ҳароратгача
совитиш йўли билан амалга оширилади. Углеводород газларини
ажратишнинг юқори аниқлигига бир
маротаба конденсациялаш ва
ажратишлаш орқали эришиб бўлмайди. Шунинг учун замонавий
ПҲК схемалари деэтанизация ѐки деметанизация колонналарини ўз
ичига олади. Бунда газ фазасини ажратишнинг охирги поғонаси
қурилмасидан чиқариб олинади, суюқ фаза эса хомашѐ газ оқими
билан
иссиқлик
алмашганидан
сўнг
деэтанизация
ѐки
деметанизация колоннасига таьминот учун берилади. Бу ҳолатда
ректификация, жараѐнга мувофиқ қолдиқ миқдордаги аралашган
газларни суюқ фазадан ажратиш учун мўлжалланади, масалан,
этанни пропан-бутан фракцияларидан (деэтанизаторлар) ѐки
метанни С
2+
фракцияларидан (деметанизаторлар) ажратиш учун.
Паст ҳароратли ректификация ПҲР газ хомашѐсини
тизим
икки фазали ҳолатга ўтадиган ҳароратгача совитиш ва кейин ҳосил
бўлган газ суюқлик аралашмасини ликопчали ѐки насадкали
ректификация колонналарда дастлабки ажратишсиз ажралишига
асосланган. ПҲР ПҲК га нисбатан
углеводород аралашмаларини
тозароқ индивидуал углеводородлар ѐки тоза фракциялар олиб
ажратишга имкон беради.
Паст ҳароратли абсорбция (ПҲА) паст ҳароратларда газ
компонентларининг суюқ фазага аралашувчанлигидаги фарқига ва
олинган компонентларнинг ректификациянинг тўлиқ схемасида
ишловчи десорберларда кейинги ажралишига асосланган. ПҲА
ПҲР дан афзаллиги шундаки, углеводород газларини ажратишнинг
ўта паст ҳароратларда, совуқлик манбаси сифатида масалан, ПҲР да
қўлланилиши етарли бўлмайдиган, пропан буғлатувчиларидан
фойдаланган ҳолда
амалга оширилади, лекин бу жараѐнда
компонентларни ажратиш аниқлиги ПҲР га нисбатан пастроқ.
Паст ҳароратли адсорбция (ПҲ - адсорбция) газ
компонентларининг қаттиқ ютувчиларда турлича адсорбцияланиш
қобилиятига асосланган. Улар одатда газ компонентларини газ
оқимидан бошқа усуллар билан ажратиб олиш жуда қийин
170
бўлишига сабаб бўлувчи жуда паст парциал босимга эга бўлган газ
компонентларини ажратиб олиш учун фойдаланилади. Бу жараѐнлар
газларни ажратишнинг барча паст ҳароратли жараѐнларидан юқори
даражада ташлаб олувчанлиги билан фарқ қилади, аммо шу билан
бирга бу қиммат жараѐнлардир ва улар иссиқликни яхши
олинишини ва жараѐнни аниқ назорат қилишни талаб этади. Шу
сабабли, улар юқори даражада тоза маҳсулотлар
олиш учун,
масалан, гелийни микро қўшимчалардан аниқ тозалашда
қўлланилади.
Шундай қилиб, барча юқорида санаб ўтилган паст ҳароратли
жараѐнлар, ўзининг ўзига хослиги туфайли газни қайта ишлашнинг
турли босқичларида, айниқса, қайта ишлаш маҳсулотларнинг кенг
ассортиментда олиниши билан амалга ошириладиган холатларда
комплекс фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: