Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


 – rasm. Gazni past haroratli kondensatsiyalash uch bosqichli



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

5.7 – rasm. Gazni past haroratli kondensatsiyalash uch bosqichli 
qurilmasining tartibli sxemasi: 
1, 2 – issiqlik almashgichlar; 3 - propanli bug‗latgich; 4, 5, 6 - ajratgichlar; 7 - 
rektifikatsiyalash kolonna; 8- reflyuksli yomkost; 9 - reboyler 
5.3.Паст ҳароратли абсорбция
Паст 
ҳароратли 
абсорбция 
(ПҲА) 
жараѐнлари 
ривожланишининг бошланғич босқичларида бу жараѐн аньанавий 


174 
абсорбция жараѐнларидан фақатгина паст ҳарорати билан фарқ 
қилади. ПҲА қурилмасини ишлатишнинг амалдаги паст ҳароратли 
абсорбция 
жараѐнининг 
техник-иқтисодий 
кўрсатгичларини 
сезиларли оширишга имкон берувчи бир қатор ПҲА схемаси асосий 
қисмларининг технологик ва конструктив такомиллаштириш 
бўйича техник ечимлар ишлаб чиқилган.
ПҲА технологик схемаси қуйидагилардан ташкил топган:
-паст ҳароратли конденсациялаш блоки бўлган, хомашѐни 
дастлабки бензинсизлантириш блоки;
-блокидан ўтган газлардан углеводородларни олиш содир 
бўладиган ПҲА блоки.
ПҲА схемасидан турли хил таркибли газлардан этан ва ундан 
оғирроқ углеводородларни ажратиб олиш учун фойдаланилиши 
мумкин.
ПҲА жараѐни ПҲК ва ПҲР жараѐнларига таққослаганда 
пропанни ажратиб олиш юқори даражада бўлганида этанни ажратиб 
олиш паст даражада бўлиши билан тавсифланади, аммо жараѐнни 
анча паст ҳароратларда ўтказишга имкон беради (минус 30 °С 
атрофида). 
ПҲА жараѐниниг самарадорлигига қуйидаги омиллар таьсир 
кўрсатади: жараѐннинг ҳарорати ва босими; дастлабки хомашѐнинг 
таркиби ва махсулотларнинг талаб қилинаѐтган сифати; 
абсорбцияли 
ва 
ректификациялаш 
колонналарда 
назарий 
ликопчалар сони; фойдаланилаѐтган абсорбентнинг табиий ва 
физик-кимѐвий хоссалари ва бошқалар.
ПҲА ни эксплуатация қилиш тажрибаси шуни кўрсатдики, 
минус 30 дан минус 40 °С гача пропан буғланиши изотермик бўлган 
пропанли совуқ циклни қўллаш абсорбентнинг мос сарфларида 40 - 
50 % этан, 95 % гача пропан ва 100 % газ бензинини ажратиб олиш 
имконини беради.
Босими 4 МПа.гача бўлган табиий газларни қайта ишлашда, 
юртимиздаги 
табиий 
газларни 
ажратиш 
бўйича 
ПҲА 
қурилмаларининг абсорбцияли аппаратларида босим 5,5 МПа гача 
таьминланади. Абсорберда босимни ошириш газнинг енгил 
компонентлари олинишининг ошишига олиб келади ва бунинг 
натижасида абсорбцияли-буғлатиш колоннаси (АБК) юқори 
қисмига юклама ортади ва пропан ва оғирроқ углеводородларнинг 
АБК қуруқ газлари билан йўқотилиши ортади. 


175 
Абсорбция ҳароратини пасайтириш барча углеводородларнинг 
конденсацияланиш даражаси ортишига олиб келади, аммо газнинг 
оғир 
компонентлари 
учун 
енгилларига 
қараганда, 
конденсацияланиш даражаси тезлигининг ошиши юқорироқдир. 
Шунинг 
учун 
паст 
ҳароратларда, 
жараѐннинг 
бошқа 
кўрсатгичларини 
ўзгартириб 
туриб, 
газ 
компонентларини 
ажратишнинг юқори аниқлигига эришиш мумкин.
ПҲА қурилмасининг абсорбцияли аппаратларида ҳароратни 
пасайтириш ва босимни ошириш пастмолекуляр (молекуляр массаси 
80-120) абсорбентлардан фойдаланиш имконини беради ва 
жараѐнни абсорбентнинг камроқ солиштирма сарфида амалга 
оширишни таьминлайди.
Абсорбция жараѐни экзотермик бўлганлиги учун ПҲА 
қурилмаларида абсорбер баландлиги бўйлаб иссиқликни йўқотиш 
муаммоси мавжуд. Энг кўп экзотермик самара абсорбернинг пастки 
юқори қисмларида кузатилади, чунки юқори қисмида метан ва 
этаннинг, 
пастки 
қисмида 
эса 
– 
бутан 
ва 
оғирроқ 
углеводородларнинг 
асосий 
массаси 
ютилади. 
Кераксиз 
компонентлар (метан ва этан) абсорбцияси иссиқлиги, мақсадли 
(пропан ва ундан юқори) компонентларникига нисбатан кўпроқ, 
шунинг учун ҳам метан ва этаннинг ажратиб олиниши абсорбция 
ўртача ҳароратининг ортишига ва газларни ажратиш жараѐни 
самарадорлигининг пасайишига олиб келади.
Жараѐннинг иссиқлик режимини нормаллаштириш ва 
самарадорлигини ошириш учун турли хил технологик ва 
конструктив ечимлар ишлаб чиқилган: тўйинган абсорбентни 
абсорбер ѐнида жойлашган иссиқлик алмашгичларда оралиқ 
совитиш ҳисобига абсорбер баландлиги бўйлаб иссиқликнинг 
олиниши; тўйинган абсорбентни абсорбер ичида жойлашган 
иссиқлик алмашгичларда совитиш; абсорбентнинг абсорберга 
берилиши олдидан, абсорбция иссиқлиги ютилиши билан, абсорбер 
ташқарисида, 
регенерацияланган 
абсорбентнинг 
енгил 
углеводородлар билан тўйиниши.
Охирги йилларда ПҲА қурилмаларини лойиҳалашда тўйинган 
абсорбентни оралиқ совитишдан воз кечилмоқда, чунки схеманинг 
бундай вариантида паст иссиқлик узатиш коэффициентига 
эришилади ва иссиқлик алмашиниши учун катта юзани талаб этади. 
ПҲА 
нинг 
энг 
истиқболли 
схемаси 
регенерацияланган 


176 
абсорбентнинг енгил углеводородлар (метан ва этан) билан 
абсорбер ташқарисида тўйиниши бўлиб, бу ушбу компонентларнинг 
абсорбция жараѐнида аралашувчанлигини сезиларли пасайтиради ва 
бир вақтнинг ўзида абсорбция иссиқлигининг олинишини 
таьминлайди.
ПҲА қурилмаларини эксплуатация қилиш тажрибаси шуни 
кўрсатадики, фақатгина колонна юқорисидан эмас, балки абсорбер 
пастидан ҳам иссиқлик ажралишини камайтириш мумкин ва бу 
мақсадли компонентлар ажратиб олиш даражасини ошириш 
имконини беради. Бунинг учун газни бензинсизлантиришни 
абсорбер ташқарисида ѐки абсорбер пастки ликопчаларига оқиб 
тушувчи тўйинган абсорбент билан ѐки ПҲК усули билан амалга 
ошириш керак бўлади. Жараѐннинг самарадорлигини ошириш учун 
ПҲА қурилмаларида ѐки бир вақтнинг ўзида абсорбентни олдиндан 
тўйинтирувчи қисм ва хомашѐ газини олдиндан бензинсизлантириш 
қисми ѐки ушбу усулларнинг биридан фойдаланилади.
Шундай қилиб, ПҲА жараѐнини такомиллаштиришнинг 
қуйидаги асосий йўналишлари белгиланган:
-газни паст 
ҳароратли конденсациялаш (совитиш) ва 
абсорбциялаш блокида босимни ошириш;
-регенерацияланган абсорбентни этан ва (ѐки) метан билан 
абсорбентни абсорбер ва (ѐки) АБК қуруқ гази билан аралаштириш 
ҳисобига тўйинтириш;
-пастмолекуляр абсорбентлардан фойдаланиш; 
-абсорбция ва десорбция жараѐнларини аппарат баландлиги 
бўйлаб иссиқлик олинишини ва х.к. ларни ростлаб амалга ошириш;
-хомашѐ 
газни 
абсорбер 
ташқарисида 
дастлабки 
бензинсизлантириш.
Абсорбент сифатида 150 - 200°С углеводород фракцияларидан 
фойдаланиб пропан-бутан фракцияси ва меркаптанларни ажратиб 
олиш учун паст ҳароратли мойли абсорбция жараѐнининг ўзига 
хослиги ва жараѐннинг технологик схемаси юқорида кўриб 
чиқилган.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish