Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти


 - расм. Нефть қазиб оладиган корхонанинг НЙГ бўйича



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

10.6 - расм. Нефть қазиб оладиган корхонанинг НЙГ бўйича 
баланси 
Шуни белгилаш керакки, баъзи бир давлатларда йўлдош нефть 
газларини 95% гача утилизация қилиш мажбуриш равишда 
ўрнатилган, Ўзбекистонда эса бу ишларнни амалга ошириш келажак 
истиқболда турибди. Биринчи навбатда бу масалани ечимини топиш 
учун кон қурилмаларининг РТЕА (режали техник иқтисодий асослаш), 
ишларни босқичма –босқич кўриб чиқиш ва кетма-кетлик бўйича 
амалга ошириш, йўлдош газларни утилизация қилиш қувватларини 
босқичини белгилаш ҳамда лойиҳани ТРМ (тоза ривожланиш 
механизмининг) рамкасида амалга ошириш зарурдир.
Сўнгги вақтларда магистраль газ қувурларидан 20 км узоқликда 
жойлашган кичик конлардан олинадиган табиий газларни ва йўлдош 
газларни утилизация қилишнинг истиқболли йўналишига катта 
эътибор қаратилмоқда ва ―локал газлаштириш‖ босқичи бўйича ҳам 
ишлар олиб борилмоқда, қайсики маҳаллий жойнинг ўзида 
суюлтирилган табиий (йўлдош) газларни (СТГ) ишлаб чиқариш – СТГ 
билан маҳаллий истеъмолчиларни ѐқилғи энергияси билан таъминлаш 
масала кўриб чиқилган. СТГ локал газлаштириш учун газ билан 
таъминлаш техник-иқтисодий жиҳатдан газузатмасини ѐтқизишга 
нисбатан фойдали эканлиги учун криогенли жиҳозларидан 


356 
фойдаланиш мумкинлиги асосланмоқда. Бирнчи навбатда бундай 
йўналиш аҳоли пунктлар ва кичик қувватли иссиқлик электр 
коммуникациялари учун мансуб чунки магистраль газузатмаларидан 
узоқ масофада жойлашган.
Кичик габаритли йўлдош газларни суюқликка айлантириш қурилмаси 
(блокли стационар ѐки кўчма) аҳоли пунктлари учун альтернатив 
ѐқилғи ишлаб чиқариш масаласини тўлиқ ҳал қилади.
10.7. Конлардаги йўлдош машъала газларини утилизация қилиш 
орқали олинадиган суюқ углеводородларнинг техник-иқтисодий 
кўрсаткичлари 
―Шўртаннефтгаз‖ МЧЖнинг тўрт конида ГТЕСларнинг 
қурилиши 430,91 млн.м
3
/йилига миқдорида йўлдош нефть газини 
утилизация қилиш имкониятини беради. Нефть қудуқларидан 
олинадиган нефть хом ашѐси йиғиш пунктларида йиғилганда йўлдош 
газлар ҳам тўпланади. Ўртача бир кондан олиниши мумкин бўлган 
йўлдош прогнози сезиларли ҳажмда ГТЕСнинг электр энергия ишлаб 
чиқишга имкон берадиган паст босимли газ билан таъминланиш 
мумкинлигини кўрсатмоқда (10.3-жадвал). Йўлдош газининг босими – 
0,05-0,1 МПа ва ҳарорати – 10 - 40
о
C бўлиши кутилмоқда. 
Шўртан газ конлари гуруҳида ажралиб чиқадиган беқарор 
конденсат ажратиш, дегазация қилинади ва барқарорлаштирилади. 
Бунда қуйидагича газлар ажратиб олинади: 
- дегазация газлари; 
- деетанизация газлари; 
- ер ости сувларини дегазациясидан олинадиган газлар; 
- амин олтингугурт тозалашдан кейинги газлар; 
- сеолит олтингугурт тозалашдан кейинги газлар ва бошқалар. 
Йўлдош нефть гази, дегазация гази, экспазер гази ва регенерация 
гази паст босимли бўлгани учун уларни газ транспорт қилиш тизимига 
узатиш мумкин эмас. Бироқ уларни оддий паст босимли қувурлардан 
узатиш мумкин.
Ушбу газ хом ашѐсини қуйидаги технология билан утилизация қилиш 
мумкин: ЙГ сиқувчи компрессор станциясида керакли босимгача 
компримация қилинганидан кейин паст ҳароратли ажратиш амалга 
оширилади. Бунда йирикроқ газ кони худудидаги компрессорга 
кичикроқ конлардаги ЙГларни паст босимли қувур орқали узатилишга 
тўпланади.


357 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish