Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

10.3-жадвал 
“Шўртаннефтгаз” МЧЖ ўртача бир конидан йўлдош газ олиниш прогнози
1
 
Йиллар 
2016 
2017 
2018 
2019 
2020 
2021 
Газ миқдори, млн. м
3
/год
17410 
14965 
14215 
9856 
8151 
4753 
Йўлдош газларини утилизация қилиш билан қўшимча электр 
энергияси ишлаб чиқаришга қаратилган инновацион инвестиция 
лойиҳаси уч босқичда ўтазилади.
 
Хулоса: 
Йўлдош нефть газларидан фойдаланиш ва утилизация қилиш 
ҳолати бугунги кунда ҳеч кимни қониқтирмайди. Атмосфера 
муҳитини ҳар хил газ чиқиндилари билан ифлосланишини олдини 
олиш бўйича тежамкор технологияларни ва замонавий техникаларни 
ишлаб чиқиш зарурдир. 
Нефть қазиб олувчи корхоналарда нефтнинг таркибидаги йўлдош 
газларни тўлиқ утилизация қилишнинг имконияти мавжуд эмас. 
Бундай ҳолат мавжуд бўлган технологияларнинг нархининг 
баландлиги ҳамда улар тадбиқ қилинганда сарфланган харажатларни 
қопламаслиги билан боғлиқдир. Шунинг учун ўз навбатида атроф 
муҳитни ифлослантиришга ҳамда атмосферага чиқариладиган 
ташланмаларни белгиланган меъѐридан ошиб кетишига ва ҳар хил 
касалликларни кўпайишига йўл қўйиб бўлмайди. 
Замонавий ҳолда ҳолатни таҳлил қиладиган бўлсак, НЙГ ѐқиш 
дегани тўғридан – тўғри қимматли углеводород хомашѐсини йўқотиш 
дегандир, чунки бу газкимѐ саноати билан чамбарчас боғлангандир. 
НЙГни ѐқиш дегани нефтқазиб олинадиган туманда атроф муҳит 
ҳолатини ѐмонлаштиради ва инсониятнинг соғлом яшаши учун 
қўрқинчли хавфни келтириб чиқаради. У умумпланетар жараѐнларни 
ривожлантиради ва иқлимий муҳитга зарарли таъсир кўрсатади.
Бу муаммони ечимини топиш ва субъектда умумиқтисодий 
масалаларни бошқариш ҳар бир давлат бошқарувига юкланади. 
Ҳозирги ҳолатда НЙГдан фойдаланишда муаммоларнинг ечимини 


358 
топишда катта капитал харажатларни ва барқарор бозорга чиқиш 
қатор янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга қўшишни 
талаб қилмоқда. Бундай масалаларни ечимини топишда ва 
атмосферага ѐқиладиган бир қатор конларимиздаги машъала газларни 
утилизация қилиш масаласи бўйича ―Шўртаннефтгаз‖ МЧЖ ва 
―Муборакнафтгаз‖ МЧЖ корхоналарига жаҳон банки томонидан 
инвестициялар киритилган бўлиб, бугунги кунда иш жараѐни олиб 
борилмоқда. Шунга боғлиқ ҳолда муҳим масалаларни мақсадга 
мувофиқ ечимини топишда НЙГларидан самарали фойдаланиш учун 
янги имкониятлардан фойдаланиш зарурий ҳолат ҳисобланади: 
халқаро 
амалиѐтда 
қўлланиладиган 
Киот 
баѐнномасидаги 
ривожлантириш механизмининг рамкаси тартибларини қўллаш; 
НЙГдан фойдаланишнинг жуда кўп вариантлари яъни электр 
тармоқларида самарали фойдаланиш масалалари ишлангандир.
Нефтли 
йўлдош 
газнинг 
таркибидаги 
буғсимон 
углеводородларнинг аралашмаси ва углеводородларсиз компонентлар 
қатламдан қазиб олинган нефтларни ажратиш қилиш жараѐнида 
ажралиб чиқади. Йўлдош нефть газ қайта ишлаш ҳамда бир қисми қудуқ 
газ уюмига қатлам босимини ушлаб туриш ѐки қатламдаги ѐғли газларни 
олиб чиқиш жараѐни (Кўкдумалоқ конида шундай жараѐн 
қўлланилади), магистраль газ узатмаларнинг тизимига бериш, газли 
бензин, енгил углеводородларнинг кенг фракциясини ва маиший 
талаблар учун суюлтирилган газ олишда фойдаланиш мумкинлиги кон 
шароитида ўрганилган. 
Босими паст бўлган газ конлардан газни йиғиш ва фойдаланишга 
қайтадан тиклаш учун қувурлар, қувурларнинг арматуралари, икки 
поғонали компрессор станцияси ҳамда электр энергиясини ишлаб 
чиқариш учун ГТС-ларни қуриш талаб қилинади. 
Нефтнинг таркибидаги йўлдош газларни сиқиш учун СКСни 
қуриш ва газни ажратиш ҳамда газни қайта ишлаб унинг таркибидаги 
қимматли| компонентларни ажратиб олиш масаласи кўриб чиқилган. 
Крук, Ғарбий Крук, Жанубий Кемачи, Шимолий Ўртабулоқ ва Умид 
нефтгазконденсат конлари ―Муборакнефтгаз‖ МЧЖ конларининг 
гуруҳига киради ҳамда Бухоро ва Қашқадарѐ вилояти территориясида 
жойлашган. 
Бу 
гуруҳга 
кирувчи 
конларнинг 
таркибига 
нефтгазконденсат конлари (НГКК), газконденсат конлари (ГКК) ва 
нефть конлари (НК) мансубдир. 
Муборак гуруҳи конларида нефть ва газ уюмлари ягона тизимда 
биргаликда ишлатилади. Қудуқларнинг кўп қисмидан маҳсулотлар 


359 
ѐпиқ герметик тизим орқали йиғилади. Йўлдош газларни утилизация 
қилиш учун Жанубий Кемачи НГККда сиқув компрессор станцияси 
(СКС) қурилди. Атроф муҳитга қўшимча ифлослантирувчи 
моддаларни кондаги мавжуд объектлардан чиқарилиши доимий 
равишда ҳисобга олинади.
Янги технологияларни қўллаш асосида йўлдош нефть газмаҳсулоти 
таркибидан энг сўнгги хом ашѐни ажратиб олиб, ундан газ турбинали 
электр станцияларида электр энергиясини олишда ѐқилғи сифатида 
фойдаланиш мумкин. 
Асосий истиқболли йўналиш кичик габаритли қурилмалардан 
фойдаланиш йўлдош нефть газларини утилизация қилиш орқали 
машъалаларни учириш газсимон метан ѐқилғисини, барқарор газ 
бензинини ва пропан-бутан фракциясининг суюқ аралашмасини 
тўгридан-тўғри олишни имконияти мавжуд. 

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish