Дальний ( ёшлик 1 ) конида ривожланган метасоматик жинслар



Download 0,87 Mb.
bet1/2
Sana27.05.2022
Hajmi0,87 Mb.
#610473
  1   2
Bog'liq
Ortiqboyev T


Магистр, ТГТУ. Ортиқов Т.A
ortiqboyevtemur36@gmail.com Tel (+99894)3644243
Илмий рахбар гмфн, доцент Шермухамедов Т.З., ТГТУ.
Tolqin.Shermuxamedov.tdtu@gmail.com, tel.(+99890)9253356


ДАЛЬНИЙ ( ЁШЛИК 1 ) КОНИДА РИВОЖЛАНГАН МЕТАСОМАТИК ЖИНСЛАР
Дальний мис –молибден кони Қурама тоғини Олмалиқ маъданли районида жойлашган. Конда асосан магматик жинслар ривожланган бўлиб кварцли порфир (D21), сиенито-диорит (С2), кварцли сиенито-диорит (С2), гранодиорит-порфир (Р21), диорит-порфиритдан (Р1-Т) ташкил топган. Кварцли сиенито-доритларни орасида карбонат жинслари ксенолит шаклида сақланиб қолган. Дальний кони шимол томонда Шимолий Карабулоқ, жанубда - Калмакир йирик ёриқлари билан чегараланган. Конда кўп миқдорда майда шимолий-шарқий ва кенглик йўналишдаги ёриқлар ривожланган.
Дальний конида гидротермал минерализация уч этапда ҳосил бўлган: маъдандан олдинги, маъданли ва маъдандан кейинги. Маъдандан олдинги этапни ўзгаришини бошланғич амфибол ва биотит босқичларини метасоматик жараёнларни олдинги ишқорли босқичига тўғри келади. Бу жараёнларна магнезиал метасоматоз хосдир. Маъдандан олдинги этапни кварц-серицит-хлорит босқичида ҳосил бўлган ва маъданли этапда ривожланган гидротермик жараёнларни магмадан кейинги метасоматик жараёни кислотали босқичига тўғри келади. Маъдандан кейинги этапда ривожланган ангидрит ва карбонат босқичлари магмадан кейинги метасоматик жараённинг кейинги ишқорли босқчига [1] тўғри келади.
Метасоматит жараённи маҳсулотларини жойланишида маълум қонунийлик мавжуд бўлиб уларга маълум зоналлик хос. Бу жараён маъдандан олдинги этапни кварц-серицит-хлорит босқчида ривожланган метасоматитларда яққол кузатилади. Зоналар гранодиорит – порфирдан узоқлашган сари маълум тартиб билан ўрин алмашинади. Гранодиорит-порфирларни атрофида ривожланган метасоматик жараёнлар Д.С. Коржинский [1] бўйича бўйича контакт эритилишига тўғри келади. Кварц-серицит-хлорит босқичида ҳосил бўлган метасоматик жараённи аниқ тасаввир қилиш учун гидротермал минерализацияни ривожланишини ҳисобга олиб умумий кесим туздик. Унда кварцланиш, серицитизация ва хлоритизацияни ўртача (2-3-4 баллар) ўзгариш зоналари келтирилган.
Кварцланиш метасоматик зоналликни ички қисмини ташкил қилади. Гранодиорит порфирни зальбанд қисми ўртача кварцланган. Кварцни асосий қисми кварцли сиенито-диоритларда ривожланган. Кварцланиш зонаси секин аста серицитланган ва хлоритланган зоналар билан алмашинади (1-расм).
Кварцли сиенито-диоритларда дарз олди метасоматик зоналлик ривожланган. Зоналликни марказий чисмида пирит томири бўлиб, уни залбандида симметрик ҳолда кварц зонаси ривожланган. Уни атрофида секин аста ўрин алмашиб серицит ва хлорит зоналари келади. Метасоматик жараёнларни ривожланиши шуни кўрсатадики, гранодиорит-порфирларни атрофида ва дарз олди ривожланган гидротермал минералларни ҳосил бўлишида умумийлик мавжуд. Иккала ҳолатда ҳам метасоматик зоналлик бир хил ривожланган. Метасоматик зоналарни ўрганиш шуни кўсатадики дарз олдида ривожланган метасоматик зоналлик гранодиорит-порфирларни атрофида ривожланган умумий зоналликни [2] хусусий кўринишидир. Юқорида келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадии, бир хил таркибли эритмаларни узоқ вақт давомида атрофдаги жинсларга таъсири натижасида зоналлик ҳосил бўлади.
Маъдандан кейинги этапда ҳосил бўлган гидротермал минерализацияни ҳам жойланишида маълум зоналлик мавжуд. Карбонатизация конни тепа қисмида, ангидритизация эса пастки қисмда жойлашган.
Магмадан кейинги жараёнларни Дальний конида ўрганиш шуни кўрсатдики, мис минерализациясини жойланиши учун энг қулай шароит гранодиорит порфирларни эндоконтакти, камроқ уларни экзоконтактида бир вақтда ривожланган бирнеча турдаги ўзгарган метасоматик жинслардир. Юқори даражада мис маъданларини ривожланган майдони бир вақтда жинслар ўртача кварцланган, ўртача серицитланган ва ўртача хлоритланган жинсларда ва маълум қисми



1-Расм . Мис минерализациясини Дальниий конини 480 горизонтида ривожланиши




г
а б в г
а -кварцли синито-диорит; б –гранодиорит-порфир; в - 0,01 -0,29% миқдорли мисни ривожланиш майдони; г- 0,3 % дан кўп миқдорли мисни ривожланиш майдони. (геологик партияларни маълумоти бўйича Шермухамедов Т.З. тайёрлаган, 1970)

ўртача серицитланган ва ўртача хлоритланган жинслар майдонига (2 расм) тўғри келади. Ўртача хлоритланган жинсларда мис маъданлари камроқ кузатилади. Уларни ер юзасида учраши чуқурроқда бой мис маъданларини борлигидан далолат беради.





2 расм. Гранодиорит порфир штокини атрофида метасоматик зоналликни ривожланиши.




а б в г д
а- кварцли сиенито-диоритлар ва колонкали скважиналар;
б- гранодиорит порфир кичик штокларини апикал қисми;
в- ўртача кварцлаланган жинслар;
г- ўртача серицитланган жинслар;
д- ўртача хлоритланган жинслар.

Дальний конида молибден минерализацияси, асосан, ўртача хлоритланган жинсларда кузатилади.


Биотитланган жинслар билан мис минерализациясини ривожланган майдонларини таққослаш шуни кўрсатадики, биотитлашган жинслар мис маъданини жойланишида маълум аҳамиятга эга эмас. Уларни борлиги ер юзига чиқмаган мис маъданларини борлигидан далолат беради.

Литература:


1. Коржинский Д. С. Очерк метасоматичкских процессов, в книге: ”Основные проблемы в учении магматогенных рудных месторождении» Изд. АНСССР, Москва. 1956. 335-453 с.


2. Шермухамедов Т.З. Туляганова Н.Ш. Роль метасоматитов прогнозировании золотого оруденения на глубину месторождения Сармыч, Горный вестник-1, №60, 2014, Навоий.






Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish