230
қурилган. Шу жумладан АҚШ давлатининг ўзида 24 та СНГ олишни
қурилмаларидан фойдаланилмоқда. Шундан Росссияда - 5 та қурилма
мавжуд. Агар СТГ ни ишлаб чиқаришдаги
йирик тоннажли
қурилмалар ташқи бозорга суюлтирилган газни етказиб беришда
қўлланилса (экспортга етказиб берилади), ички бозорда эса кичик
тоннажли ишлаб чиқаришни қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади
[34]:
Аниқ шароитларда суюлтирилган
табиий газларнинг кичик
тоннажли ишлаб чиқариш экспортга СТГларни ишлаб чиқарадиган
заводлар билан рақоботлаша олмайди лекин, газлаштирилган қувур
узатмаларнинг
тизими
билан
таъминланмаганда
ѐки
нефтмаҳсулотларининг энергия ташигичлар сифатида СТГларни
ишлаб чиқарадиган мини-заводларга катта фойда келтиради [36].
Бундан ташқари кичик тоннажли СТГлар ишлаб чиқариши кам
ресурсли бўлган табиий газ конларни ўзлаштиришда кенг
қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтда дунѐдаги 80% табиий газ конлари кам
ресурсли конларнинг туркумига киради.
Германия давлатидаги кам тоннажли завод СТГни олиш мумкин,
табиий газни суюқликка айлантиришни 1000 нм
3
/соат (унумдорлиги 1
т/соат) (Германия) мини-заводидан самарали фойдаланилмоқда [34].
Cуюлтирилган табиий газнинг заводини лойиҳалаштиришда
компания-лойиҳаловчи
буюртмачи
билан
биргаликда
техник–иқтисодий кўрсатгичларни СТГни лойиҳасига
таъсир этувчи
ҳар хил омиллар чуқур таҳлил қилинади. Талаб қилинган жиҳозларни
танлаш ва ҳамма жамланмаларнинг энг яхши кўрсатгичларини танлаш
омиллари ўрганилади. Бошланишида технологик цикл танланади ва
технологик схема ишлаб чиқилади. Ундан кейин СТГ заводни
ишлатиш шартларига мувофиқ бир қатор энг муҳим ҳолатлар
ўрганилган [46].
Москва вилоятидаги иш унумдорлиги 1 т/соатга
тенг кам
тоннажли СТГни заводи ѐрдамида радиуси 150 км бўлган
газлаштирилган объектни суюлтирилган газ билан таъминлаш ишлари
муваффақиятли амалга ошрилган [51]. Kоnоко Phillips компанияси
томонидан СТГни ишлаб чиқариш технологияси суюлтиришнинг
каскад жараѐнидан фойдаланилган. Хом газ биринчи босқичда газни
тайѐрлаш блокига берилади ва
у ерда углерод газидан, водород
сульфиддан ва сувдан тозаланади, ундан
кейин эса табиий газни
суюлтириш блокига берилади [37].
Бундан ташқари дунѐда
СТГни ишлаб чиқаришда саноатда ўзлаштирилган Seel технологияси
231
ҳам қўлланилмоқда. Бу технологиянинг бошқа технологиялардан
фарқи СТГни олишда хладагенти икки марта аралаштирилган (Dоuble
Мiхеd Rеfrigеrаnt - DМR) жараѐн қўлланилган. Аралашмали хладагент
азот, метан, этан ва пропандан иборат бўлади. У технологик
чизиқларда минус -162
0
С гача совутишда фойдаланилган [36].
Хладагентни совутиш цикли технологияси (МRS)
компанияси
China Оil HBP Ssiense & Теchnology Kоrpоrаtijn LTD томонидан ишлаб
чиқарилган ҳар хил қайнаш нуқталарида аралашма (H
2
+C
1
-C
5
) кўп
босқичли циклларда қўлланилади [24].
СТГни ишлаб чиқариш технологияларини ўзаро таҳлилий
маълумотларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон шароитида қурилмаларни
қуришда Yfntаi Jеrеh Pетrоlеum Equipмеnt & Теchnology фирмаси
технологияси асосида газ аралашмаси хладагентларидан
тозалангандан кейин табиий газни суюқликка айлантиришда қўллаш
афзал ҳисобланади [52].
Do'stlaringiz bilan baham: