Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши давлат университети


МУНДАРИЖА Кириш ……………………………………………………………



Download 1,14 Mb.
bet2/35
Sana14.07.2022
Hajmi1,14 Mb.
#801090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Шуҳрат OXIRGI диссер.doc22x

МУНДАРИЖА
Кириш ……………………………………………………………...

6

I.БОБ

TRICHODERMA HARZIANUM ЗАМБУРУҒ АЛКАЛОИДЛАРИ ВА ТЕРПЕНОИДЛАРИ
(Адабиётлар шарҳи)

13




§1.1.Заҳарли қўзиқорин токсинлари ва алкалоидлари................

13




§1.2. Трипренилфеноллар................................................................

19




§1.3.Стахифлинлар...........................................................................

22




§1.4.Сесквитерпеноидлар..................................................................

25




§1.5.Гарзиан дитерпеноидлар...........................................................

30

II.БОБ

TRICHODERMA HARZIANUM ЗАМБУРУҒ АЛКАЛОИД ВА ТЕРПЕНОИДЛАРНИ АЖРАТИШ

33




§2.1. Тадқиқот объекти ва методологияси.....................………….

33




§2.2. Сесквитерпеноид тузилишли алкалоид ва терпеноидларни синтез қилиш динамикаси...............................................................

35




§2.3. Trichoderma harzianum замбуруғ 55 штаммларининг алкалоидлари ва терпеноидларини ажратиш..................................

49




§2.4. Trichoderma harzianum 22 штаммининг алкалоидлари ва терпеноидларини ажратиш...............................................................

52

III.БОБ

СЕСКВИТЕРПЕНОИД АЛКАЛОИДЛАРИ ВА ТЕРПЕНОИДЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ҲАМДА УЛАР АСОСИДАГИ СИНТЕЗЛАР







§3.1. Алкалоидларнинг кимёвий тузилиши ва улар асосидаги синтезлар…………………………………………………………….

59




§3.2. Терпеноидларнинг кимёвий тузилиши ва улар асосидаги синтезлар…………………………………………………………….

65




§3.3. Trichoderma harzianum қўзиқоринининг экстрактларини токсикологик ва фармакологик тадқиқотлари................................

71




§3.4. Биостим биопрепаратининг қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига таъсири....................................................................

72




§3.5.Trichoderma harzianum harzianum замбуруғ штамми асосида олинган «Биостим» микроўстиргич биопрепаратининг фитопатоген замбуруғларга нисбатан антагонистик хусусиятлари.

80




ХУЛОСА …………………………………………………………..

86




ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР….....................………….

87


ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР ВА ҚИСҚАРТМАЛАР
ИҚ – инфрақизил спектроскопия;
ЯМР – ядро-магнит резонанс усули;
РСА – рентген тузилиш таҳлил усули;
ROESY – айланма рамкали ядровий Оверҳаузер эффекти спектроскопияси (Rotating frame nuclear overhauser effect spectroscopy);
NOESY – Оверҳаузер эффекти ядровий спектроскопияси (Nuclear Overhauser Effect Spectroscopy);
HMQC – гетероядровий квант корреляция спектроскопия (Heteronuclear Multiple Quantum Coherence);
НМВС – гетероядровий боғланган корреляция спектроскопияси (Heteronuclear Multiple Bond Correlation);
МС – масс-спектрометрия;
ФЭК – фотоэлектрокалорометр;
ГСХ – газ-суюқлик хроматография;
ЮҚХ – юпқа қатламли хроматография;
SMTP – оддий почта узатиш протоколи (Simple Mail Transfer Protocol);
САР- мувофиқлаштирилган қабул дастури (Coordinated Admission Program);
ЭТП – эпиполитиодикетопиперазин;
in vivo – лот.-ички клетка;
ПХЭ – панкреатик холестерин эстераза;
ЭТ – эндотелин;
ФPT – фарнесил-протеин трансфераза;
CCТК- спин спин таъсир константаси;
ГК – гиббереллин кислота;
ИСК – индол сирка кислота;
ДМСО – диметилсульфоксид;
ДМФА– диметилформамид.

КИРИШ
Қўзиқорин табиатли моддалар яъни микроқўзиқоринлар, ҳайвонлар ва ўсимлик қолдиқларининг (бактериялар билан бирга) парчаланишида катта рол ўйнайди. Кўпгина қўзиқоринлар ферментга бой аппаратга эга, улар ёрдамида бир қатор физиологик фаол моддаларни синтез қилади. Қўзиқорин ферменти турли мақсадларда ишлатилади. Масалан мева шарбатини тозалаш учун пектиназалар, хашакларни ҳамда қоғоз чиқинди хом-ашёларни қайта ишлашда целлюлазалар, крахмал гидролизи учун амилазалардан иборат ферментлар ҳосил қилади [1].
Инсониятнинг энг катта ютуқларидан бири бу антибиотикларни кашф этилишидир. Амалиётда кенг қўлланиладиган биринчи антибиотик пенициллин бўлиб, пенициллин қўзиқорин турларидан бирининг ҳаётий фаолияти маҳсулоти ҳисобланади. Тиббиётда эргот склеротия препаратлари кенг қўлланилади. Саноат миқёсида Aspergillus niger дан фойдаланиб, лимон кислотаси олинади. Fusarium қўзиқоринлари қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилиб, ўсимликларни ўсишига ёрдам берадиган гиббереллин моддаси синтез қилади. Мицелияр қўзиқоринлар фитогормонал фаол моддалар ҳосил қилиши тўғрисида жуда кўп маълумотлар тўпланган. Мицелияр қўзиқоринларнинг кўпгина вакиллари маълум иккиламчи метоболитларни синтез қилиши билан бирга, ўзида физиологик аҳамиятга эга бўлган антибиотикларни ҳам кўп миқдорда синтез қилиши адабиётларда келтирилган. Кўплаб тадқиқотлар шуни исботлайдики, бактерия ва қўзиқоринлар ҳосил қиладиган физиологик фаол моддалар яъни ауксинлар, ситокининлар ва гиббереллинлар ўсимликларнинг ўсишини ҳамда фотосинтез жараёнини кучайтиради. Бундай тажрибалар асосида кўчатларни вегетатив ўсиш жарёнлари, ўсимликларнинг ўсиш жараёнига микроорганизмларнинг культурал суюқлигининг таъсири ўрганиш орқали кўришимиз мумкин бўлади.
Бугунги кунда дунё миқёсида, шунингдек бизнинг республикамизда энг долзарб вазифалардан бири қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш ва олинган маҳсулотлар асосида аҳолининг талабини қондирадиган экологик тоза маҳсулот олишдан иборатдир. Мамлакатимизда ушбу йўналишда кўплаб изланишлар олиб борилмоқда - юқори сифатли уруғларни танлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, агротехнологияларни ривожлантириш ва экологик тоза биологик фаол препаратлар қўллаш орқали йўқори сифатли ҳосил олишдан иборатдир.
Ризосфера микроорганизмлари ўсимлик ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Улар ўсимлик озуқа моддаларидан гормонлар, витаминлар ва бошқа биологик фаол моддаларга бўлган эҳтиёжини таъминлайди. Бундан ташқари, улар ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, турли касалликларга дучор бўлишини олдини олади ва маҳсулдорлигини оширишга ёрдам беради.
Мицеляр қўзиқоринларнинг ривожланиши давомида ауксин (АУ), гиббереллин ва индолил сирка кислотаси каби биологик фаол моддаларни синтез қилади. Бу биологик фаол моддалар уруғларнинг униб чиқишини ва ўсимликларнинг ривожланишини яхшилайдиган, маҳсулдорлигини оширадиган биологик препаратларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади.
Хусусан, Тrichoderma турига мансуб микромицеталар ўсимлик уруғларининг ривожланишига, уларнинг ўсишига ва маҳсулдорлигини ошишига таъсир кўрсатадиган иккиламчи метоболитларни синтез қилиш қобилиятига эга ҳисобланади. Ушбу фаол қўзиқорин штаммларидан фойдаланилган ҳолда, қишлоқ хўжалигида ўсимликлардан юқори ва самарали ҳосил олиш учун экологик тоза препаратларни яратиш мумкин. Шунинг учун иккиламчи метоболитларни синтез қиладиган қўзиқорин штаммларини танлаш, улар учун оптимал озуқа муҳитни яратиш ва кўпроқ иккиламчи метоболитларни олиш учун шароитларни оптималлаштириш, иккиламчи метоболитлар пайдо бўлиш динамикасини ўрганиш ва улар асосида препаратлар яратиш катта илмий ва амалий аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу эса қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлигини оширадиган экологик тоза препаратлардан фойдаланиш учун жуда катта амалий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
Мустақилликка эришгач, республикамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли турли соҳаларда, хусусан қишлоқ хўжалигида экинларни озиқлантиришда кимёвий ўғитлардан фойдаланишни қисқартириш, экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланишни кенгайтириш, қишлоқ хўжалик ўсимликларидан юқори ва самарали ҳосил олиш, шунингдек, сабзавот ва боғдорчилик экинларини этиштиришда маълум ютуқларга эришилди. Шунингдек, Тrichoderma турга мансуб қўзиқорин микромицетлари асосланган дориларни яратишда замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этишга етарлича эътибор берилмоқда.
Қўзиқоринлардан зарарли ҳашаротларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган препаратлар яратилди (боверин, триходермин, вертсиллин). Псилоциб турига мансуб қўзиқоринлардан психотерапияда қўлланилган псилоцин ва псилоцибин моддаларини ажратиб олади [1].
Тrichoderma туркимига мансуб антоганистик хоссасига эга бўлган турларидан фойдаланиб, ўсимликларга касаллик чақирувчи қўзиқоринларни кўпайишини олдини олиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish