Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши давлат университети



Download 1,14 Mb.
bet12/35
Sana14.07.2022
Hajmi1,14 Mb.
#801090
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
Шуҳрат OXIRGI диссер.doc22x

Биринчи боб бўйича хулоса
Адабиётлар шарҳидан кўринадики, бугунги кунда таркибида фенилспиродриман сесквитерпеноид алкалоидлари ва терпеноидлари бўлган қўзиқоринлар кенг ўрганилган. Чунки фенилспиродриман сесквитерпеноид алкалоидлари, саратон касаллиги келтириб чиқарувчи ҳужайраларга нисбатан ингибитор ҳамда цитотоксик хоссаларни намоён қилиши ва уларнинг терпеноидлари эса ўсимлик эндофид замбуруғлари таркибида бўлиши адабиётларда кенг ёритилган.
Физик тадқиқот усуллар фенилспиродриман сесквитерпеноид алкалоидларининг тузилишини ўрганишнинг энг самарали усулларидан биридир. Уларнинг ИҚ спектр маълумотларида 1700 см-1 соҳада юқори частотали валент тебранишнинг намоён бўлиши, фенилспиродриман сесквитерпеноид молекуласида карбонил гуруҳи борлигини, ЯМР 1Н-13С кимёвий силжиш корреляцион спектрларида фенилспиродриман ва сесквитерпеноид билан оддий эфир боғлари ҳосил қилиб фенилспиродриман сесквитерпеноид бирикмалари ҳосил қилиши адабиёт маълумотларда баён этилган. Шу билан бирга, фенилспиродриман сесквитерпеноид бирикмаларидаги бензол ва сесквитерпеноид ҳалқасидаги гидроксил гуруҳларга хос кимёвий синтезлар ўтилган.
Юқоридаги адабиёт маълумотларидан келиб чиққан ҳолда, фенилспиродриман сесквитерпеноид алкалоид ва терпеноидларининг янги тузилишли синфини сесквитерпеноид ҳалқаси тутган бирикмаларни тузилишини замонавий физик тадқиқот усуллари ёрдамида ўрганишга, олинган бирикмаларнинг токсикологик ва фармакологик хусусияларини ўрганиш орқали фунгицит, ингибитор ва цитотоксик хоссага эга бўлган бирикмаларни олишга имкон яратилди.

II БОБ. TRICHODERMA HARZIANUM ЗАМБУРУҒЛАРИНИНГ АЛКАЛОИД ВА ТЕРПЕНОИДЛАРИНИ АЖРАТИШ


§2.1. Тадқиқот объекти ва методологияси

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Микробиология институтида антогонистик хусусиятга эга бўлган замбуруғ Trichoderma harzianum штаммининг тоза культураларини ажратишда қуйидаги усулдан фойдаланилди. Замбуруғларнинг тоза культураларини ажратишда А.И. Нетрусовнинг тупроқ намуналарини қаттиқ озуқа муҳитига тўғридан тўғри экиш усулидан фойдаланилди. Танлаб олинган замбуруғларнинг штаммлари қуйидаги озуқа муҳитида ўстирилди: Чапек ((г⁄л): сахароза – 20.0, NaNO3 – 3.0, KH2PO4 – 1.0, MgSO4 – 0.5, KCl – 0.5, FeSO4 – 0.01, сув – 1000 мл, агар – 20‒30.), Мандельс ((г/л): KH2PO4 – 1.0, (NH4)2HPO4 – 2.3, MgSO4 – 0.5, CaCl2 – 0.3, микроэлементлар эритмаси – 1 мл), сусло-агар (7 балл), сабуро ((г⁄л): глюкоза ёки мальтоза – 40.0, пептон – 10.0, агар – 18.0, дис. сув – 1) озуқа муҳитларида, 35-45°С ҳароратда ўрганилди. Қайта-қайта экишлар асосида культуралар тозаланиб, уларнинг морфологик-культурал хусусиятлари, мицелий ранги ва тузилиши, конидия ва конидиялар ташувчилари умумий қабул қилинган усуллар ёрдамида XSP‒136B электрон микроскопида микроскопик тузилиши тадқиқ этилди. Озуқа муҳитларининг рН и 3 дан 7.0 гача ўзгартирилиб, 0,1 % ли HCl ёрдамида нордонлаштириш орқали бошқариб борилди [161; с. 421-424, 162; -p. 32-43].


Trichoderma harzianum штаммини 3, 7, 14, 20 кун давомида Чапек ва Мандельс озуқа муҳитида ўстириб, замбуруғ штаммларнинг иккиламчи метаболитларининг тузилиши ва миқдорий ўзгаришлари ўрганилди.
"Silufol" пластинкасида юпқа қатламли хроматография (ЮҚХ) ўтказилди. ЮҚХда моддалар фосфорновольфрам кислотасининг 25% этанолли эритмасини пуркаш билан сифат анализ орқали аниқланилди ва 5 минут давомида 100-110 °С ҳароратда қиздирилади.
Устунли хроматография учун заррача ўлчами 50-100 мкм бўлган Silpearl ва Л маркали силикагеллар ишлатилди. Trichoderma harzianum метаболитларини ажратиш учун Silpearl силикагеллари ишлатилди. Кимёвий трансформация маҳсулотларини тозалаш ва ажратишда Л маркали силикагел билан устунли хроматография амалга оширилди.
Қуйидаги эритувчи системаларидан фойдаланилди:

  1. гексан-диэтил эфири (1:1);

  2. хлороформ - метанол (100:1);

  3. хлороформ - метанол (70:1);

  4. хлороформ - метанол (50:1);

  5. хлороформ - метанол (20:1);

  6. хлороформ - метанол (10:1);

  7. хлороформ - метанол (9:1);

  8. хлороформ-метанол (1:1);

  9. бензол-хлороформ-этилацетат (5:1:1).

  10. бензол - метанол (60:1);

  11. бензол - метанол (10:1);

Таркибида азот бўлган иккиламчи метаболитларини сифат анализ қилишда Драгендорф реактиви ва йод буғидан фойдаланилади.
УБ-спектрлари “Перкин - Элмер” JI 416 О - Фурье УБ спектрометрида қайд этилди. Намуналар этанол эритмасида қалинганлиги 1 см кварц кюветасида олинди.
ИҚ - спектрлари “Перкин - Элмер” (модель 2000) - Фурье ИҚ спектрометрида КВг билан таблетка ҳолда қайд этилди.
Масс- спектрлари “MS 25 RF KRATOS” спектрометрида ва МХ-1310 спектрометрида намунани тўғридан-тўғри ионланиш камерасида 150°C ҳароратда ҳамда 70-80°С ва 70 эВ кучланишли ионлаштирувчи ампулада қайд этилди.
ЯMP спектрлари UNITYplus 400 асбобида дейтеропиридинда ва дейтерохлороформда (δ, м.д., 0-ТМС) олинган.
1H ЯМР, 13C ЯМР, 2M ЯМР 1Н-1Н, 1Н-13С ЯМР спектрлари (COSY) кимёвий силжиш корреляциясининг Bruker AM 400 асбобида қайд этилди. 13С ЯМР спектрлари С-Н ўзаро таъсирини ва J- модуляциясини бутунлай бекор қилиш орқали олинган. Узоқ масофадаги Н - С ўзаро таъсирларининг (НМВС) ва ЯЭО айланма координаталар системасидаги (ROESY) ядро энергиясини ўлчашнинг 2М ЯМР спектрлари Bruker АC 300 асбобида олинган. Спектрларни олишда дейтеропиридин эритувчи сифатида қайд этилган. Барча спектрлар стандарт Bruker дастурлари бўйича олинган.
Гетерокорреляция спектрларида углерод сигналлари чўққиларини билвосита қайд этиш ROESY, HSQC, HMQC ва НМВС стандарт усуллари бўйича амалга оширилди. ССТК қийматлари LAOCON интеграция дастури томонидан кўрсатилган.
Иккиламчи метаболитларнинг рентген тузилиш таҳлили “Ўсимликлар кимёси” институтида ва Россия Фанлар академиясининг (Москва) элементоорганик бирикмалар институтида олинди.
Тажрибалар 1100К ҳароратда шаффоф монокристалларда ўтказилди, мустақил кўзгу интенсивлиги Bruker SMART 1К ССД автоматик диффрактометрида ўлчанди.
ГСХ/МС таҳлили Hewlett Packard GCD (АҚШ) хроматография-масс-спектрометрида капилляр устун узунлиги 60м ва ички диаметри 0.25мм булган капилляр колонкадан фойдаланилган. Шароит ва фойдаланиш шартлари [163; .-c. 134-135.] да келтирилган. Таҳлиллар Анадолия Университетининг Тиббий ва хушбўй ўсимликлар ва дори-дармонларни тадқиқ қилиш маркази доктор Темелем Озеком томонидан олиб борилган, бунинг учун муаллифлар унга миннатдорлик билдиради.



Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish