Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Номланиш асоси зоонимлардан иборат оронимлар(Зоооронимлар)



Download 1,52 Mb.
bet50/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82
11. Номланиш асоси зоонимлардан иборат оронимлар(Зоооронимлар).
Маълумки, турли ҳайвонлар, жониворлар орографик объектлар кенг тарқалган ҳудуд табиати учун хос хусусиятлардан бири ҳисобланади. Бу хусусиятлар мазкур ҳудудлар аҳолисининг қадимдан чорвачилик ва овчилик касблари билан шуғулланиб келишганлигини кўрсатувчи асосий ва муҳим омиллардан биридир. Бу ҳудудларда яшаган ва мазкур касблар билан шуғулланган кишилар турли ёввойи ва уй ҳайвонлари, турли жониворлар билан бевосита муносабатда бўлишган. Шунинг замирида зоонимлар ҳам орографик объектларни номлашда муҳим восита, жойни дифференцияловчи муҳим белги бўлиб хизмат қилган. Ўтказилган таҳлиллар ўрганилаётган ҳудудда зоонимлар асосида яратилган қуйидаги оронимлар (зоооронимлар) мавжудлигини кўрсатди:
Айиқучди (Шс., дара), Асппар – “от учди, яъни йиқилди” (Шс., дара), Биясиғмас (До., дара) – даранинг жуда торлигига ишора, Бўридаҳна (До., дара) – бу ўринда шуни айтиш лозимки, аҳоли ном таркибидаги бўри сўзини ҳайвон номи билан боғлашади, яъни бўри кўп бўлган дара маъносида. Албатта, тоғларда ва айниқса, дара жойларда бўрини бўлишини ҳеч ким инкор этолмайди. Лекин оронимияда бўри сўзининг яна бир этимологияси мавжуд, бу ҳам бўлса, унинг қадимги туркий сўз сифатида катта, буюк, улкан маъносидаги нарса-предметнинг ҳажми-ўлчамини ифодалайдиган сўз билан боғлиқлигидир; Бўрижар (Шс., жар) – катта жар, Бўрихона (Шс., дашт) – бўри кўп бўлган дашт,
Бўрихона (Шс., адир) – бўри кўп бўлган адир, Тулкихона (Шс., адир) – тулки кўп бўлган адир, Қоплондара (Бс., дара), Хукдара (Бс.) – ёввойи чўчқа учрайдиган дара, Ҳўкизўлди (Бс., жой), Отяйлоғ (Шс., тоғ), Бўриошар (Шс., жар), Оқпарра (Шс., газа) – оқпарра - кундузи учувчи жонивор (шабпарра “тунда учувчи” кўршапалакнинг тожикча номи), Жайрахона (Шс., тепа), Жўжали (До., дара), Лочин (Шс., чўққи) – Т. Нафасов бу оронимнинг келиб чиқишига олчин этноними сабаб бўлган, у метатеза ҳодисаси туфайли лочин шаклига келиб қолган, деб изоҳлайди. Бу ясалишга Лочинтепа (Шс.), Лочинтош (До.) оронимлари ҳам дахлдор деб кўрсатади1. Лекин шу ўринда бир мулоҳазани айтиш лозим деб ҳисоблаймиз, ҳақиқатдан ҳам, оронимларнинг этнонимлар асосида ясалиши характерли. Лекин лочин сўзи иштирок этган ҳамма оронимга нисбатан ҳам бу фикрни айтиш тўғри бўлмайди. Чунки оронимларнинг ясалишида объектларнинг шаклига ўхшатиш, шунингдек, унда бирон нарсанинг мавжудлиги асосида ясалиши тенденцияси ҳам амал қилади. Шундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Лочин чўққиси, Лочинтош оронимлари лочин қушига ўхшашлиги асосида яратилган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Лочинтепа оронимида ўхшашлик асосида ясалиш хусусияти мавжуд эмас. Бу номни олчин этноними асосида ясалган деб ҳисоблаш тўғри бўлади. Шунингдек, таркибида айрим ҳайвонларнинг номлари қатнашган оронимлар борки, уларнинг номланиш хусусиятларини бу гуруҳга киритиб бўлмайди. Улар метафора йўли билан маъно кўчиши асосида вужудга келган бўлиши мумкин. Буларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: Туябоши (Кт., баландлик), Туябўйин (Қм., баландлик), Туясингир (Чр., баландлик), Туятош (Шс., адир), Туяшоти (До., баландлик) ва б.
Маълумки, туя ҳажм жиҳатидан шу туркумга кирувчи ҳайвонлар орасида катта, йирик, шунингдек, шакл тузилиши ҳам бесўнақай, эгри. Бу тўғрисида туғилган бир ҳикматни эсланг. Туядан сўрашибди: нимага бўйнинг эгри, туя жавоб берибди: қайрим тўғри. Шунинг учун халқ ўртасида нарса-предметларни ҳажмининг катталиги ёки шаклининг эгрилигини солиштиришда туя сўзидан фойдаланишган. Бу хусусият оронимларнинг номланишида ҳам ўз аксини топган. Жумладан, Туяяйлов (Қм., тоғ), Туяқисилди (Чр., Шс., Шо., дара) каби топонимларда ҳам бу хусусият мавжудлигини кўриш мумкин.
Лекин туя сўзи билан шаклланган оронимларнинг барчасини ҳам бу тарзда изоҳлаш тўғри бўлмаслиги мумкин. Уларнинг келиб чиқиши ҳақида бошқача фикрлар ҳам мавжуд. Жумладан, профессор Т.Нафасов Туябоши, Туябўйин, Туябўйноқ, Туясингир, Туяшоти, Туяяйлов каби оронимлар таркибидаги туя сўзини зооним билан эмас, балки тепа орографик термини билан боғлайди. Бунда тепа сўзи маҳаллий аҳолининг талаффуз хусусияти билан боғлиқ равишда тепа~тева~тува~туя шаклида фонетик ўзгаришга учраган1.
Қирғийли (Шс., дара) – қирғий қуши кўп бўлган дара, Лайлакжар (Бс.) – лайлак уя қўйган ёки кўп бўладиган жар ва б.
Маҳмуд Кошғарий луғатида азизлиғ тағ – “айиқлик тоғ, айиғи кўп бўлган тоғ”, уларлиғ тағ – “каклиги кўп бўлган тоғ”2, суғурлуғ тағ – “суғур ҳайвони кўп бўлган тоғ”3 каби бирикмаларни учратиш мумкин. Ҳайвон номлари аниқловчи компонент бўлиб келган бундай бирикмалар, кейинчалик, шундай орографик объектлар номларининг келиб чиқишига асос бўлган.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish