64
зарур. Одатда ахборот турли хил нашрларда,
дискларда, пленкаларда ва
компьютер хотирасида сақланади.
Бир неча минг йил илгари ҳам ахборотлар қандайдир шаклларда
сақланган. Масалан, бундан 3000 йил илгари ѐзилган ―Авесто‖ мамлакатимиз
тарихи бўйича қимматли ахборот манбаидир. Жамиятни ахборотлаштиришда-
ахборот захиралари муҳим роль ўйнайди. Ахборот захиралари - алоҳида
ахборот тизимлари (кутубхона, архив, фонд, маълумот банклари,
компьютер
хотираси ва бошқа ахборот тизимлари)даги ҳужжатлар тўпламидир. Ахборот
захираларнинг бир нечта хусусиятлари мавжуд:
1. Битмас – тугалланмаслиги (табиий захира – нефть, маълум бир
муддатдан кейин тугаб қолади, ахборот захиралари эса йилдан-йилга ортиб
боради).
2. Ахборот захираларидан фойдаланиш имконияти сақланади ва кўпайиб
боради.
3. Ахборот захиралари бошқа захира (меҳнат, малака, техника, энергия,
хом ашѐ) лар билан бирлашган ҳолда ҳаракатланувчи куч сифатида намоѐн
бўлади.
4. Билимни ахборот захирасига айлантириб, уларнинг кодланиш, қайта
жамланиш ва узатиш имкониятига қарам бўлади.
Шакл ва турлари.
Маълумотлар, матн, графика, билимлар, реал дунѐ
объектлари, жадвал, видео, тасвир, нутқ ва товуш каби кўринишларда
ифодаланади.
Ахборотни қайта ишлаш
. Ахборотни қайта ишлаш дастлаб қоғозда,
сўнгра механик, электр машиналарда бажарилиб келинди. Ҳозирги даврда эса,
компьютерларда амалга оширилмоқда. Ахборотни қайта ишлаш технологик
жараѐн бўлиб, илмий адабиѐтларда унинг қуйидаги таърифи берилган. Ахборот
технологияси - объект, жараѐн ѐки ҳодиса (ахборот маҳсулоти)нинг ҳолати
ҳақидаги янги сифат ахборотларини олиш учун маълумотлар, бошланғич
ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ҳамда узатиш восита ва услубларидан
фойдаланувчи жараѐндир.
65
С.С. Ғуломов ва бошқалар ахборот технологияси жараѐнини
моддий
ишлаб чиқариш технологиялари билан қуйидагича таққослайди (1 - жадвал):
1-жадвал
Маълумотларни ишлаб чиқариш учун технология компонентлари
Моддий
Ахборот
Хом ашѐ ва материалларни тайѐрлаш Маълумотлар
ѐки
бошланғич
ахборотни йиғиш
Моддий
маҳсулотларни
ишлаб
чиқариш
Маълумотларни қайта ишлаш ва сер-
натижа ахборот олиш
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни
исътемолчиларга сотиш
Сернатижа ахборот асосида мос
қарорлар қабул қилиш учун уни
фойдаланувчига узатиш
Ахборот технологиясининг технологик жараѐни қуйидагича амалга
оширилади:
а)маълум бир турдаги ахборотлар жамланади;
б)қайта
ишланади,
яъни
гуруҳланади,
турларга
ажратилади,
агрегатлаштирилади ва ҳисобланади
в) тайѐр ахборот маҳсулоти олинади ва исътемолчиларга узатилади.
Ахборотни узатиш. Инсонлар ахборотнинг хабар шаклидан қадим
замонлардан бошлаб фойдаланиб келганлар. Масалан, инсонлар қабила бўлиб
яшаган даврларида, бирон қабилага ташқи хавф-хатар туғдирилганда, унинг
бир аъзоси тепалик устида олов ëққан ва унинг тутуни орқали бошқа жамоага
хабар қилган ва қўшни қабила одамлари ѐрдамга етиб келганлар.
Одамлар ëзиш ва ўқишни ўрганганларидан сўнг, бундай хабар
(ахборот)ларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга чопар орқали ëки хат ташишга
ўргатилган кабутардан бериб юборганлар. Кейинчалик, секин-асталик билан
почта хизмати шаклланиб борган.
XIX аср бошларидан фан ва техниканинг ютуқлари асосида телеграф,
телефон ва радиони кашф этилиши шаҳарлараро ахборотлар алмашинишига
66
кенг йўл очиб берди. Ҳозирги пайтда у ѐки бу соҳа бўйича
ахборотларни
тўплаш, ишлов бериш ва узатишнинг катта имкониятлари туғилди. Шу билан
бирга ахборотларни узатишда темир йўл ва ҳаво йўли транспортларидан
фойдаланиб келинди. Телекоммуникация воситаларига телеграф, телефон,
факс, радио, сунъий йўлдошлар ва бошқа воситаларлар киради.
Ўтган асрнинг охирларида мультимедиа технологиясининг яратилиши ва
уни ахборот технологияларига татбиқ этилиши, замонавий мультимедиа
технологиясини яратилишига олиб келди.
Қуйида
ахборот
технологиясига
асосланган
Do'stlaringiz bilan baham: