51
4-§. МТМларда масофали таълимдан фойдаланишнинг имкониятлари
Масофали таълим . Компьютер технологияларининг глобаллашуви ва
ривожланишининг ҳозирги даврида турли ўйин, услубиѐтлар ва технологиялар
виртуал фазода муваффақият билан қўлланилиши мумкин.
Бир вақтлар перо ва қоғозни яратилиши таълимни янги босқичга
кўтаргани каби, ахборот технологияларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши
ҳозирги замон жамиятининг таълим тизимида янги инқилоб бўлишига олиб
келмоқда. Таълимда телекоммуникация ва компьютер технологиялари
ахборотларни тасвирлаш ва узатишнинг янги шаклларига йўл очмоқда, янги
ўқитиш шаклини пайдо бўлишга асос солмоқда. Ана шундай ўқитиш
шаклларидан бири «масофали ўқитиш» деб номланган Интернет тармоғидаги
таълим бўлмоқда. «Масофали ўқитиш - давлатда ва хорижда аҳолининг кенг
қатламига масофада туриб ўқувчи ва ўқитувчини ўқув ахборотлар билан
алмашиниш восита (компьютер алоқа, сунъий йўлдошли телевидение ва ш.к.)
ларга асосланган махсус ахборот-таълим муҳити ѐрдамида таълим хизматлар
мажмуасини
тақдим
қилишдан
иборат».
Масофали
ўқитишнинг
хусусиятларига, биринчидан, ўқувчини ўқитувчидан узоқдалиги; иккинчидан,
мустақил ўқиш - сиртқи ўқитиш шаклининг қандайдир варианти; учинчидан,
ахборот воситалари ва ашѐларини ўқув жараѐнига фаол бирлашишидир.
Масалан, Таndem тизими Европа тилларидан бирини ўрганишга ҳамроҳ топиш
имкониятини беради ва ўқиш мобайнида аниқ бир мулоқот қилиш жараѐнини
ташкил этиш услубиëтини таклиф этган ҳолда воситачи хизматини ўтайди.
Масофали ўқитишда психологик-педагогик технологиялар қандай
аҳамиятга эга бўлиши мумкин? Виртуал фазода улар шунингдек, ўқитиш
жараѐнини фаоллаштирувчи, лекин янги даражадаги, яъни улар виртуал
муҳитнинг талабларига жавоб беришлари ва ахборот технологиялари билан
биргалашишлари керак бўлган вазифасини бажариши мумкин. Охирги таъкид,
шундан иборатки, анчадан буѐн ўқув жараѐнига киритилган янги
технологиялар давлатларнинг мутахассислари ўртасида кескин шов-шувга
сабаб бўлиши мумкин. Улар учун замонавий техник ва ахборот воситалари
52
ўқувчиларга қандай таъсир этаѐтганлиги муҳим ҳисобланади. Француз
мутахассисларининг фикрича, энг янги технологияларни таълимга қўллашда,
улар қуйидаги имтиѐзларга эгадир:
• ўқитишнинг мотивациясини кучайтиради;
• ахборот манбаидан иборат, мустақил таълимни рағбатлантиради,
мустақил ва йўналтирилган кўникмаларини шакллантиради;
• таълимнинг ахборотлилигини, жадаллигини, натижавийлигини
кўтаради.
Шу
билан
бир
қаторда,
кўпгина
мутахассислар
замонавий
технологияларнинг аҳамиятини идеаллаштиришдан узоқдалар ва ҳатто, уларни
фойдаланишни гумонлаштирадилар. Масалан, япон педагоги С.Судзуки, бир
томондан, ЭҲМ ўқувчиларнинг тафаккурини ривожлантиради, бошқа
томондан, билимларни мустаҳкамлашни таъминлайди деб ҳисоблайди.
Француз педагоги Л.Легран, ўқувчиларнинг компьютерда ишлашдаги
мотивацияси ҳодисасини ўрганиб, бунда пайдо бўладиган ўйин ўқув бўладими
ѐки йўқлигини таҳлил қилишни таклиф этади. Бундан ташқари, меъѐрдан ортиқ
ўтказилган компьютерли машғулотлар, тарбияланувчиларни асабийлаштириш,
кўзларининг фаолиятига таъсир этиш каби негатив оқибатларга олиб келишини
ҳам унутмаслик зарур. Умуман, хорижий мутахассислар ўқитувчиларни
сифатли тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш, шунингдек, олим, педагог ва
мутахассисларни янги технологиялар соҳасида ҳамкорлигини назарда
тутадиган замонавий ўқитиш воситаларининг таҳлилига мажмуавий ѐндашув
зарурлиги бўйича бир хил фикрдалар.
Ушбу муаммоларнинг ҳаммаси масофали таълимни таҳлил этишда
долзарб ҳисобланади. Чунки, у тўлалигича ахборот технологияларини қўллаш
билан боғланган соҳа сифатида намоѐн бўлмоқда.
Масофали ўқитишнинг асосий тамойилларидан бири унинг барчага
баробарлиги-аниқ шартларда хоҳиш билдирган ихтиѐрий киши «виртуал
ўқувчи» бўлиши мумкинлигидир. Лекин, бу ерда яна бир: кириш мумкинлиги
қандай қилиб юқори сифат билан оптимал бирлаштириш керак? деган муаммо
53
пайдо бўлади. Россия мутахассиси И.Г.Захарова бу муаммони ҳал қилишни
қуйидаги йўлини таклиф этади. Ўқитишнинг анъанавий шакли билан
таққослашда сифатни такомиллаштириш учун масофали ўқитиш дастури
қуйидаги тамойилларни таркибига олиши керак:
• «сифат-барчага баробарлик» тизимининг баланси маблағ таълим
фазосини яратиш (ахборот ашѐлари ва ўқув материаллар)га кетадиган самарали
молиялаштиришни ўқитиш жараѐнини муқобил ташкил этиш билан биргаликда
қаралгандагина эришиш мумкин. Бу, тармоқда ахборотларни излаш,
шунингдек, қўшимча ашѐлар-маълумотларнинг электрон омбори, кутубхона ва
зарур
манбаларга
мурожаатларни
яратишни
таъминлайдиган
махсуслаштирилган дастурий таъминотни ишлаб чиқишни назарда тутади.
• ўқитувчиларнинг ўқув-услубий ишлари янги даражага чиқишга-
психология ва ахборот технологиялари бўйича мутахассислар, шунингдек,
ўқувчи ва Интернет фойдаланувчилари билан ҳамкорлик қилишни кўзда
тутади;
• виртуал фазода ашѐларни доимий равишда такомиллаштириш ва
янгилаш алоҳида аҳамиятга эга бўлганлиги учун, "on line" таълим қандайдир
маънода универсал бўлиши лозим. Бу ўқитишда фаоллаштирадиган услуб ва
технологияларни фойдаланишни тақозо этади. Масофали таълимда виртуал
семинар, анжуман ва форумлар, ўқитувчилар билан электрон ѐзишма катта
аҳамият касб этади. Тармоқда ишчанлик ўйинларини ўтказишга мўлжалланган
моделловчи дастурлар, виртуал психологик тестлар ва сўровлар, тармоқдаги
жамоавий ишлар (масалан, телекўприк ва телеанжуманлардан фойдаланиш)
каби психологик-педагогик технологиялар ўзларининг долзарблигини
йўқотмайдилар, балки виртуал таълимни муваффақиятли равишда тўлдириши,
унинг сифатини ва унга қизиқишни кўтариши мумкин;
• виртуал ўқитишнинг муҳим муаммоси билимларни баҳолаш
мезонларидан иборат. Масофали таълим кўп жиҳатидан мустақил жараѐн,
шунинг учун, ўқитувчилар вазифаларига ѐшларни илмга фаол муносабатини
54
шакллантиришдир. Шунинг учун, нафақат тест назоратини қўллаш, балки
ўқувчини мустақил ишлашини ва фаоллигини ҳам баҳолаш зарур;
• ўқув дастурлари максимал равишда эгилувчан ва ўқувчилар ўзларига
кириш қулай бўлган ўқиш шаклини танлаш ҳуқуқига эга бўлишлари керак.
Виртуал фазода ўқувчиларнинг мотивацияси ва қизиқишлари катта аҳамиятга
эга ва агар, ўқитиш технологиялари буни эътиборга олмаса, у ҳолда уни
«йўқотиш» хавфи пайдо бўлади - ўқувчи ихтиѐрий пайтда рақобатга ўтиши ѐки
ўқитишнинг анъанавий шаклларга қайтиши мумкин.
Шундай қилиб, масофали таълим ўқитиш ва ахборот технологияларини
биргаликда қўллашни назарда тутиб, унга кенг имкониятлар яратади. Шу билан
бирга, уни ҳозирги кунда ташкил этишда бутун бир ҳал қилинмаган
муаммоларни келтириб чиқаради. Ҳатто энг яхши ва илғор - ахборот ҳам,
психологик-педагогик технологиялар ҳам ўқув жарѐнини адекватсиз ташкил
этиш, тескари баъзан бузишгача таъсир этиши мумкин. Шунинг учун, сифатли
ва барчага баробар таълим учун уларни ўқитиш жараѐнига шундайгина қўллаш
етарли эмас.
Энг янги таълим технологияларидан бири, уй шароитларида компьютер
ѐки телекоммуникация ѐрдамида бошқа давлатда жойлашган мактабда
курсларни ўтиш имкониятини берадиган масофали ўқитишдир. Лекин,
масофали таълимиинг ривожланиши ўқитиш сифати ва таълимда замонавий
ахборот воситаларини фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қатор муаммоларни
ҳам пайдо бўлишига олиб келади.
Виртуал таълимда, шунингдек, ўқув жараѐнини самарали ташкил этиш,
ўқувчиларнинг қизиқишини кўтариш каби вазифалари ҳам мавжуд ва бу ерда
анъанавий таълимда ҳам фойдаланиладиган, тармоқ ўйинлари, виртуал
семинарлар, тренинглар ва ҳамкорликдаги жамоавий лойиҳалар ва бошқа шу
каби психологик-педагогик технологиялар катта аҳамият касб этиши мумкин.
Икки турдаги: ахборот ва ўқитиш технологиялар — ўқитиш жараѐнига янгича
ѐндашиш, шахсларни таълимнинг умуман мазмунидан иборат бўлган ижодий
55
салоҳиятини ва билишга интилишларини ривожлантириш имкониятини бериб
муваффақиятли бирлаштирилиши мумкин.
Қуйида масофали таълимнинг МТМларда амалий татбиғига тўхталамиз:
компьютер техникаси, ахборот телерадио коммуникациялари ва Интернет
тизимини тезкорлик билан ривожланиши, маьлум бир масофадан туриб, ўзаро
мулоқатда бўлиш, фикр алмашиш, таълим олиш, малака ошириш имкониятини
берадиган масофали мултисоҳаларни яратди. Ушбу мультисоҳаларга-
ижтимоий, маданий, маънавий, иқтисодий, таълимий, тиббий ва бошқа соҳалар
киради. Қуйида масофали мультисоҳаларга тегишли бир нечта мисоллар
келтирамиз.
1. Шахмат бўйича бирон гроссмейстер ўз уйидан чиқмасдан узоқ
мамлакатларнинг минглаб шахматчилари билан сеанс ўтказиши (ўйнаши).
2. Марказдаги бирон раҳбар кабинетидан чиқмасдан узоқ масофада
жойлашган турли ҳудудлардаги ходимлари билан мулоқатда бўлиши.
3. Бирон компания бошлиғи дунѐнинг турли ҳудудларида жойлашган
филиаллари ва бўлимлариниг ходимлари билан уларнинг молиявий аҳволлари
бўйича мулоқатда бўлиш ва ўзаро фикр алмашишлари.
4. Марказдаги олий даражали шифокор вилоятлардаги ҳамкасбларига
узоқдан туриб маслаҳат бериши, у ѐки бу ташхис бўйича мулоқатда бўлиши,
ҳатто узоқдан туриб операцияда иштирок этиши.
5 Турли шаҳарлардаги МТМларнинг мудиралари иш юзасидан ўзаро
тажриба алмашишлари мумкин.
Бу борадаги ишларнинг энг муҳими-жойларда масофали таълимни амалга
оширишдан иборат. Маълумки, ҳозирги кунларда таълим олишнинг кундузги
шакли - асосий шакллардан бири ҳисобланади. Кўпгина давлатларда ва шу
жумладан, республакимизда ҳам маьлум бир даврларда таълимнинг сиртқи,
кечки ва экстернат шаклларидан ҳам кенг фойдаланиб келинди. Шу кеча-
кундузда буларнинг сафига янги ривожланаѐтган замонавий шакли-масофали
таълим тизими қўшилмоқда.
56
Масофали таълимни дастлаб буюк аждодларимиз ибн Сино, Абу Райҳон
Беруний, Ал Хоразмий ва бошқалар амалга оширганлар. Улар бошқа
шаҳарлардаги шогирдларига хат орқали (чопар, кабутар ëрдамида) билим ва
топшириқлар бериб турганлар. Аммо хат орқали ахборот (маьлумот)
алмашишга ҳафталаб, ойлаб вақт кетган.
Олимлар орасидаги бу анъана телеграф, радио ва телевидениe кашф
этилишигача давом этди. Ҳозирги даврда эса, компьютер техникаси ахборот
телекоммуникацияси ва Интернет тизими асосида масофали таълим, худди
ўқитишнинг кундузги шакли даражасидагидек амалга оширилмоқда.
Қуйида МТМ тарбиячилари учун масофали таълим мазмунининг қисқача
ва элементар шаклда келтирамиз. Юқорида таъкидланиб ўтилганидек,
масофали таълим-масофали ўқитиш усул ва воситалари орқали таълим олиш
шаклидир. Масофали ўқитиш эса – ахборот телекоммуникация технологияси
(компьютерлар, коммуникация элементлари, мультимедиа) воситаларига
асосланган таълим шаклидан иборат.
1. Масофали таълимни ташкил этувчи муассасалар. Масофали таълимни
амалга оширадиган ўқув юртларига аънанавий ва очиқ университетлар,
институтлар, ўқув марказлари, курслари, тижорат мактаблари ва бошқалар
киради.
2. Ахборот ашëлари - ўқув курслари, турли маълумотномалар, электрон
дарслик, электрон қўлланма, электрон услубий адабиѐтлар ва ўқув
метериалларидан иборат. Ўқув курслари - аниқ мутахассислиги бўйича таълим
муассасасининг ўқув дастурига мос равишда ўрганиши керак бўлган бир нечта
ўқув мавзу (бўлимлардан) ташкил топган предметдир.
3. Масофали таълим технологиясини таъминловчи ташкилий, техникавий
ва дастурий воситалар.
4. Ўқитувчи - маслаҳатчи (тьютор) лар.
5. Таълим олувчилар – ўқувчи, ўқувчилар ва тингловчилар.
Масофали таълимни амалга оширишда ўқув курсларини қўллаб-
қуватлаш, ўқувчиларга ўқув материалларини етказиб бериш, маълумотнома
57
материаллари билан таъминлаш (кутубхона), маслаҳат берилиши, билимларни
назорат қилиб турилиши керак.
Масофали таълимни амалга оширувчи ўқув юртлар қуйидаги
категорияларга бўлинади: натурал масофавий университетлар, малака ошириш
курслари, онлайн тартибида ўқитадиган анъанавий университетлар. Масофали
таълим характеристикалари: масофали таълим курси тузилиши ва мазмуни
жиҳатидан кундузги таълим курсларидан фарқ қилиши керак. Маърузалар
йўналтирувчи ва қизиқтирувчи материаллар билан тўлдирилиши ва
«тингловчининг» талабига мос ҳолда тузилиши шарт.
Коммуникация воситалари ва услублари. Коммуникация воситаларига
одатдаги почта, телефон ва факс, Интернет, электрон почта, интефаол
телевидение, телеанжуманлар, аудио ва видео анжуманлар киради. Алоқа усули
ўқитишга мос бўлиши лозим. Синхрон курсларда (бир вақтнинг ўзида ўқув
жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчининг қатнашиши ҳамда ҳақиқий вақтда
мулоқотда бўлиш) интерфаол телевидение ва видео анжуманлардан
фойдаланилади. Асинхрон усулда (ўқувчига ўрганадиган курс материали билан
ишлашда ўзига маъқул бўлган вақтни танлаш) коммуникация воситалари
сифатида Интернет, электрон почта, видео кассеталар ва анъанавий почтадан
фойдаланилади.
Ўқувчиларни қўллаб-қуватлаш ва ўзаро боғланиш. Масофали таълимда
ҳам ўқувчилар худди кундузги ўқув шаклидагидек бир-бирлари билан
телекоммуникация тизими орқали ўзаро мулоқотда бўладилар ва маслаҳатчи
(ўқитувчи)ларидан ѐрдам олиб турадилар. Масофали ўқитишда ўқувчиларни
онлайн (қачон ахборот керак бўлганда, ўша пайтда ахборот олиш имкониятига
онлайн тартиби дейилади) қўллаб-қувватлаш, чат ва форумлар, онлайнли
ахборот тахталари, онлайн дўконлари ва бошқа маслаҳат воситалари бўлиши
керак.
Масофали ўқитиш дастурларнинг турлари. Масофали ўқитишни амалга
оширадиган ўқув юртлари, асосан, улар томонидан таклиф этиладиган ўқув
дастурларига мувофиқ равишда табақаланадилар.
58
1. ―Натурал масофали университетлар‖. Бундай университетларнинг
ўқув дастурлари шундай тузилганки, уларни тўла ўтганлар бакалавр ѐки
магистр даражасини оладилар (масалан, АҚШ, Испания, Германияларда бундай
таълим муассасаларини кўриш мумкин).
2. Малака ошириш курслари провайдерлари. Бу муассасаларнинг асосий
дастурлари (ўқувчиларга сертификат беришга мўлжалланган бўлиб,
ўкувчиларни касбий малакаларини оширишга катта аҳамият беради).
3. Онлайн ўқитишни тақдим этувчи университетлар. Ушбу
университетлар ўзларининг ўқув дастурлар сонини кўпайтириб онлайн
тартибида (режимида) тақдим эта бошладилар.
Масофали таълимнинг ягоналик, иккиланган, аралаш, консециум,
франчайзинг, валидация, узоқлаштирилган аудиториялар ва лойиҳалар каби
моделлари мавжуд.
Масофали таълим технологиялари қаторига: кейс технология (КТ),
радио-телевидение технология (РТ), корреспондентлик технология (КТ) ва
тармоқ технологиялари (СО), мобил технология(МТ)ларни киритиш мумкин.
Кейс технологиясида ўқув-услубий материаллар махсус жамлама
(кейсда мажмуалаштирилади) сўнгра мустақил ўрганиш учун ўқувчиларга
жўнатилади. Ўқитувчи-маслаҳатчилар билан мулоқот ҳудудий ўқув
марказларида амалга оширилади. Кейс материаллари мазмунли бўлган
тақдирдагина таълим олувчи материални мустақил ўргана олади.
ТВ технология. 1940 йиллардан бошлаб ўқув материалларини одатдаги
почтадан ташқари - радио, магнитофон ленталари, телевидениядан фойдаланиб
таълим олувчиларга еткизила бошланди. Таълим олувчиларни телевизион
маърузалардан
фойдаланиб,
ўқув
материлларини
ўрганишлари
ТВ
технологияни асосини ташкил этади.
Тармоқ технологияларига - Интернет технологиялари киради.
Интернетдан фойдаланиб ўқитувчи-таълим олувчи ўрталарида мулоқот
ўрнатилади ва ўқув услубий материалларидан фойдаланилади. Ҳозирги даврда
масофали таълим технологияларига CD-ROM технологиялари ҳам қўшилди.
59
Корреспондентлик технологияда ўқувчи ўқув материаллар олади ва унга
маслаҳат берадиган ҳамда назорат ишларини текширадиган ўқитувчи
бириктирилади. Кундузги учрашувлар мўлжаллаланади. Ахборот алмашиниш
асоси кўпроқ анъанавий почтага тушади.
Мобил технология мобайнида мобил шахсий портатив компьютердан
(МШПК) фойдаланилади. «Плейер» тартибида МШПКдан ўқиш учун ўқувчи
электрон кўринишдаги ўқув материалларни фойдаланади.
Келтирилган масофали ўқитиш технологиялари ихтиëрий таълим
муассасасида муваффақият билан қўлланилиши мумкин.
Таълимда масофали ўқитишдан фойдаланиш. Масофали таълим
хорижий давлатларда турли даврларда бошланган. Масалан, Англияда 1969
йил, Канадада 1970 йил, Испанияда 1972 йил, Исроилда 1974 йил, АҚШда 1984
йил ва Германияда 1985 йил ташкил этилган.
Бу борада республикамизда ҳам талайгина ишлар амалга оширилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайѐрлаш Миллий
дастурида ―ўқишни, мустақил билим олишни индивудиаллаштириш ҳамда
дистанцион таълим тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ва
ўзлаштириш‖ таъкидланган. Республикамизда масофали таълим элементлари
1970 йиллардан бошланган. Жумладан, Тошкент телевидениесидан сиртдан
ўқиëтган тингловчиларга ëрдам бериш мақсадида турли предметлардан
маърузалар ўқиб турилган.
Ҳозирги кунда республикамизда масофали таълим бўйича илмий-
тадқиқот ва амалий ишлар асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
―Исътедод‖ жамғармаси қошидаги масофали ўқитиш маркази, Ўзбекистон
Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университети, Қарши давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари
университетининг Қарши филиали, Фарғона политехника институти, Бухоро
давлат университети ва бошқа таълим муасссалари олимлари томонидан амалга
оширилмоқда. Қуйида ―Исътедод‖ жамғармаси қошидаги масофали таълим
марказининг амалий фаолиятидан баъзи бир маълумотларни келтирамиз.
60
1. Масофали таълимдан фойдаланувчилар - ўқувчилар, ѐш ўқитувчилар,
ѐш мутахассислар, илмий ходимлар, МТМ тарбиячилари ва бошқалар
фойдаланишлари учун Интернет тармоғида ―Ўқув дастурлари, янгиликлар,
ѐрдам, жамғарма ҳақидаги бўлимлари бўйича жамғарманинг WEB саҳифаси
(
www.istedod.uz
) саҳифаси яратилган .
2. Жамғарма порталида (
www.istedod.uz/
malaka) электрон кўринишдаги
малака ошириш курслари жойлаштирилган. Ушбу порталга еттита масофали
курс жойлаштирилган. Улар қаторига ―Маънавият ва маърифат‖, ―Ахборот
технологиялари ва масофали ўқитиш‖, ―Тарбиявий ишларни ташкил этиш‖,
―Инновацион технологиялар‖ ва ―Таълим муассасаларини бошқариш‖ каби
курслар шулар жумласидандир.
Ҳозирги даврда МТМ ларда фаолият кўрсатаѐтган тарбиячиларнинг
аксарияти ўрта маълумотга эга бўлган ходимлардир, шунинг учун шу
тоифадаги тарбиячилар тизимли равишда ўз билимларини ва малакаларни
ошириб туришлари лозим .
МТМ тарбиячиларнинг аскариятини хотин-қизлар ташкил этадилар.
Булар оилавий шароитларга кўра таълимни кундузги шаклидан фойдаланишда
маълум бир қийинчиликларга дуч келмоқдалар, шу жумладан саломатликлари
туфайли кундузги бўлимларга қатнаб ўқишга имконияти бўлмаган МТМ
тарбиячи-педагоглари ҳам мавжуд.
Шу боисдан, ушбу тоифадаги тарбиячиларга уйда туриб малакаларни
оширишларида масофали курслардан, шу жумладан, ―Истеъдод ‖
жамғармасининг порталидаги ―Ахборот технологиялари ва масофали ўқитиш‖
курсига ѐзилиб, унда ўқишларини тавсия этамиз.
МТМ мудиралари ҳам жамғарма порталидаги ―Маънавият ва маърифат‖
ëки ―Тарбиявий ишларни ташкил этиш‖ мавзуларидаги курсларида
малакаларни оширишлари мумкин. Курсларни тўла ўтаган тарбиячи ва
мудираларнинг
малакаларини
ошириш
курсларини
муваффақиятли
тугатганларига махсус сертификат ҳам берилади .
61
МТМларда
масофали
таълим
элементларидан
бири
бўлган
видеоанжуманлардан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Бунинг учун, марказий
шаҳарлардаги етакчи МТМлардан бири маълум бир мавзу масалан ―Масофали
таълим ва ривожлантирувчи ўйинлар‖ бўйича видеоанжуманни ташкил этиши
лозим. Видеоанжуманда дастлаб ташкилотчи МТМнинг тарбиячисини асосий
маърузаси тингланади. Cўнгра бошқа шаҳарлардаги МТМ тарбиячилари
навбатма- навбат ўз маърузаларини баѐн этадилар.
Видеоанжуманни ўтказиш учун видеоанжуман алоқа (ВКА)
терминалидан ѐки МСU Видеосерверидан фойдаланиш керак бўлади.
Охирги пайтларда республикамизда умумий ўрта таълим мактаблари
ўқитувчиларини масофали малакаларини ошириш бўйича талайгина ишлар
амалга оширилмоқда. Жумладан, Осиѐ тараққиѐт банки билан ҳамкорликда
амалга ошираѐтган ―Таълим секторини ривожлантириш дастури ‖ лойиҳаси
бўйича, республика бўйича 85 та масофали ўқитиш маркази ташкил этилган
бўлиб, уларда масофали ўқитишни амалга ошириш учун ахборот
технологияларига оид бир қанча воситалар ўрнатилган ва ўрнатилмоқда.
Масофали ўқитиш марказлари ишга туширилгандан сўнг, унда қарийиб 90
минг ўқитувчининг малакаларини ошириш мўлжалланган.
Келажакда МТМлар учун ҳам шундай масофали ўқитиш марказлари
ташкил этилса, тарбиячиларнинг ҳам малакаларини оширишга қулай шароит
яратилган бўлар эди. Бундан ташқари, Интернетда Халқ талими вазирлигининг
махсус портали жойлаштирилган. Ушбу порталга масофали ўқитиш курслари
жойлаштирилса, МТМ педагоглари ва тарбиячилари ундан самарали
фойдаланиш имкониятига эга бўлар эдилар.
Энг янги таълим технологияларидан бири, уй шароитларида компьютер
ѐки телекоммуникация ѐрдамида бошқа давлатда жойлашган мактабда
курсларни ўтиш имкониятини берадиган масофали ўқитишдир. Лекин,
масофали таълимиинг ривожланиши ўқитиш сифати ва таълимда замонавий
ахборот воситаларини фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қатор муаммоларни
ҳам пайдо бўлишига олиб келади.
62
Виртуал таълимда, шунингдек, ўқув жараѐнини самарали ташкил этиш,
ўқувчиларнинг қизиқишини кўтариш каби вазифалари ҳам мавжуд ва бу ерда
анъанавий таълимда ҳам фойдаланиладиган, тармоқ ўйинлари, виртуал
семинарлар, тренинглар ва ҳамкорликдаги жамоавий лойиҳалар ва шу каби
психологик-педагогик технологиялар катта аҳамият касб этиши мумкин. Икки
турдаги: ахборот ва ўқитиш технологиялар — ўқитиш жараѐнига янгича
ѐндашиш, шахсларни таълимнинг умуман мазмунидан иборат бўлган ижодий
салоҳиятини ва билишга интилишларини ривожлантириш имкониятини бериб
муваффақиятли бирлаштирилиши мумкин.
63
Do'stlaringiz bilan baham: |