Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


-§. Мультимедиали таълим воситалари ва уларни тайѐрлаш



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

5-§. Мультимедиали таълим воситалари ва уларни тайѐрлаш 
усуллари 
Мультимедиали таълим воситалари икки турга бўлинади: 
1. Монитор экранидан тўғридан тўғри билим беришга мўлжалланган 
воситалар (электрон қўлланма, машғулотлар ишланмаси, компьютерли 
―экскурсия ―, компьютерли таълим ўйинлари ва ш.к.). 
2. Кўргазмали қурол (дидактик восита сифатида фойдаланиш учун 
мўлжалланган воситалар, слайдлар, тақдимотлар, жадваллар ва ш.к.).
Охирги даврда таълим муассасаларида кенг фойдаланиш учун 
республикамизда мультимедиали таълим воситаларини ишлаб чиқиш йўлга 
қўйилган. Жумладан, шундай таълим манбалари-воситалари Халқ таълими 
вазирлигига қарашли мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш 
марказида тайѐрланмоқда. Иккинчи манба, Интернет ашѐлари ҳисобланади. 
Интернет тармоғига турли соҳалар бўйича, шу жумладан мактабгача таълим 
муассасалари учун кўплаб мультимедиа воситалари жойлаштирилган. 
Фойдаланувчи Интернет сайтларидан машғулот мавзуларига тегишли 
мультимедиа воситасини топиб, улардан МТМларнинг таълим ва тарбия 
жараѐнини жадаллаштириш мақсадида фойдаланиши мумкин.
Республика 
МТМларида 
фойдаланишга 
мўлжаллаанган 
тайѐр 
мультемидиа воситалари етарли эмас. Шунинг учун, ҳар бир МТМ да 
тарбиячиларнинг ўзлари мультимедиа воситаларини тайѐрлаши ва таълим-
тарбия жараëнида фойдаланиши лозим. Қуйида, МТМлар шароитида 
мультимедиа воситаларининг баъзи турларини тайѐрлаш ва таълим-тарбия 
жараëнида фойдаланиш имкониятлари устида тўхталамиз.
Одатда мультимедиа воситаларни икки хил: дастурли ва ролли (ижроли) 
усулларда тайѐрлаш мумкин.
1. Дастурли усул. Дастурли воситалар тайѐрлашда Power Point, 
Мacromedia Flash каби дастурлардан фойдаланилади..
Машғулот ишланмаси тайѐрлаш. Машғулот ишланмаси деганда монитор 
экранига намойиш этиладиган, тарбияланувчиларга ўргатишга мўлжалланган 


99 
машғулот материали ва мазмуни тушунилади. Қуйида экологик таълим-тарбия 
бўйича ―Тоза ҳаво-дардга даво‖ мавзуси бўйича машғулот ишланмаси 
тайѐрлашни кўриб чиқамиз.
Даставвал машғулот мавзуси аниқланади, сўнгра ишланма тайѐрлаш учун 
қуйидагича алгоритм тузилади: экин майдонини тайѐрлаш, гул уруғи сепиш, 
экиш, суғориш, чопиқ қилиш (ишлов бериш), ўтлардан тозалаш, парвариш 
қилиш, ўсишини кузатиш, гуллардан завқланиш.
Машғулотни ўтказиш алгоритми:
1. Шу лавҳаларга оид 15-20 та фотосуратлар тайѐрланади (тўпланади).
2. Ушбу фотосуратларни компьютерга файл сифатида сақланади. 
3. Power Point дастуридан фойдаланиб, тақдимот материаллари 
тайѐрланади. 
4. Микрофон товуш платасига (адаптерига уланади ва тарбиячи 
фотосуратлар мазмунига қараб мос ҳолда овоз беради ҳамда жараѐнни шарҳлаб 
боради).
 Слайд тайѐрлаш. Power Point дастури ҳар хил мавзуларга оид жуда кўп 
тайѐр тақдимотлар кўринишларни тавсия этади.Бундай кўринишлар ҳар хил 
усулда безатилган слайдларни ўз ичига олади.Слайд майдонида зарур бўлса, 
ўзимизга керакли матнни, чизмани, жадвал ва диаграммани жойлаштиришимиз 
мумкин.
Слайд тайѐрлаш учун Рower Point дастуридан фойдаланиш мумкин. 
Microsoft Power Point – универсал, имкониятлари кенг бўлган кўргазмали 
амалий дастурлар қаторига киради. Power Point дастури ѐрдамида матн, расм, 
чизма, графиклар, анимация самаралари, овоз, видео, ролик ва бошқалардан 
ташкил топган слайдларни ва тақдимотларни яратиш имкониятларни беради, 
яъни мультимедиали таълим воситаси яратилади.
Бу дастур орқали барча кўргазмали қуролларни яратиш, шунингдек 
баъзи жойларда маьлумотлар базаси сифатида ҳам қўллаш мумкин. Айрим 
ҳолларда бу дастурдан мультимедиа воситаларини бошқариш ва уларни қўллаб 
намойиш этувчи қурилмаларга юбориш вазифаларни ҳам бажариш мумкин.


100 
Слайд - маълум бир ўлчамга эга бўлган мулоқот варақлари ҳисобланади. 
Унда бирон мақсад учун яратилаѐтган ва намойиш этишга мўлжалланган 
материалларнинг элементлари жойлашади. Слайдлар кетма-кетлигидан иборат 
тайѐр кўргазма ѐки машғулот материалини компьютер экранида, видео 
мониторда, катта экранда намойиш қилиш мумкин.
Слайд тайѐрлаш учун биринчи навбатда Power Point дастурини ишга 
тушириш керак. Бунинг учун, Windovs иш столидаги қуйидаги буйруқларни 
бажариш керак:

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish