86
таълим жараѐнига ҳам қўллаш мумкин. Жонли мушоҳада МТМ
тарбияланувчиларига кўрсатиладиган дидактик материаллар, ҳарфлар, расмлар,
чизмалар каби воситаларни киритиш мумкин.
Буларни таълим-тарбия
жараëнида фойдаланиш ѐш болаларга турлича психологик таъсир кўрсатади.
Масалан, юқорида таъкидланганидек, қоғозда ѐзилган ѐки картондан кесиб
тайѐрланган ―А‖ ҳарфини тарбияланувчиларга кўрсатилса (статик ҳолат),
уларга маълум бир психологик таъсир кўрсатади. Агар, монитор экранда
анимациядан фойдаланилган, мультимедиа технологияси асосида ―А‖ ҳарфини
кўрсатилса (динамик ҳолат), тарбияланувчиларга бошқача
психологик таъсир
этилади. Шунингдек, болаларга қоғозда чизилган арча расмини кўрсатилса
(статик ҳолат), у ҳолда уларга оддий психологик таъсир этилади, монитор
экранида анимация билан берилган (жилоланиб турган) мультимедиали расмни
кўрсатилса, болаларга умуман бошқача психологик таъсир (самара) этади.
Тарбияланувчи монитор экранида кўрган (кузатган)
объектлари
тўғрисида маълум бир фикр юрита бошлайди. Ёш болаларнинг элементар
математик тушунчалар бўйича фикрлашларини шакллантириш масалалари
кўпгина услубий адабиѐтларда, қўлланмаларда таҳлил этилган. Масалан,
М.Жумаев ва Л.С.Выгодскийлар фикрлашнинг ривожланиш муаммосини
ўрганиб, дастлаб математик тушунчаларни шакллантиришни илгари суради.
Бунда, улар болаларда математик тушунчаларни шакллантириш учун энг қулай
шароитларни топиш лозимлигини таъкидлайдлар. Л.С.Выгодскийнинг
фикри
бўйича, боланинг тасаввурининг ривожланиши билимларни ўзлаштириш
жараѐнисиз ўтмайди, фақат ўқув ахборотлар тўплами (билиш, билим)
болаларнинг
фикрлашини
ҳаракатлантиради,
уларнинг
фикрини
ривожлантиради .
МТМ ларда эса, юқоридаги фикрдан ўлароқ, билиш асосларидан бири
бўлган ―жонли кузатиш‖ ѐш болаларнинг фикрлашларини ривожлантиришга
олиб келади. Масалан, мультимедиали слайдларда предметлар турли рангларда
берилади – бири оқ, бири қизил, бири яшил. Ёш
болалар монитор экранида
уларни кўришлари биланоқ – ранглар тўғрисида фикр юрита бошлайдилар.
87
З.И.Калмаковнинг
фикрича,
―болада
математик
тушунчаларни
шакллантиришнинг энг ишончли кўрсатгичи – унинг таълимийлиги,
таълимийликнинг асоси, унинг асосий ташкил этувчиси – таълимийликнинг
бошқа параметрларини юқори даражада аниқлаб берадиган фикрий
фаолиятнинг умумлаштирилишидир‖.
Л.С.Выгодский ва З.И.Калмаковнинг фикрлари анъанавий усулда таълим
беришдаги умумий ўқув жараѐнига тегишлидир.
Абстракт фикрлашни энг қулай
усулини топиш мультимедиа
технологиясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
―Жонли кузатиш‖, ―абстракт фикрлаш‖дан кейинги босқич ―амалиѐтга
татбиқ этиш‖ дан иборат. Компьютерли таълимни амалиѐтга татбиқ этиш,
МТМ
тарбияланувчилари
томонидан
ўрганиладиган
материалларни
компьютерда бажартирилиши ва уларни техникага амалиѐтга татбиқлари
асосида амалга оширилади.
Қуйида, мультимедиа технологияси (компьютерли таълим) таълим-
тарбия жараëнига татбиқ этишнинг педагогик–психологик жиҳатлари ва
тамойилларини қараб ўтамиз.
Мультимедиа технологиясини МТМларнинг таълим-тарбия жараѐнига
татбиқ этилаѐтганлигига унча катта вақт ўтмаганлиги сабабли, хозирги кунда
унинг педагогик-психологик жиҳатлари, тамойиллари ва ўзига хос
хусусиятларини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: