Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


-§. Мультимедиа технологиясидан фойдаланишда



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

 4-§. Мультимедиа технологиясидан фойдаланишда 
тарбияланувчиларнинг билимларини баҳолаш мезонлари 
 
МТМларда тарбияланувчиларнинг билимлари оғзаки савол-жавоб, 
суҳбат, доскада, қоғозда расмлар чизиш, машқларни бажариш (анъанавий усул) 
ва ҳ.к.лар орқали амалга оширилади. Мультимедиа технологиясидан 
фойдаланиш жараëнида эса, компьютер хотирасидаги материаллар, 
тақдимотлар, слайдлар, матнлар, шакллар, ўйинлар асосида аниқланади. 
Анъанавий усул бўйича МТМ тарбияланувчиларининг билимларини баҳолаш 
бўйича бир нечта мақолалар ѐзилган. Жумладан, М.Аҳмедова боғча 
болаларининг ўзлаштирган билимлари, кўникмалари ва малакалари 
даражаларини анъанавий усулда аниқлаб, жадвалга туширишни тавсия этади. 
МТМ ларда болаларнинг билим даражаларини аниқлашда тест синовларидан 
фойдаланиш 
2000-йиллардан 
бошланган. 
Жумладан, 
С.Абдуллаева 
болаларнинг теварак-атроф, табиат ва математикадан ўзлаштирган элементар 
билимларини аниқлашда тест синовлари қўл келишини таъкидлаган. 
Шунингдек, З.Насриддинова болаларнинг машғулотлар давомида олган 
билимларини оддий усулда (компьютерларсиз) тест саволлари орқали 
аниқлашни таклиф этган. Бу ҳолда топишмоқлар ва расмли карточкалардан 
фойдаланиш кўзда тутилган.
МТМлардаги таълим-тарбия жараѐнига татбиқ этиладиган мультимедиа 
технологиясининг ўзига хос баҳолаш мезонлари мавжуд ва улар қуйидагилар 
билан характерланади: 
Техник таъминоти. Тест синовлари бўйича тарбияланувчиларнинг билим 
даражаларини аниқлаш учун, тарбияланувчилр компьютерларнинг асосий ва 
қўшимча қурилмаларини билишлари ва улардан фойдалана олишлари зарурий 
шартлардан бири ҳисобланади. Шахсий компьютер ва унинг асосий 
қурилмаларининг кўриниши қуйидаги-расмда келтирилган.


92 
. Шахсий компьютер ва унинг асосий қурилма(чапдан ўнгга, монитор, 
клавиатура, тизимли блок ва «Сичқонча»)ларининг кўриниши 
Шакли. 
Мультимедиа 
технологиясидан 
фойдаланиб 
тарбияланувчиларнинг ўзлаштирган билим даражаларини аниқлаш ҳам тест 
шаклида амалга оширилади. Бунинг учун компьютерга, дастур бўйича 
ўрганиладиган материалга тегишли ўйинлар, машқлар, тақдимотлар, ѐзувлар, 
расмлар, чизмалар ва шу кабилардан иборат (бу ҳолда битта тўғри жавоб қайд 
этилиши лозим) бўлган бир неча вариантдаги тест саволлари киритилади ва 
болаларнинг билим даражалари шу тест саволлари орқали аниқланади.
Тизими. Ҳозирги даврда кўп МТМ ларда тарбияланувчиларнинг билим 
даражалари – юлдуз, байроқча билан белгиланади. Бундай белгиларни бир 
нечта камчиликлари мавжуд. Масалан, тарбияланувчининг билим даражасига 1 
та юлдузча қўйилса, у фақат «билди» ѐки «билмади»ни англатади. 3 та юлдузча 
қўйилганда эса, у чўзилиб кетади. 
Мультимедиа 
технологиясида 
мактабга 
тайѐрлов 
гуруҳи 
тарбияланувчиларининг билим даражаларини аниқлашда балл тизимидан 
фойдаланиш кўзда тутилган бўлиб, уларни 1, 2, 3 рақамлари билан белгилаш 
мақсадга мувофиқ. Ушбу рақамлар тарбияланувчиларга одиндан математикани 
ўрганиш жараѐнида хотираларида қолган рақамлардир. 3 балли тизимда, 3 балл 
– аъло баҳони, 2 балл – яхши баҳони, 1 балл – қониқарли баҳони ифодалайди.


93 
Мезони. 
Мультимедиа 
технологиясидан 
фойдаланиб 
тарбияланувчиларнинг билим даражаларини аниқлаш мезони қуйидагича: 
ўрганиладиган материал тури (йўналиши) га қараб 3 тадан 5 тагача турли 
вариантдаги дастурли ѐки рол (ижро)ли ўйин, тақдимот, слайд, ѐзув, расм, 
схема, машқлар ва чизмалар савол тариқасида компьютерга киритилади. 
Тарбияланувчиларга шуларнинг ичидан тўғри жавобни аниқлаш топширилади 
ва тарбияланувчиларнинг билим даражалари тест синови ѐки компьютер 
хотирасига киритилган амалий топшириқларни бажариш орқали аниқланади. 
Агар 
тарбияланувчи 
компьютерга 
киритилган 

вариантдаги 
топшириқдан учала жавобни тўғри топса, у ҳолда унга аъло баҳони 
ифодалайдиган 3 балл қўйилади. Агар 3 та вариантдан 2 тасини тўғри топса, у 
ҳолда яхши баҳони ифодалайдиган 2 балл қўйилади. Агар 3 вариантдан 1 
тасини тўғри топса, у ҳолда тарбияланувчига 1 балл қўйилади. Агар уч 
вариантдан бирортасини ҳам тўғри топа олмаса, у ҳолда ҳеч қандай балл 
қўйилмайди. Бундай ҳолларда тарбиячи бола билан қўшимча шуғулланиб 
такрор тестга қўйиши керак. 
Юқоридаги мезон асосида болаларни илк математик тасввурларини 
шакллантириш машғулоти материаллари бўйича билиш даражаларини 
аниқлашда компьютерга махсус дастур тузиб, унинг хотирасига киритилган 
амалларни бажариш талаб этилади. Масалан, уларга қуйидагича топшириқ 
бериш мумкин:
1) 2 та сон йиғиндисидан 3 сонини ҳосил қилинг. 
2) 2та сон айирмасидан 3 сонини ҳосил қилинг.
3) 2 сон йиғиндисидан 8 сонини ҳосил қилинг.
Иккинчи тоифа мисол: компьютер хотирасига тузилган дастурдан 
фойдаланиб, дастур асосида киритилган 6 та кичик чизиқдан учбурчак, 
тўртбурчак ва кўпбурчак шаклларини ясанг.
Бу ҳолда тарбияланувчилар топшириқларни қандай бажаришларига қараб 
балл қўйилади.


94 
―А‖ 
ҳарфини 
ўрганиш 
бўйича 
тарбияланувчиларнинг 
билим 
даражаларини аниқлашда компьютерга қуйидагилар киритилиши мумкин:
1) 5 - қаторда жойлаштирилган турли ҳарфлар тўплами (шу қаторларда 
фақат битта ―А‖ ҳарфи бўлади); 
2) 5 - қаторда жойлаштирилган ҳайвонлар номи ѐки болалар исмлари 
(шулардан фақат биттаси ―А‖ ҳарфи билан бошланган бўлади. Болаларга 
ҳайвонлар номини (ѐки болалар исмини) тарбиячи ўқиб беради);
3) «Компьютер клавиатураси ѐрдамида ―А‖ ҳарфини киритинг ва 
монитор экранига чиқаринг топшириғи берилади.
Экологик 
таълим 
бериш 
бўйича 
компьютерга 
қуйидаги 
тақдимотлар(слайдлар)ни киритиш мумкин.
А. ,,Тоза ҳаво – дардга даво‖ мавзуси бўйича:
а) Тарбияланувчи майсазорни пайҳон қиляпти.
б) Дарахт шохини синдираяпти.
в) Гулзор ва майсазорни суғораяпти ва парвариш қилаяпти.
г) Гулзорда гулларни суғуриб ташлаяпти.
д) Теваак-атрофдаги хазонларни ѐқиб юбораяпти. 
Б. ,,Болалар – қушларнинг дўсти‖ мавзуси бўйича:
а) Тарбияланувчи рогатка билан мусичани уриб туширяпти.
б) Қуш инини бузаяпти.
в) Қуш (каптар)ларга сув ва дон бераяпти.
г) Сайроқи қуш қафаси ичига мушукчани киритаяпти. 
д) Чумчуқ инидан полопонларни олаяпти. 
 В. Толиқиш экологияси бўйича: қуйидагилардан қайси бирини 15 
дақиқадан ортиқ кўриш мумкин эмаслигини аниқлаш:
1. Мультфильмни. 
2. Концертни. 
3. Компьютерда ишлашни. 
4. Телевизордаги қўғирчоқ ўйинини. 
5. Бадий фильм кўришни. 


95 
Компьютерли ўйинлар бўйича компьютерга дастурли, тақдимотли 
ўйинлар киритилади ва Интернетга жойлаштирилган ашë(манба)ларидан 
фойдаланилади. Қуйида компьютерли ўйинлар бўйича тарбияланувчиларнинг 
билим даражаларини аниқлаш учун компьютерга киритилган ўйинлардан баьзи 
бирларини келтирамиз:
1. Шаклларни устма - уст қўйиш. 
2. Икки ҳалқа. 
3. Жадвални тўлдир.
Бу ҳолда тарбияланувчи учта ўйинни бирин-кетин тўғри бажара олса, 
унга уч балл қўйилади. Агар 2 тасини тўғри бажарса - 2 балл, агар 1 та 
вазифани тўғри бажарса, унга 1 балл қўйилади (ушбу ўйин билан қўлланманинг 
III БОБ, 5-§ да баѐн этилган). 
Бошқа машғулотлар ва йўналишлар учун ҳам тарбияланувчиларнинг 
билим даражаларини аниқлаш юқорида келтирилган мезон асосида 
бажарилади. Тарбиячилар компьютердан фойдаланиб, машғулот ўтказиш 
жараѐнида ушбу мезонлардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ. Хулоса 
қилиб шуни таъкидлаш керакки, мультимедиа технологиясидан фойдаланиш 
жараѐнида тарбияланувчиларнинг билим даражаларини аниқлаш мезонларини 
ишлаб чиқиш ва улардан таълим-тарбия жараëнида фойдаланиш тарбиячининг 
асосий ишларидан ҳисобланади.
Мультимедиа технологиясини таълим-тарбия жараѐнига татбиқ этиш 
билан боғлиқ навбатдаги масала – машғулотлар бўйича ( машғулотлар сони, 
соати, давомийлиги, ҳажми ва ш.к.лар) дастур ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, 
тарбиячилар шу дастур асосида машғулот ўтказадилар. 
Шундай 
қилиб, ахборот технологияларининг маҳсули бўлган 
мультимедиа технологияси элементларини таълим соҳасига жорий этиш ва уни 
МТМларнинг таълим-тарбия жараѐнида синовдан ўтказиш(апробация) янги 
педагогик технология ишлаб чиқишдаги дастлабки қадам ҳисобланади.
Мультимедиа технологиясини таълим жараѐнига татбиқ этиш асосида, 
МТМ тарбияланувчиларининг компьютер саводхонлигини шакллантириш, 


96 
Интернет ва масофали таълимдан фойдаланиш, мультимедиа технологиясидан 
таълим-тарбияда фойдаланишнинг илмий асослари, воситалари, услубиëти, ва 
манбалари кўриб ўтилди.
Юқорида баëн этилган материаллар МТМ ларнинг таълим-тарбия 
жараëнида мультимедиа технологиясини фойдаланишдаги дастлабки қадамдир. 
Ушбу технологиянинг мазмунини МТМ тарбиячилари яхши тушуниб 
олишлари учун, қуйидаги схемани келтирамиз. 


97 
Ахборот
технологиялари 
Мультимедиа 
технологияси 
МТМ таълим-
тарбиясига жорий 
қилиниши 
Компьютерли
таълим 
Компьютер 
саводхонлик 
Компьютер 
Ҳарф ўргатиш 
Техник таъминоти 
Интернетдан 
фойдаланиш 
Масофали таълим 
Элементар 
математик 
билим 
Эколо- 
гик 
билим 
Дастурий таъминот 
Macromedia Flash, 
Power Point, Paint, 
Corel draw 
Қўллаш 
услубини 
ишлаб чиқиш 
Компьютерли 
ўйинлар 
Тавсиялар 
Кўргазмали воситалар 
Тақдимотлар, 
слайдлар 
Ролли(ижроли) 
воситалар
Дастурли воситалар 


98 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish