Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қаршидавлат университети



Download 428,6 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/20
Sana23.02.2022
Hajmi428,6 Kb.
#175201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
mehnat salohiyatidan samarali fojdalanish va uni takomillashtirish

Биринчидан, меҳнат салоҳияти – бу, авваламбор, жамият қилаѐтган 
жонли меҳнатнинг миқдорий ва сифатий аниқ ресурсларидир. Шунингдек, 
меҳнат 
салоҳияти 
– 
бу 
ўзида 
сифат 
жиҳатларининг 
жамини 
гавдалантирадиган ишчи кучи мажмуидир. 
Иккинчидан, ушбу иқтисодий категория муайян бир ишчини ҳам, 
уларнинг жамини ҳам мавжуд имкониятларидан фойдаланиш даражасини 
баҳолаш имкониятини беради, бу амалиѐтда инсон омилининг фаоллигини 
оширади. 
Учинчидан, меҳнат салоҳиятини таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришнинг 
инсон ва ашѐвий омиллари ўртасида сифатий, таркибий мувофиқлик 
бўлишига ѐрдам беради.
6
Хуллас, меҳнат салоҳияти мавзуси ҳалигача мунозарали масала бўлиб 
келмоқдаки, бугунги кунда «меҳнат салоҳияти», «меҳнат ресурслари» ва 
«ишчи кучи» тушунчаларини талқин қилувчиларни 3 гуруҳга ажратиш 
мумкин. 
I гуруҳдагилар, меҳнат салоҳияти меҳнат ресурсларидан фарқ 
қилмайди, улар ишчи кучидан фарқ қилади, дейдилар. 
II гуруҳдагилар, меҳнат салоҳияти билан меҳнат ресурслари бир-
биридан фарқ қилади дейдилар-у, лекин меҳнат ресурслари билан ишчи кучи 
бир-биридан фарқ қилмайди, деб кўрсатадилар. 
III гуруҳдагилар, меҳнат салоҳиятининг меҳнат ресурсларидан фарқи 
бор дейиш билан бирга, меҳнат ресурсларининг ўзи ҳам ишчи кучидан фарқ 
қилади, дейдилар. 
Таҳлил қилинаѐтган муаммонинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, уни 
«иқтисодий тушунча» (категория) сифатида қандай мазмунга эга эканлигини 
аниқроқ тавсифлашдан иборат. 
«Меҳнат салоҳияти» тушунчаси ўзининг ижтимоий-иқтисодий мазмун-
моҳиятига кўра «меҳнат ресурслари» ва «ишчи кучи» тушунчаларидан кўра 
кенгроқ маъно касб этади. Мамлакат меҳнат салоҳиятини таърифлаганда, 
уни фақат меҳнат жараѐнини амалга оширувчи куч ва имкониятларнинг 
намоѐн бўлиши деб қарамаслик керак. Чунки меҳнат салоҳияти иқтисодиѐтда 
6
Қ.Абдурахмонов. Меҳнат иқтисодиѐти. Дарслик. – Т.: Меҳнат, 2004, 219-б. 


банд бўлган ва меҳнат жараѐнларида фаол иштирок этаѐтган ишчи кучи 
билан бирга аҳолининг меҳнатда банд бўлмаган нофаол (заҳира) қисмини 
ҳам ўз ичига олади.
Мамлакат меҳнат салоҳияти миқдорий кўрсаткичининг туб ўзаги, яъни 
ядросини инсон ташкил этиб, шахсий инсоний омилларнинг ўзаро уйғунлиги 
натижасида меҳнат салоҳияти вужудга келади.
Инсон ижтимоий-иқтисодий мазмунга эга бўлган фаолиятда машғул 
бўлиши натижасида у банд кишига айланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 
йил 24 майдаги 106-сонли Қарорига асосан, қуйидагилар иш билан бандлар 
ҳисобланади: 
а) ѐлланиб ишлаѐтган, шу жумладан ишларн тўлиқ бўлмаган иш вақти 
мобайнида ѐки уйда иш ҳақи олби бажараѐтган, шунингдек ҳақ тўланадиган 
бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар; 
б) касаллик, таътил, қайта тайѐргарлик, малака ошириш, ишлаб 
чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек қонун ҳужжатларига 
мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб 
қоладиган бошқа ҳолларда иш жойид вақтинчалик бўлмаган фуқаролар; 
в) ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, 
тадбиркорлар, кооперативлар аъзолари, фермерлар, шахсий ѐрдамчи ва 
деҳқон хўжаликларида меҳнат билан банд бўлганлар, бевосита қора-мол 
ўстирувчилар, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштирувчилар ва сотувчилар, кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг 
ишлаб чиқаришда қатнашадиган оила аъзолари
г) Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик ҳамда ички ишлар органлари 
ва қўшинларида хизматни, шунингдек муқобил хизматни ўтаѐтганлар; 
д) қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият олиб бораѐтган жамоат 
бирлашмалари ва диний муассасаларда ишлаѐтган фуқаролар. 
Бандлик мавжуд инсон омилидан самарали фойдаланиш ва уни 
ижтимоий-иқтисодий фойдали меҳнатга йўналтириш орқали юзага келади. 
Акс ҳолда эса, мамлакатда ишсизлик муаммоси авж олади. 
Мазкур қарорга мувофиқ, ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан 

Download 428,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish