Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қаршидавлат университети



Download 428,6 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/20
Sana23.02.2022
Hajmi428,6 Kb.
#175201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
mehnat salohiyatidan samarali fojdalanish va uni takomillashtirish

таъминланмаган аҳоли(ишсизлар) – қонун ҳужжатларига мувофиқ расман 
ишсиз сифатида рўйҳатдан ўтказилган шахслар, шунингдек ҳақ тўланадиган 
ишга ѐки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда 
иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайѐр бўлган 
меҳнатга қобилиятли ѐшдаги вақтинча меҳнат билан бўлмаган шахслардир. 
Иқтисодиѐт тармоқларида банд бўлган, шунингдек ўзини-ўзи мустақил 
иш билан таъминлаган шахслар ва ишлаш истагини билдирган ишсиз аҳоли 
ўзаро бирикиб иқтисодий фаол аҳоли ѐки ишчи кучини ташкил этади. 


Яъни, иқтисодий фаол аҳоли (ишчи кучи) – бу меҳнат фаолиятининг даромад 
келтирувчи қонуний тури билан шуғулланувчи шахслар, шунингдек ишга 
жойлаштиришга муҳтож иш билан таъминланмаган аҳолидир.
Иқтисодий нофаол аҳоли эса ишчи кучи таркибига кирмайдиган 
қуйидаги меҳнатга қобилиятли аҳоли қатламидан иборат: 

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаѐтган ҳамда иш 
ҳақига ѐки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар; 

ишламаѐтган III гуруҳ ногиронлари; 

болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ишламаѐтган аѐллар; 

ихтиѐрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслар. 
Мамлакатнинг жами иқтисодий фаол, иқтисодий нофаол аҳолиси ва 
ишлаѐтган ўсмирлар ва нафақахўрлар бирикмасидан меҳнат ресурслари 
ҳосил бўлади. Яъни, меҳнат ресурслари – бу меҳнатга қобилиятли ѐшдаги 
аҳоли ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган иқтисодий фаолликнинг қуйи 
ва юқори ѐш чегараларига кирмайдиган ишлаѐтган шахслардир. Меҳнат 
ресурслари жисмоний ва ақлий қобилиятга эга бўлиб, меҳнат жараѐнида 
моддий неъматлар ва хизматларни яратадилар. Меҳнат ресурслари таркибига 
киритилган ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этмаѐтган нофаол аҳоли 
эса меҳнат заҳираларини ташкил этади. Чунки вақти келиб улар ҳам 
иқтисодий фаол аҳоли таркибига қўшилишлари мумкин.
Аҳоли ва инсон ресурсларининг муҳим сифат жиҳатларидан бири 
уларнинг таълими ва маълумот даражасидир. Умумий ва касбий таълим 
даражаси меҳнат ресурсларининг объектив сифатини ифодалашга хизмат 
қилиб, инсоннинг имкониятларини кенгайтириб жамиятнинг интеллектуал 
салоҳиятини шакллантиради. У ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини 
оширувчи ва унинг қатнашувчиси бўлган инсонни ҳар томонлама 
такомиллаштириш ва имкониятларини кенгайтиришнинг муҳим омили 
сифатида майдонга чиқади.
Меҳнат салоҳиятининг малака ва касбий маҳорат кўрсаткичи, бир 
томондан, ходимнинг доимий равишда мураккаблашиб борувчи меҳнат 
функцияларини бажаришга, меҳнатнинг ўзгаришига тайѐрлиги, иккинчи 
томондан, меҳнатга муносабатни, меҳнат интизомини, меҳнатнинг 
интенсивлигини шакллантирувчи омил ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич 
ходимнинг йиллар давомидаги меҳнат фаолияти, амалий тажрибалари ва 
назарий билимлари асосида шаклланади. Малака ва касбий маҳоратнинг 
юқори кўрсаткичи ишчининг ўз мутахассислигини яхши эгаллагани, касбий 
тайѐргарликка эгалиги ва замонавий талабларга жавоб бера олиш 
қобилиятларидан далолат беради. Ушбу омил орқали жамоа ва жамиятда 
янги ютуқларга эришиш ва юқори марраларни забт этиш мумкин бўлади. 


Ходимнинг тадбиркорлик қобилияти – бу унинг яратувчанлик ва 
янгликка интилиб ишлашини англатувчи кўрсаткичдир. Ушбу қобилиятга эга 
бўлган ишчилар даромад олиш йўллари ва манбааларини яхши ўзлаштирган 
бўлиб, бизнес юритиш бўйича етарлича билимга эга бўладилар. Шунингдек, 
тадбиркорлик қобилияти ташаббускорлик ва янги ғояларнинг вужудга 
келишини таъминлайди. Корхона стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг 
келгуси режаларини белгилаш ва ишлаб чиқаришнинг янги турларини жорий 
этишда ушбу хусусиятга эга кишилар меҳнатидан фойдаланиш ўзининг 
самарасини беради. 
Шахснинг ҳаётий тажриба ва кўникма даражаси йиллар давомида 
шаклланиб, ҳаѐтий сабоқлар ва синовлар натижасида ортиб боради. 
Жамиятда уларга нисбатан «кўпни кўрган», «узоқни кўра оладиган» ва «сабр-
бардошли» каби иборалар ҳам қўлланилади. Ушбу кўрсаткичга эга бўлган 
ходимлар меҳнат жамоасида ҳар доим ўз амалий тажрибалари, фаоллиги ва 
масъулиятни ҳис этиши билан ажралиб турадилар. Шунингдек, ѐш кадрларни 
меҳнатга тайѐрлаш ва уларни касбга, ҳаѐтга ўргатишда ҳаѐтий тажрибага эга 
кишиларнинг ўрни каттадир.

Download 428,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish