Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Жорий қилинган инновациялар сони (2016 йил) 
Шу жумладан тадқиқ қилинганлар: 
улардан: 
Жа
ми
 
Ўз
 ку
чи
 би
лан
 
Бо
шқа
 
та
шкило
тл
ар
 
би
л
ан
 
ҳа
мк
ор
ли
к
да
 
Илмий
 
та
дқиқот
 
инст
и
ту
тл
ари
 
би
л
ан
 
ҳа
мк
ор
ли
к
да
 
Олий
 та
ъл
им
 
м
уа
сса
са
ла
р
и
 
би
л
ан
 
ҳа
мк
ор
ли
к
да
 
Бо
шқа
 
та
шкило
тл
ар
 
то
мо
нида
н
 
Технологик 
инновациялар 
1816 1523 
117 
41 
5 
176 
Шу жумладан:
Маҳсулотлар 
бўйича 
инновациялар 
1118 973 
73 
15 

72 
Жараёнлар 
бўйича 
инновациялар 
698 550 
44 
26 

104 
Маркетинг 
инновациялар 
51 39 



12 
Ташкилий 
инновациялар 
39 29 



10 
2016 йилда 893 та корхона ва ташкилотлар томонидан 1816 
турдаги технологик инновация жорий этилди. Жорий қилинган 
технологик инновацияларнинг 44 фоизи (799 таси) кичик корхона 
ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади. 
Саноат ва қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятнинг илмий 
асослашда ИТТКИ дастурини бошқараётган менежер динамик 
(тезкор) лойиҳани бошқараётганини унутмаслиги лозим. Бошқариш 
ва режалаштириш тизими, лозим бўлган ўзгаришларни амалга 
ошириш учун етарлича вазифаларни белгилаб олиши керак. 
Мамлакатнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятида тутган ўрни – 
асосан унинг глобал рақобатдошлиги билан белгиланади. Маҳсулот 
ҳаётий циклининг кескин қисқариши ва илмий-техник ривожла-


146
нишга асосланган маҳсулотларни бир нусхада ёки кичик 
партияларда ишлаб чиқариш ортиб бориши билан, рақобатдошлик 
тушунчаси инновацияларни (янгиликларни) жорий этиш қобилияти 
тушунчаси билан деярли бир хил бўлиб қолмоқда. Қайси бир 
давлат энг самарали инновациявий механизмга ва инновацияларни 
амалга оширишнинг ривожланган инфратузилмасига эга бўлса, 
айнан шу давлат жаҳон бозоридаги рақобат курашида 
муваффақиятга эришади. ХХ-аср охиридаги илмий-техник 
тараққиётнинг бир қисми сифатида эътироф этиладиган илмий-
техник инновациялар янгиликлар дастури ва лойиҳаларни ишлаб 
чиқишда – иқтисодиётни 
жонлантирадиган 
ва 
унинг 
рақобатдошлигини сақлаб қоладиган куч ҳисобланади. 
Инновациявий соҳани ривожлантириш алоҳида аҳамият касб 
этади, 
чунки 
фундаментал 
ва 
амалий 
илмий-техник 
тадқиқотларнинг истеъмол хусусиятига эга бўлган товарга 
айланиши айнан шу ерда содир бўлади.
П.Друкернинг фикрича бизнес фақатгина иккита асосий 
функцияга эга: маркетинг тадқиқотлари ва инновациялар. 
Маркетинг ва инновациялар натижа беради – қолган барчаси 
харажат. Шу билан бирга маркетинг тадқиқотлари соҳасидаги 
инновациялар муҳимлигини ҳам унутмаслик лозим. Ва ниҳоят, 
бизнеснинг мақсади – инновациялар, чунки айнан улар, тўғри 
йўналтирилган тақдирда фаровонликка олиб келади. 
Жамият 
иқтисодий 
ривожланишининг 
асоси 
бўлиб, 
инновациявий 
жараёнлар, 
яъни 
инновацияларни 
янги 
маҳсулотлари, технологиялари ва ижтимоий ҳаётда акс эттириш 
бўйича 
фаолият 
хизмат 
қилади. 
Инновациявий 
жараён 
инновацияларни тайёрлаш, амалга ошириш ва тарқатиш бўйича 
ўзаро боғлиқ тадбирлар асосида лойиҳалар ишлаб чиқиш 
мажмуидан иборат бўлади. Ушбу жараён натижасида тўлиқ амалга 
оширилган, моддий тус олган янгилик пайдо бўлади. 
Инновация (янгилик) лойиҳасини муаллифлигини белгилаш 
учун улар қуйидаги кўринишларда расмийлаштирилиши мумкин: 


147
• кашфиётлар, патентлар; 
• товар белгилари; 
• ноу-хау (ингл. know-how – биламан қандай); 
• ҳужжатлар мажмуаси; 
• меъёрлар, стандартлар, услубиётлар; 
• маркетинг тадқиқотлари натижалари. 
Инновация лойиҳаси асосида – янги ёки такомиллаштирилган 
маҳсулот, технологик жараён ёки хизмат кўринишида акс 
эттирилган, инновациявий фаолиятнинг пировард натижасидир. 
Инновацион фаолият лойиҳалари – янги товар (хизмат)ларни ёки 
янги сифат кўрсаткичларига эга бўлган товар (хизмат)ларни олиш 
мақсадида, йиғилган ютуқларни (илмий-техник билимлар, 
технологиялар, ускуналар ва ҳ.к.) амалга оширишга йўналтирилган 
фаолиятдир. Инновациялар янгиликлар дастури уларга тўғри 
йўналиш берилгандагина натижага олиб келади. Аммо, барча 
шароитларда барча корхоналар учун тўғри келадиган универсал 
стратегия мавжуд эмас. Инновацияларни амалга оширишнинг энг 
самарали лойиҳа йўналишини танлаш буюртмачи талабларини, 
пайдо бўлаётган технологияларни, рақобатдошлик ва ички 
салоҳиятни таҳлил этиш каби функцияларни ўз ичига олиши лозим. 
Бозор томонидан бошқариладиган инновациявий фаолият 
услубиёти истеъмолчилар, рақобатдошлар ва технологиялар каби 
бозорнинг асосий қисмларини ва уларнинг эҳтиёжларини тўлиқ 
тушунишга асосланади. Инновация революцион характерга эга 
бўлган тақдирда эса, яъни олдин бозорда мавжуд бўлмаган товар 
(хизмат) пайдо бўлишига олиб келганда, бозорнинг ушбу товар 
(хизмат)га бўлган эҳтиёжини олдиндан шакллантириш лозим. 
Корхона томонидан инновациявий фаолиятни амалга ошириш 
бозор эҳтиёжларини тушунган ҳолда олиб борилиши, ҳамда 
корхона танланган бозор секторида етакчиликка интилиши 
шароитида кечиши лозим. Корхона фаолият юритишининг идеал 
шароитлари қуйидагича бўлиши мумкин: истеъмолчиларга 
инновациялар зарур; инновацияларни таъминлаш учун лозим 


148
бўлган технологиялар мавжуд; рақобат минимал ёки умуман йўқ. 
Аммо бу идеал шароит холос ва унга реал борлиқда эришиш жуда 
ҳам қийин. 
Инновациявий лойиҳаларни фаолияти ривожланиб бориши 
билан ташкилотлар тўғрисидаги анъанавий тасаввур ҳам ўзгариши 
лозимлиги англанади. Ишларни майда қисмларга ажратиш ва ҳар 
бир ишчи дастурли максадли усулларни ўзгарувчан шароитларда, 
бирор лойиҳани бажариш учун ишчиларни вақтинчалик гуруҳларга 
бирлаштиришни жорий этувчи бошқарув услублари талаб 
қилинади. «Лойиҳа» ва лойиҳани бошқариш услублари корхона 
ички ва ташқи муҳитига кундан-кунга чуқур кириб бормоқда. 
Натижада, ноаниқлик муҳитида фаолият юритувчи ва натижаларга 
эриша оладиган бошқарувчи кадрлар танқислиги сезилиши табиий 
ҳолатдир. 
Бугунги 
кундаги 
инновациявий 
менежмент - 
ноаниқликни бошқариш стратегиясидир. 
Инновациявий фаолиятни бошқариш қуйидаги асосий 
услубларни қўллашни назарда тутади: 
• ресурсларни бошқариш; 
• жараёнларни бошқариш; 
• корпоратив билимларни бошқариш. 
Услубларнинг биринчи гуруҳида қўлланиладиган анъанавий 
модел, корхона мулкдорларига тегишли бўлган ресурслар 
(молиявий ва моддий) йиғиндиси сифатида тасвирлайди. Ушбу 
ёндашувдаги инновациявий фаолиятни бошқаришнинг асосий 
мақсади – ижро этишга қабул қилинган лойиҳаларни зарур бўлган 
ресурслар билан таъминлаш, ҳамда ушбу ресурслар сарфланиши 
устидан назорат олиб боришдир. 
Корхонада n-та инновациявий лойиҳани амалга ошириш учун R 
ресурс мавжуд. Ушбу лойиҳаларнинг ҳар бири x
i
,iқ1,n ресурс 
истеъмол 
қилади. 
Ресурсларнинг 
лойиҳалар 
ўртасида 
тақсимланиши 
буюртмалар 
устуворлиги 
асосида 
амалга 
оширилади: 
















Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish