3.Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан 6 кишига.
Кичик корхоналар:
1. Саноат (тармоқлар бўйича)
100 кишидан 120 кишига;
2. Ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги товарларини қайта ишлаш соҳасида 50 кишидан 60 кишига;
3.Хизмат кўрсатиш соҳасида 25 кишидан 30 кишига.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПФ-4232-сонли Фармонига асосан Микрофирмалар ва кичик корхоналар таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномаларини тузганда, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони қонунчиликда белгиланган чекланган меъёрдан 20 фоизгача ошириш ҳуқуқи берилди (3 йилга)
Оилавий тадбиркорлик
Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир.
Оилавий тадбиркорлик ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади.
Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир.
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
БАНКДА ҲИСОБ РАҚАМЛАРИ ОЧИШ УЧУН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ ТОМОНИДАН БАНККА ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ:
очиладиган ҳисоб рақамлари турлари кўрсатилган ҳолда ариза
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
раҳбар ва бош бухгалтер имзоларининг нотариал тасдиқланган намуналари (деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор ўз имзолари намуналарини тақдим этади) ва думалоқ муҳр оттискининг икки нусхаси.
юридик шахс мақоми билан фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг нусхалари (таъсис шартномаси, устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади.
Аризани кўриб чиқиш ва банк томонидан ҳисоб рақами очиш муддати кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак (57-банднинг еттинчи хатбошиси ЎзР ВМ 294-сонли қарори 2.10. 2011).
тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш
кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги
тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мос келмаслиги