13.2. Қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар фаолият
самарадорлигини баҳолаш
Ўзбекистон капитални импорт қилувчи мамлакат сифатида
жаҳон майдонига чиқар экан, бир қатор муайян манфаатларни
кўзлайди. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мамлакатга
хориждан янги технологиялар, ускуналар, “ноу-хау”ни олиб
киришга, чет эллик мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларни
жалб қилиш орқали маҳсулот сифати ва ишчи кучи малакасини
оширишга эришиш мумкин.
Шунингдек,
хориж
сармоялари
ишлаб
чиқаришни
рағбатлантиради, қўшимча иш ўринларига эга қилади, янги техника
ва технологияларни иқтисодиёт тармоқларига олиб киради,
мамлакат
иқтисодиётининг
жаҳон
иқтисодиётига
интеграциялашувига ёрдам беради.
Бозор иқтисодиёти шароитларида инновацияларни амалга
ошириш самарасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Аммо, ўтиш
иқтисодиёти учун ҳам у етарлича муҳим ҳисобланади.
Ҳисобга олинадиган натижа ва харажатларга боғлиқ ҳолда
самаранинг қуйидаги турлари фарқланади (13.2.1-жадвал).
13.2.1- жадвал
Самара тури
Омиллар ва кўрсаткичлар
1.Иқтисодий
Кўрсаткичлар, инновацияни амалга ошириш
билан белгиланадиган қиймат ифодасига эга барча
натижалар ва харажатларни ҳисобга олади.
2. Илмий-техник
Янгилик, оддийлик, фойдалилик, дидга мослик,
ихчамлик.
3.Молиявий
Кўрсаткичларни
ҳисоблаш
молиявий
кўрсаткичларга асосланади.
349
4. Ресурс
Кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳажми ва у ёки бу
ресурс турининг истеъмолига инновациянинг
таъсирини кўрсатади.
5.Ижтимоий
Кўрсаткичлар, инновацияни амалга оширишнинг
ижтимоий натижаларини ҳисобга олади.
6.Экологик
Шовқин,
электрмагнит
майдон,
ёруғлилик,
вибрация, зарарли газлар, оғир металлар.
Кўрсаткичлар, инновациянинг атроф муҳитга
бўлган таъсирини ҳисобга олади.
Натижа ва харажатларни ҳисобга олишнинг вақт даврига
боғлиқ ҳолда, жорий давр самараси ва йиллик самара
кўрсаткичлари фарқланади.
Қабул қилинган вақт даврининг давомийлиги қуйидаги
омилларга боғлиқ бўлади:
¾ инновациявий давр давомийлиги;
¾ инновация объектларининг хизмат муддати;
¾ бошланғич ахборотнинг ишончлилиги даражаси;
¾ инвесторлар талаблари.
Маълумки, самарадорликни баҳолашнинг умумий тамойили
самара (натижа) ва харажатларни таққослашга асосланади.
Ушбу нисбат ҳам натурал, ҳам пул катталикларида
ифодаланган бўлиши ва бунда бир хил вазият учун самарадорлик
кўрсаткичлари турлича бўлиши мумкин. Аммо, асосийси «ишлаб
чиқаришдаги самарадорлик – бу доимо нисбат» эканлигини билиш
муҳимдир.
Умуман олганда, инновацияларнинг энг қулай вариантини
танлаш ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш муаммоси, бир
томондан, инновациялардан фойдаланишдан олинадиган пировард
натижанинг, уларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
харажатларидан юқори бўлишини, иккинчи томондан эса, олинган
натижаларни бошқа ўхшаш инновациялардан олиниши мумкин
бўлган натижалар билан таққослашни талаб қилади.
Тезлаштирилган
амортизацияни
амалга
оширувчи
корхоналарда, тўғри вариантни тезда танлаш ва баҳолашга айниқса
350
кескин зарурият пайдо бўлади. Натижаларни харажатлар билан
таққослашга асосланган инновациялар самарасини ҳисоблаш
услуби, янги ишланмалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги
тўғрисида қарор қабул қилиш имконини беради.Инновацияларнинг
умумий иқтисодий самарадорлигини баҳолаш учун қуйидаги
кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |