14.3. Қишлоқ хўжалигида инновацион соҳада кадрларни
бошқариш механизимини такомиллаштириш
Инновациявий стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга
бўлган ёндашувларни такомиллаштириш жараёнида, ташкилий
тузилмалари, ҳамда ташкилотнинг кадр, ахборот ва ресурс
салоҳиятидан
фойдаланиш
сифатини
ошириш
базасида
инновацияларни бошқариш усул ва услублари таҳлилига алоҳида
эътибор
қаратилади.
Аммо,
инновациявий
жараёнлар
самарадорлигини ошириш имконини берувчи ҳар қандай
тадбирлар, албатта, рақобатдош илмий маҳсулот ишлаб чиқариш ва
ундан даромад олишга йўналтирилган бўлади.
374
Инновацион соҳада кадрларни шакллантириш ва бошқариш
замонавий тафаккурни тизимлаштириш, инсон онги ижодининг
натижавийлигига эришиш, олдиндан кўра билиш заруратини
келтириб чиқаради.
Бундай ёндашув инновацион тизимни демократлашувини ва
янада инсонпарварлашувини таъминлаб, сифат даражасини
ошишига хизмат қилади. инновацион соҳада кадрларни
шакллантириш ва бошқариш:
1. тафаккурнинг назарий, мантиқий, анализ, синтез, тизимли
ёндашув каби усулларини ривожлантиришни;
2. ижодий қобилиятни ривожлантириш – эгалланган билим-
илмлардан ҳар қандай вазиятда ва белгиланган вазифаларни ҳар
қандай шароитларда фойдаланишни;
3. муаммони ҳал этишнинг янги усулларини излашни;
4. фаолиятни стандарт ва ностандарт шароитларда ҳам эркин
амалга оширишни талаб этади.
Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни бошқаришда
кадрларни шакллантириш ва бошқаришда эътиборга олинадиган
элементлар:
1. ахборот ресурслари (ir).
2. технологик ресурслар (tr).
3. персонал ресурлари (pr).
Келтирилган 3та элемент қуйидагиларни тақозо қилади:
¾ инновацион муҳитнинг ҳал қилувчи омиллари;
¾ мустаҳкам ва яхши ташкил этилган ахборот муҳитининг
мавжудлиги;
¾ инновацияларнинг яратилишини ташкил этиш;
¾ персонални рағбатлантириш тизими.
Инновацион саҳасида кадрларни бошқариш асосини нималар
ташкил этади? инновацион соҳада кадрлар катта ва кўп қиррали
масалаларни ҳисобга олиши ва бунинг учун катта хажмдаги
ахборотни йиғиш талаб этилади.
375
• инновацион соҳада кадрларни яратиш мураккаб жараён
бўлганлигидан кўзланган мақсад ўзгарувчан хусусият касб этади,
чунки инсон уникал объект сифатида гавдаланиб боради.
• инновацион соҳада кадрларни яратишда профессионал
кишилар, яъни ишбилармон, маълум тажрибага эга бўлган ва
махсус тайёргарлик кўрган мутахассисларга таяниши шарт.
• инновацион соҳада кадрларни шакллантириш технологияси
инсонларни
ўз-ўзини
кўрсата
олишига,
интелектли
ва
профессионал
эканлигини
амалга
оширишига
лаёқатини
такомиллаштиришга каратилган бўлиши лозим.
• инновацион соҳада кадрларни шакллантиришда касбий
малака ва куникмаларни муттасил ривожлантириб боришга
каратилган кенг куламли ишларни, шу ишга масъул бўлган
шахслар (корхона рахбарияти, кадрлар бўлими бошлиқлари ва
масъул ходимлар) томонидан тизим сифатида ишлаб чиқилган
бўлиши керак.
Инновацион соҳада кадрларни шакллантириш технологияси
деганда нима тушунилади.
Инновацион соҳада кадрларни шакллантириш технологияси –
бу корхонанинг (ташкилотнинг) самарали фаолияти учун талаб
этиладиган ходимларни турли параметрлар орқали поғонавий
даражада шакллантириш усул ва воситалар мажмуаси булиб, бу
борада мақсадли ҳаракатлар механизмининг узлуксиз ишлаб
туришидир. Инновацион соҳа кадрлар тизими – бу ташкилот
даражасида ишловчилар салоҳиятидан самарали фойдаланишда
нормал-функционал ва ривожланиш учун ташкилий-иқтисодий ва
ижтимоий чораларнинг ўзаро боғлиқлик тизимидир.
Карьера – бу ходимнинг келажакда ўз меҳнати, ўз-ўзини
кўрсата олиши йўллари ва меҳнатдан қониқиши бўйича субъектив
шахсий идрокидир. бу ходимнинг хизмат пила-поясида силжиб
бориш, кўникмалар, қобилиятлар, малакавий имкониятлар ва
мукофотлаш хажмининг ўзгариб боришидаги интилишини
англатади.
376
Инновацион соҳада кадрларни шакллантиришда куйидагиларга
эътибор бериш зарур:
¾ эҳтиёжни (лаёқатини) билимини аниқлаш;
¾ кадрларни жалб этиш;
¾ кадрлардан самарали фойдаланиш;
¾ кадрларни ривожлантириб бориш (малакасини ошириш ва
қайта тайёрлаш);
¾ кадрлар тўғрисида ахборотларни ташкил этиш;
¾ кадрларни алмаўтириш(ишдан бўшатиш);
¾ кадрлар
заҳирасини
шакллантириш
ва
уларни
рағбатлантириш;
¾ инновацион
соҳада
кадрларни
шакллантиришда
куйидагиларга эътибор бериш зарур.
Корхоналарни ривожлантириш стратегияси:
¾ кадрларни ривожлантиришга эҳтиёж (талаб ва амалдаги
компетенциянинг мос келмаслиги)
¾ кадрларни ривожлантириш истиқболлари (компетенцияси)
¾ кадрларни бошқариш стратегияси
¾ кадрлар заҳирасини бошқариш.
Инновацияда кадрларни шакллантириш стратегияси:
¾ кадрлар стратегияси
¾ очиқ (корхона инновацион таркибни ташқи манбалардан
тўлдирилади)
¾ ёпиқ (корхона инновацион таркибини ички манбалардан
тўлдиришга қаратилади)
¾ режалаштириш
¾ корхона тузилмаси
¾ штат жадвали
¾ заҳира
Инновацион
соҳада
кадрларни
шакллантиришга
сегментларнинг таъсири.
Дастлабки тавсифи:
• Ёши
377
• Жинси
• Миллати
• Жисмоний имконияти
• Ҳулқи ёки ўзини тутиши
Муҳимлик тавсифи:
• Маълумоти
• Этиқоди
• Ақлий қобилияти
• Яшаш жойи
• Даромади
• Иш тажрибаси
• Характери
• Оилавийлиги
Кадрлар гуруҳи (сегментлари)ни аниқлаш
Кадрлар сиёсати оркали инновацион мақсадларга эришиш
мумкин:
• Инновацион соҳада кадрлар заҳирасига қўйиладиган
талабларни
аниқлаштириш
даражаси
бўйича
бошқарувни
ижтимоий, салоҳиятли, дастлабки ва якуний туркумларга бўлиш
мукин. Кадрларни ижтимоий заҳираси – бу кенг маънодаги
тушунчани англатади. Бунда барча мехнат ресурслари камраб
олинади (тагки ва ички имкониятлар) ва ташкилотнинг
истикболдаги кадрлар таъминотининг асоси яратилади.
• Салоҳиятли заҳира раҳбарлар, мутахассислар, ишчилар
таълим даражасига ва мутахассислигига қўйиладиган асосий
талабларга жавоб бериши ёки бошка параметрлар ҳисобга олинган
холда яқин келажакда жавоб бериши тушунилади. Ташкилотнинг
ҳар бир бўлинмасида шахсий заҳираси шаклланиши лозим.
• Дастлабки заҳира – бу салоҳиятли заҳирадаги ходимлар сони
бўлиб, раҳбарлик лавозимига кўйилиш эҳтимоли катта бўлади.
Якуний заҳирага фақат барча мезонларга деярли тулик жавоб
бераётган ишлаётган ходимлар киритилади (14.3.1-жадвал).
378
Do'stlaringiz bilan baham: |