Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш 
фонди маблағларининг сарфланиши (миллион сўм.) 
№ Маблағлардан 
фойдаланиш 
йўналишлари
Қиймати Жамиг
а 
нисбат
ан 
фоизда 
1. 
Мелиоратив объектларни қуриш ва 
таъмирлаш 
65811,0 
70,7 
2

Сув хўжалигини қуриш ва эксплуатация 
қилиш 
ташкилотларининг 
моддий-
техник базасини мустаҳкамлаш 
27165,0 
29,3 
 
Жами 92976,0 
100 
Ўзбекистон 
Республикасининг 2009-2012 йилларга 
мўллжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурининг самарали 
ижросини таъминлашда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 
алоҳида аҳамият касб этади.
Жамғарманинг асосий вазифалари: 
• давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, 
тижорат банклари, хорижий жамғарма ва инвесторлар ҳамда бошқа 
манфаатдор тузилмаларнинг молиявий маблағларини жамлаш; 
• иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни таркибий 
жиҳатдан ўзгартириш ва модернизация қилиш борасида устувор 
вазифаларни амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга 
бўлган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш; 


347
• стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналар, аввало 
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини янгилаш ва 
техник жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини кредитлаш; 
• ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик ва 
рангли 
металлургия 
тармоқларини 
техникавий 
қайта 
қуроллантиришга ҳамда ишлаб чиқариш суръати ва ҳажмини 
оширишга йўналтирилган лойиҳаларнинг молиялаштирилишини 
таъминлаш; 
• биринчи навбатда етарлича ривожланмаган минтақаларда 
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини 
шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан муҳим аҳамиятга 
молик, истиқболли миллий давлат дастурлари ва лойиҳаларини 
молиялаштириш; 
• мамлакатимизнинг халқаро коммуникациялар тармоғига 
интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратадиган, халқаро 
транспорт йўлаклари ва жаҳон бозорларига энг қисқа йўл билан 
чиқишни таъминлайдиган транспорт ҳамда телекоммуникация 
инфратузилмаларини модернизация қилиш ва ривожлантиришни 
молиялаштириш; 
• ҳалқаро молия институтлари, мамлакатимиз ва хорижий 
давлатлардаги 
кредит муассасалари билан 
лойиҳаларнинг 
ҳамкорликда молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш 
ҳисобланади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ташкил қилиниши 
реал секторнинг таянч тармоқларини модернизация қилиш ва 
техник қайта қуроллантириш, самарали таркибий ислоҳотларни 
амалга ошириш ва инвестиция сиёсатини молиявий таъминлашнинг 
мустаҳкам манбалари шаклланишига олиб келди. Айниқса, ушбу 
жамғарма Инқирозга қарши чоралар дастурида белгиланган чора-
тадбирларнинг самарали ижросини таъминлашда алоҳида аҳамият 
касб этмоқда. Буни қуйидаги жадвал маълумотларидан кўришимиз 
мумкин. 
Маълумки, 
иқтисодий 
ўсишни 
таъминлашда 
инвестициялар ҳажми ва уларнинг архитектураси муҳим аҳамият 


348
касб этади. Шуларни инобатга олган ҳолда, Президентимиз 
томонидан мамлакатимиз иқтисодий сиёсати истиқболини белгилаб 
беришда устувор йўналишлардан бири сифатида инвестицияларни 
кенг жалб этиш, айниқса, хорижий инвесторлар учун янада қулай 
шароитларни яратишга эътибор қаратилмоқда 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish