ОҚСИЛЛАР. Ўсимликлар ҳужайрасининг таркибий қисмини ташкил
қилувчи органик моддаларнинг бири оқсиллардир. Улар протеинлар ҳам
дейилади. Бу грекча " protos " - бирламчи, муҳим демакдир.Оқсиллар бевосита
цитоплазма, ядро плазмасида,пластидалар стромасида ва бошқа органоидларда
синтез қилиниши мумкин. Улар ўсимлик ҳужайраси таркибида углеводлар,
ёғлар ва бошқа моддаларга нисбатан камроқ бўлса ҳам модда алмашуви
жараёнида асосий роль ўйнайди. Ҳамда цитоплазма ва барча органоидлар
таркибига киради. Ёғлар билан биргаликда мембраналарнинг асосий
структуравий тузилишини ҳосил қилади ва уларнинг танлаб ўтказувчанлигини
бошқаради. Оқсиллар ферментатив хусусиятга эга, яъни барча ферментларнинг
асосини ташкил этади. Улар ниҳоятда хилма-хил функцияларни бажаради,
кимёвий таркиби мураккаб юқори молекулали коллоид бирикма бўлиб,
аминокислоталардан ташкил топган.
Оқсилларнинг элементлар таркиби : углерод - 55-56% ,водород -6,5-7,3%
,кислород - 21-24% ,азот -15-17% ,олтингугурт - 0-2,4%. Мураккаб
оқсилларнинг таркибида фосфор ҳам бор,баъзиларининг таркибида эса йод,
мис, марганец каби элементлар ҳам учрайди.
Ўсимликларнинг ҳамма органларида оқсил бўлади.Лекин унинг миқдори
ўсимлик турларига ва органларига боғлиқ. Уруғларда (чигит,кунгабоқар ва
бошқаларда) энг кўп учрайди. Ўсимликларнинг вегетатив органларида 5-15%
гача бўлиши мумкин.
Оқсилларнинг асосий хоссалари уларнинг молекулалари шаклига боғлиқ.
Молекулалар эса шакл жиҳатидан икки хил бўлади. Фибрилляр оқсиллар.
Уларнинг молекулалари толасимон тузилишга эга. Бутун полипептид занжир
бўйлаб, бир-бири билан кўндаланг водород боғлари орқали бирикади. Уларга
сочдаги кератин, ипакдаги фибролен оқсилари мисол бўлади. Глобуляр
оқсиллар. Молекулалари шарсимон ёки эллипсоид шаклида. Уларга кўпчилик
ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлар оқсиллари мисол бўла олади.
Улар сувда эрийди. Кўпчилиги ферментлардан ва запас оқсиллардан иборат.
Агар оқсиллар молекуласига юқори ҳарорат, кучли ультрабинафша ва
рентген нурлари, спирт, оғир метал тузлари таъсир этса, у ҳолда водород
боғларининг узилиши кузатилади ва улар биологик хусусиятларини
йўқотадилар. Бу ҳодиса денатурация дейилади (Товуқ тухуми иситилганда
қотиб қолиши бунга мисол бўлади).Оқсиллар кучли кислота ёки ишқор
эритмасига қайнатилганда пептид боғлар узилиб айрим аминокислоталарга
парчаланиши мумкин.
Оқсиллар молекуласида пептид, водород, дисульфид боғлар мавжуддир.
Пептид боғлар (- СО - Н -) оқсиллар молекуласини ташкил этган
аминокислоталарни бир-бири билан боғлайди. Бир аминокислота карбоксил
группасининг иккинчи аминокислотанинг амино группаси билан ўзаро
реакцияга кириши натижасида пептид боғлар ҳосил бўлади.
Оқсил группаларининг айрим қисмлари ва полипептид занжирлар бир-
бири билан водород боғлари орқали ҳам бирикади :
22
Do'stlaringiz bilan baham: |