ПРОТОПЛАЗМАНИНГ ҚОВУШҚОҚЛИГИ ВА ЭЛАСТИКЛИГИ.
Қовушқоқлик ҳужайра ҳаётидаги энг муҳим хусусиятлардан бири. У
ҳужайранинг
ҳаётийлигини
ва
биокимёвий
фаоллигини
белгилайди.
Қовушқоқлик деб эритманинг шу эритмадаги заррачаларнинг ўзаро
аралашишига
тўсқинлик
қилиш
қобилиятига
айтилади
(молекулалар,
ионлараро ва бошқалар). Қовушқоқик протоплазманинг структуравий
ҳолатини ва бу структурани тузувчи коллоид зарраларнинг ўзаро тортишув
кучини белгилайди. Ўсимлик ҳужайралари протоплазмасининг қовушқоқлик
даражаси уларнинг турларига ва навларига қараб ҳар хил бўлади ва ҳаётий
жараёнида (жумладан, модда алмашинув, ҳароратнинг кўтарилиши ёки
пасайиши) ўзгариб туради. Ўсимликларнинг экологик группаларида ҳам
қовушқоқлик ҳар хил даражада, масалан, қурғоқчилик шароитига мослашган
ўсимликларда , мезофитларга нисбатан анча юқори, сув ўсимликларида эса
аксинча анча паст бўлади.
Эластиклик ҳам протоплазманинг энг муҳим хусусиятларидан биридир.
Эластиклик деб зарарланмаган тирик пртоплазманинг шакли ўзгартирилганда у
аввалги ҳолатига қайтиш хусусиятига айтилади. Плазманинг эластиклигини
унинг жуда ингичка тола ҳолатигача узилмасдан чўзила олиш хусусиятида ҳам
кўриш мумкин. Бу протоплазманинг маълум структурадан иборат эканлигидан
далолат беради. Протоплазманинг сув билан аралашмаслиги сабабли уни тоза
суюқлик деб бўлмайди.
1.3 ҲУЖАЙРАНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ
Ўсимлик ҳужайрасининг кимёвий таркиби жуда мураккаб бўлиб, органик
ва анорганик бирикмалардан иборат. Улар ҳужайрада коллоид ва эриган ҳолда
бўлади. Бу уларда тинимсиз борадиган модда алмашув натижасидир.
Метаболитик жараён натижасида ўсимликлар ўзини ўраб турган ташқи
шароит билан маълум муносабатда бўлади ва даврий системада учрайдиган
элементларнинг кўпчилигини қабул қилиб олади. Мазкур элементлар
ўзлаштирилиши натижасида ҳужайранинг органик ва минерал таркиби ҳосил
бўлади. Шу элементлардан 19 таси тириклик жараёнининг асосини ташкил
этади. Булар 16 таси (фосфор, азот, калий, кальций, олтингугурт, магний,
темир, марганец, мис, рух, молибден, бор, хлор, натрий, кремний, кобальт)
минерал элементлар группасига киради. Қолганлари (С,Н,О) СО
2
, О
2
ва Н
2
О
ҳолида қабул қилинади.
Ҳужайра таркибидаги 4 та элемент - С, Н ,О , N - органогенлар дейилади
ва умумий миқдорининг 96% ташкил этади. Яъни ҳужайранинг қуруқ
оғирлигига нисбатан углерод - 45% , кислород - 42% , водород - 6,5% ва азот
1,5%. Қолган ҳамма элементлар 5% га тўғри келади. Ўсимлик танасида
учрайдиган кўпчилик элементларнинг роли яхши ўрганилган.
21
Умуман ўсимлик ҳужайрасининг ўртача 80-85% сув ва қуруқ модданинг
оғирлигига нисбатан 95-96% ни органик моддалар ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |