Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ПРОТОПЛАЗМА. Протоплазма ҳужайра ичидаги цитоплазма ва 
органоидлар билан биргаликда бир бутунни ташкил этиб, унда метаболитик 
жараённинг мураккаб реакциялари содир бўлади. 
Цитоплазма 
протоплазманинг 
асосий 
қисмини 
ташкил 
этувчи 
суюқликдир. Бошқа органоидлар асосан цитоплазма ичида жойлашади. 
Уларнинг 
ҳосил 
бўлиши 
ривожланиши 
ва 
ўзларининг 
функционал 
вазифаларини бажаришлари учун фақат цитоплазма ичидагина оптимал шароит 
бўлади. Ўсимлик ҳужайрасини тўлдириб турган цитоплазма уч қаватдан 
иборатдир. Сирт томондан ҳужайра деворига ёпишиб турувчи қавати - 
плазмолемма, яъни ташқи мембрана дейилади. Ички қавати вакуоладан 
чегараланиб туради ва у тонопласт ёки ички мембранани ташкил этади. 
Цитоплазманинг ўрта қавати-мезоплазма дейилади. Ҳужайранинг метаболитик 
жараёнида иштирок этувчи барча органоидлар цитоплазманинг мезоплазма 
қаватида жойлашган бўлади. 
Цитоплазма шилимшиқ, рангсиз, тиник ва ярим суюқ ҳолатдаги модда. 
Солиштирма оғирлиги бирдан юқори бўлиб,1,025 - 1,055 га тенг бўлади. 
Ёруғликни сингдириш қобилияти ҳам сувдан юқоридир. У махсус структуравий 
тузилишга, яъни қовушқоқлик ва эластиклик хусусиятларга ҳам эга. 
Протоплазманинг кимёвий таркиби жуда мураккаб бўлиб, органик ва 
анорганик бирикмалардан иборат. Улар коллоид ва эриган ҳолда бўлади. 
Карам барги мисолида ҳужайра цитоплазмасининг кимёвий таркибини 
қуйидагича кўрсатиш мумкин. Оқсиллар - 63-64% ,ёғлар - 20-21% , углеводлар - 
9-10 % ва минерал моддалар 6 - 7 % . Тирик ҳужайра протоплазмасини 80 % 
гача сув ташкил этади. Уруғларда эса 10-11% бўлиши мумкин. Умуман 
протоплазманинг кўпчилик қисми сув,қолган қисмини қуруқ моддалар ташкил 
этади. Қуруқ моддаларнинг эса асосий қисмини оқсиллар ташкил этади. 
ЦИТОПЛАЗМАНИНГ 
ҲАРАКАТИ. 
Тирик 
ҳужайра 
ичидаги 
цитоплазма доим айланма ва оқимсимон ҳаракат қилиб туриши унинг муҳим 
хусусиятларидан биридир. Одатда протоплазманинг ҳаммаси ҳам бунда 
иштирок этмайди. Ҳужайранинг пўстига тақалиб турадиган қисми - 


19
плазмолемма ва тонопласт тинч туради. Протоплазмадаги органоидлар эса 
цитоплазмага қўшилиб пассив ҳаракатланади. Цитоплазманинг ҳаракат 
тезлигини органоидларнинг ҳаракатини кузатиш ва ўлчаш йўли билан аниқлаш 
мумкин. 
Айланма ( ротацион ) ҳаракат одатда протоплазмаси ҳужайра пўстига 
яқин жойлашган, ўрта қисми эса катта вакуола билан банд бўлган 
ҳужайраларда кузатилади. Протоплазма гўё ҳужайранинг маркази атрофида 
айлангандай бир томонга қараб ҳаркатланади. Буни сув ўсимликлари - элодея 
ёки валиснериянинг ҳужайраларида кўриш мумкин ( 8-расм). 
8 - расм. Элодея баргининг ҳужайраларида цитоплазманинг айланма ҳаракати 1-
ҳужайра пўсти, 2 - цитоплазма, 3-хлоропластлар, 4-крахмалли йодда бўялган хлоропластлар 
Оқимсимон ( циркуляцион ) формасида протоплазма ҳаракати талайгина 
ингичка-ингичка оқимлар ҳолида ҳар томонга йўналган бўлади. Вақт-вақти 
билан ҳар бир оқим ўз йўналишини ўзгартириб , тескари томонга оқади. 
Қарама-қарши оқимлар ёнма-ён бўлади. Ҳужайраларнинг марказий қисмидаги 
оқимлар ҳам ўз жойларини ўзгартириб туради. Буни традесканциянинг чанг 
иплари тукларида ошқовоқнинг ёш шохларидаги тукларида ҳам кўриш мумкин. 
Протоплазманинг ҳаракати бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. 
Зарарланмаган ва нормал шароитдаги табиий ҳаракат бирламчи ҳаракат 
дейилади. Иккиламчи ҳаракат тинч турган протоплазмага ташқи таъсир, яъни 
ёндош ҳужайраларнинг зарарланиши (кесиш, жароҳатланиш) , ҳарорат , 
ёруғлик, кимёвий моддалар, электр токи ва бошқаларнинг таъсири натижасида 
тезлашади. Таъсир кучли бўлганда ҳаракатни тўхтатиш ҳам мумкин. 


20
Цитоплазма ҳаракати натижасида протоплазма ва органоидлар озуқа 
моддалар, кислород, сув ва минерал моддалар билан тўғри таъминланади. 
Протоплазмадаги органоидлар ҳам пассив ҳаракат натижасида ўзларининг 
функционал вазифаларини яхшироқ бажарадилар. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish