14
қўшилиши ва ўзгаришларидан юзага келади.
Турли диск, таёқча ва бошқа
шаклларда бўлиб, ҳар тўпламда бир нечтадан жойлашган (5-расм).
Мембранасининг қалинлиги 7-8 нм га тенг. Ҳар бир ўсимлик ҳужайрасида бир
нечтадан то юзтача
5-расм. Гольжи аппаратининг схематик тасвири.
1-дистал ёки секрет чиқадиган қисми, 2-асосий плазма қатлами, 3-поралар, 4-
нуклеопротеидлар,5-шаклланувчи қисми, 6-рибосомалар
Гольжи аппарати бўлиши мумкин. Гольжи аппаратининг мембранаси
эндоплазматик тўр ва плазмолемма мембраналарини туташтирувчилик
вазифасини бажаради. Улар метаболитик жараёнда,
яъни айрим моддаларнинг
синтез қилиниши, ҳужайра пўсти, вакуола ширасининг ҳосил бўлишида ва
ҳужайра учун кераксиз (шилимшиқ) моддаларнинг ҳужайрадан чиқариб
ташланишида иштирок этадилар.
ПЛАСТИДАЛАР. Ўсимлик ҳужайралари пластидаларнинг бўлиши
билан ҳайвон ҳужайраларидан фарқ қилади. Пластида-грекча "пластикос"
сўзидан олинган бўлиб, шаклланган деган маънони англатади.
Цитоплазмада пластидалар ўзларининг қўшқават мембраналари билан
ажралиб турадилар. Улар думалоқ ёки овал шаклда. Юксак ўсимликларнинг
барг
ҳужайраларида
20-50
донагача
учрайди.
Пластидалар
рангсиз
(протопластлар, лейкопластлар) ёки рангли (хлоропластлар, хромопластлар)
бўлади.
Ўсимлик ҳужайрасида уч хил пластидалар мавжуд: хлоропластлар,
хромопластлар ва лейкопластлар.
Хлоропластлар - асосан яшил рангда (Грекча "хлорос"- яшил сўзидан
олинган). Таркибида хлорофилл ва каротиноидлардан иборат пигментлар бор.
Мазкур органоиднинг асосий
вазифаси шундан иборатки, унда фотосинтез
жараёни содир бўлади. Шу сабабли у фотосинтетик орган ҳам дейилади
(фотосинтез бўлимида буни кенгроқ кўриб чиқамиз).
Хромопластлар - (грекча "хрома"- ранг сўзидан олинган) сариқ, қизил ва
қўнғир рангларда бўлиши мумкин. Улар ўсимликларнинг ер
усти ва ер ости
органларида, ўсимлик гуллари ва мева ҳужайраларининг протоплазмасида
учрайди. Хромопластларда - каротиноидлар жумласига кирувчи пигментлар
(каротин- С
40
Н
56
, лютин - С
40
Н
56
О
2
, виолаксантин - С
40
Н
56
О
4
) бўлади. Улар
гултож баргларида, айрим меваларда (апельсин пўстлоғида, наматакда, тарвуз,
помидор, сабзида ва бошқаларда) учрайди. Хромопластларнинг
шакли жуда
15
хилма-хил: думалоқ, элипсоидсимон, учбурчак, кўп
бурчакли, игнасимон,
қиррали ва ҳоказо. Гулларнинг хромопластлар туфайли турли рангга кириши ва
ҳашоратларни жалб қилиши биологик аҳамиятга эга. Чунки ҳашаротлар
(уларни) четдан чанглатишни таъминлайди.
Лейкопластларда пигментлар бўлмайди (грекча "лейкос"- оқ сўзидан
олинган). Шунинг учун ҳам улар рангсиз. Шакли асосан шарсимон. Таркибида
крахмал ва оқсил доначалари бор. Ўсимликларнинг ҳосил қилувчи
тўқималарида, ер ости органларида ва уруғларида учрайди. Лейкопластларни
1854 йилда Крюгер топган. Улар қўшқават мембрана билан ўралган. Ёруғликда
ички ламеллалар
структураси ривожланиб, яшил хлоропластларга айланиш
хусусиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: