Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ҲУЖАЙРА МЕМБРАНАСИ. Ҳужайранинг ташқи муҳит билан 
бўладиган алмашув муносабатлари ва протопласт ичида рўй берадиган ҳаётий 
жараёнлар махсус мембрана системаси орқали амалга ошади. Протопласт ва 
ундаги органоидлар мембрана қавати билан қопланган. Яъни ҳар бир органоид 
ҳам протоплазма каби ўзининг мембранаси билан характерланади. Ана шу 
мембранаси ёрдамида цитоплазмадан ажралиб туради. 
Протопластни ташқи томондан ўраб турувчи мембрана (плазмалемма 
қавати)- ҳужайра мембранаси деб юритилади. У ярим ўтказгич хусусиятига эга 
бўлиб,ўзи орқали сувни бемалол ўтказади. Лекин сувда эриган моддалар учун 
юқори даражада танлаб ўтказувчи барьер вазифасини бажаради. Айниқса ҳар 
хил ионлар ва молекулаларнинг энергетик ва осмотик градиентга нисбатан 
эркин ҳаракатига барьерлик вазифасини бажаради. Бундан ташқари мембрана 
энг муҳим метаболитик насосдир ҳам. Яъни ҳужайра учун зарур бўлган 
ионларни 
градиентга 
қарши 
фаол 
ўтказади. 
Мембрананинг 
бундай 
хусусиятлари ҳужайра учун кераксиз моддаларни ичкарига ўтказмай фақат 
зарурларини ўтказишга беқиёс аҳамиятга эга. Демак мембраналар ҳужайра 
метаболизми жараёнининг энг муҳим қисмларидан бири бўлган моддалар 
оқими ва энергиясини бошқаради :барьерлик, транспорт, осмотик, энергетик, 


11
биосинтетик ва бошқалар. Мембрананинг бундай хусусиятлари фақат тирик 
ҳужайралардагина содир бўлади. 
Мембрананинг асосий кимёвий таркиби жуда мураккаб бўлиб, у асосан 
липидлар ва оқсиллардан иборат. Липидлар таркибига асосан фосфо-, сульфо- 
ва гликолипидлар киради. Биомембраналар қатлами 6-10 нм га тенг 
бўлиб,асосан липидларнинг қўш қават молекулаларидан тузилган ва оқсил 
молекулалари унинг қатламлари орасига жойлашган. Мембрананинг элементар 
тузлишини Копи модели асосида кўрсатиш мумкин ( 3-расм). Бу моделга кўра, 
мембрана ҳажми поляр липидларнинг қўш қават молекулаларидан тузилган ва 
оқсил молекулари унинг қатламлари орасига жойлашган. 
3- расм. Мембрананинг мозаик ва глобуляр тузилиши 
А - мозаик тузилиш схемаси, Б - глобуляр тузилиш схемаси: 1 - липидлар қўш қавати, 
2 - оқсил қавати, 3 - гликолипидлар, 4 - гликопротеинлар, 5 - мембрананинг ташқи юзаси, 6 - 
мембранинг ички юзаси. 
Мембраналарнинг шаклланишида асосий ролни гидрофоб боғлар ўйнайди 
:липид - липид, липид - оқсил, оқсил - оқсил. Жумладан мембрана таркибига 
структуравий оқсил, ферментлар, насослар, ташувчилар, ион каналлари 
вазифаларини бажарувчи оқсиллар ҳам киради. Натижада липидлар оқсиллар 
билан доимий алоқада бўлиб, гидрофоб боғларни ҳосил қилади. Мембрана 
оқсиллари ўртасида шакарларни, аминокислоталарни ташувчи оқсиллар 
борлиги ҳам аниқланган. Бу вазифани асосан махсус ферментлар бажаради. 
Мембрана таркибида оқсиллардан ташқари айрим мураккаб углеводлар ва 
нуклеин кислоталари ҳам бор. Унда жуда юқори даражада сезувчи система ( 
рецепторлар ) ҳам жойлашган. Бу система орқали тирик ҳужайра ташқи шароит
билан муносабатдабўлади. Ана шу система орқали ҳужайра органоидлари ҳам 
функционал алоқада бўлади. Мембранинг энг муҳим вазифаларидан яна бири 
ҳужайра протоплазмасида бўладиган кўплаб жараёнларни бошқариш ва 
умумлаштиришдир. 


12
Умуман, мембрана протоплазма ва органоидларни фақат ўраб ва ажратиб 
турувчи қават бўлибгина қолмай , муҳим метаболитик вазифаларни ҳам 
бажаради. 
ЯДРО. Ядро ўсимлик ҳужайрасининг энг муҳим органоидларидан 
биридир. Думалоқ ёки овал шаклида ва баъзи ҳолларда эса дуксимон, ипсимон 
бўлиши мумкин. Ўсимлик ҳужайраси ядросининг ўлчами ўртача 10 мкм 
атрофида бўлади. Кўпчилик ўсимликлар ҳужайрасида ядро битта бўлади. Ядро 
мембрана қавати билан ўраб олинади ва унинг ичида 1-8 донагача ядрочалар 
бўлади. Протоплазмадаги эндоплазматик тўр ёрдамида ядро мембранаси 
ҳужайрадаги барча органоидлар мембранаси билан туташган бўлади. Бунинг 
натижасида 
эса 
протоплазманинг 
умумий 
метаболитик 
функцияси 
характерланади. 
Ядронинг асосий вазифаси шундаки , у ҳужайра, тўқима, орган ва бутун 
ўсимлик учун зарур бўлган барча физиологик, биохимик жараёнларни 
бошқариб туради ва информацион марказ саналади. Ядро специфик оқсилларни 
синтез қилиш ва ирсий белгиларни сақлаб авлоддан-авлодга бериш 
программаси билан характерланади. Бу муҳим вазифанинг бажарилишида 
ядродаги ДНК асосий роль ўйнайди. Ядро асосини нуклеоплазма ташкил 
қилиб,унинг таркиби асосан оқсиллар - ДНК (14% ) ва РНК (12 %) дан иборат. 
Ядрода булардан ташқари яна липидлар, сув, кальций, магний ва бир қанча 
микроэлементлар мавжудлиги аниқланган. 
ЯДРОЧА. Ядроча ядронинг доимий йўлдоши бўлиб, ёруғлик ва электрон 
микроскопларда жуда аниқ кўринади. Унинг сони, ўлчами ва шакли 
ўсимликларнинг турлари учун доимийдир.Ядроча ДНК нинг маълум 
қисмларида шаклланади ва мембрана қавати билан ўралмаганлиги учун унинг 
чегаралари аниқ кўринмайди. Таркибида сув камроқ бўлиб, 80% оқсил ва 15% 
атрофида РНК бўлади. Ядрочада РНК нинг миқдори цитоплазма ва ядродагига 
нисбатан кўпроқ бўлади, чунки ядроча РНКни тақсимловчи асосий марказ 
саналади. Ядроча оқсил синтезида ва рибосомалар ҳосил бўлишида иштирок 
этади. 
Умуман, ядроча ҳужайрадаги генетик информация сақланадиган асосий 
марказ саналади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish