Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


 НАФАС ОЛИШНИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ШАРОИТ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

4.4. НАФАС ОЛИШНИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ШАРОИТ 
ОМИЛЛАРИГА БОҒЛИҚЛИГИ 
Нафас олиш тезлиги ўсимликларнинг турларига ,ёшига ва яшаш 
шароитидаги омиллар таъсирига боғлиқ. Ҳатто бу тезлик бир ўсимликнинг ҳар 
хил қисмларида турлича содир бўлади. Ўсимлик қанча ёш ва модда алмашинув 
жараёни қанча фаол бўлса нафас олиш ҳам шунча кучли бўлади. Ўсимликнинг 
қариши жараёнида нафас олиш тезлиги ҳам пасая боради. Пишиб етилган, 
қуруқ уруғларда нафас олиш тезлиги жуда паст, унаётган уруғларда эса жуда 
фаол бўлади. Масалан таркибида 10-12% суви бўлган бир килограмм арпа 
уруғи бир суткада 0,3 - 0,4 мг СО
2
ажратади. Тўла бўртган ва унаётган 
уруғларда эса нафас олиш тезлиги 10 минг мартадан юқори бўлади. 
Умуман ўсимликларнинг нафас олиш тезлиги ички ва ташқи омиллар 
таъсирига боғлиқ. 
КИСЛОРОДНИНГ МИҚДОРИ. Нафас олиш жараёни учун 
кислороднинг миқдори энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ҳаво 
таркибидаги кислород (21%) ўсимликларнинг эркин нафас олишига тўла
етарли бўлиб, ҳатто унинг миқдори 9% гача камайса ҳам ўсимликларга зарарли 
таъсир қилмайди. Фақат атмосферада кислород миқдори 5% га тушгандан 
сўнггина унинг етишмаслиги сезила бошлайди. Ўсимлик тўқималаридаги 
кислород миқдори атмосфера таркибидаги кислороддан камроқ бўлиб, ўзгариб 
туради. Масалан, қанд лавлагисининг барг тўқималарида бу кўрсатгич 
миқдори бир сутка давомида 7,1% дан 17,4% гача ўзгаради. Демак 
атмосферадаги кислород ўсимликлар учун тўла етади. 
Аммо илдиз тизими жойлашган тупроқда тез-тез кислород етишмаслик 
ҳоллари содир бўлиши мумкин. Айниқса, структураси бузилган, чиринди
(гумус) моддалари кам, сув босиб узоқ муддатга сақланиб қолган қатқолоқ 
ҳосил бўлган ерларда кислороднинг тупроқ заррачалари орасига кириб туриш 
жараёни бузилади ва илдизлар учун анаэроб шароит юзага келади. Илдиз 
тизими жойлашган тупроқ муҳитида кислороднинг етишмаслиги, аэроб нафас 
олиш ўрнига бижғиш жавраёнини фаоллаштиради ва натижада запас органик 
моддалар кўпроқ сарфланади. Оралиқ моддалар сифатида спиртлар ажралиб 
тўпланиб ўсимлик илдизлари чирий бошлайди. Бу узоқроқ давом этса 
ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши, ҳосилдорлиги кескин камаяди ва 
ҳатто ўсимлик ўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун бундай ерларга қўшимча 
ишлов бериш : тупроқни юмшатиш қатқалоққа йўл қўймаслик, ўғитлаш
(органик ва минерал) зарур. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish