Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек


-ҚИСМ  ОЙКОНИМЛАРНИНГ ОНОМАСТИК-МОРФОЛОГИК



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

1-ҚИСМ 
ОЙКОНИМЛАРНИНГ ОНОМАСТИК-МОРФОЛОГИК 
ТАРКИБИ ТАҲЛИЛИ 
Ойконимлар инсоният тарихидан қадимдан бўлган, фақат бошқа 
номлар билан аталган бўлиши мумкин. Улар топонимларнинг бир тури 
сифатида илм-фанда эътироф этилган. Ойконимларнинг ономастик-
морфологик таркиби деганда уларнинг топоасос, ойконимик формант, 
ойконимик индикаторларнинг тузилишига кўра хусусиятларини илмий 
таҳлил жараёнига тортиш тушунилади. Биз номланиш; номланиш 
жараёнларининг нисбийлиги, табиийлиги ва сунъийлиги; ойконимик 
таркибнинг жойлашув кўлами; сўздаги лексик маънолар билан жой номидаги 
ойконимик маънонинг фарқланиши; ойконимик қолипланиш ҳамда 
топонимлашув қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда ойконимларни 
ономастик-морфологик таҳлилга тортиш учун қуйидаги бешта кичик қисмга 
бўлиб ўрганишни лозим деб биламиз: 
 
ОЙКОНИМИК АСОСДАН ТАШКИЛ ТОПГАН ОЙКОНИМЛАР 
 
Мазкур ойконимлар ойконимик асосдан ташкил топади. Уларнинг 
ойконимик таркиби фақат ойконимик асос шаклидаги ономастик 
қолипланиш тизимида воқеланган. Бу ономастик қолипланиш тизими 
ойконимик асос(лар)нинг апеллятив лексикадан танланиб, ономастик лексика 
сатҳига ўтиши ҳамда ойконимларнинг объектларига хос номлар вазифасини 
бажариши жараёнларини қамраб олади.
Баъзида ойконим таркибида ойконимик формант (қўшимча) бордай 
кўринади, аслида бу ойконимик формант (масалан, ўз сўзига –бек 
қўшимчаси ҳали ном сифатида шаклланмаган вақтда унга қўшимча сифатида 
қўшилган ва ўзбек сўзини шакллантирган. Кейинчалик номга айлангач, бир 
бутун топоним сифатида шаклланиб, грамматикадаги қўшимча қўшимчалик 
фаолиятидан маҳрум бўлиб, ономастик лексикадаги ном ясашда ойконимик 
формантлик вазифасини бажариб келган. Яъни этнонимлашув ҳамда 
топонимлашув жараёнлари ойконимик формантни ҳам ойконимик асосга 
бириктириб юборган. Унга Ўзбекистон (Элликқалъа т. Бўстон ш. кўчаси, 
туман, давлат; этнотопоним) : ўзбек > ўзбек > ўзбек+-истон
ўзбекистон > Ўзбекистон микроойконими
1
, яъни кичик аҳоли пунктининг 
1
Албатта, Ўзбекистон макротопоними ҳам мавжуддир.


17 
номи юзага келган. Бу ерда ўзбек топоасосига этнонимлашув ҳамда 
топонимлашув жараёнларида –истон ойконимик форманти қўшилиб, уни бир 
бутун топонимга айлантирган. Бундай тарзда номланган Ўзбекистон номли 
ойконимларда ойконимик шаклий ўхшашлик вужудга келган. Чунки бу ном 
билан давлат, туман, маҳалла ва овул номланган. Ундаги -истон 
топоформантини топоасосдан ажратиб бўлмайди. У ўзбек сўзи билан 
биргаликда топоасосни шакллантирган. Тўғри, топообъект биринчи 
номланганда ойконимик деривацияни сезиш мумкин. Аммо номланган 
ойконим объект номи бошқа бир ойконим объектга кўчганда шу ном бир 
бутун ойконимик асос ва ойконим сифатида кейинги топообъект(лар)га ҳам 
кўчирилади. Демак, Ўзбекистон номи ойконимик характердаги дромоним 
бўлганда бир бутун ойконимик асос бўлиб қолган. 
Ном (Ўзбекистон) илк марта (ЎзР) давлат номига айлангандагина 
топонимик ясалишга учраган. Кейинчалик эса ном ўзгаришсиз кейинги 
топообъектнинг топоасоси сифатидаги вазифани бажарган. Яъни бирламчи 
номланишда ойконимик ясалиш рўй берган, кейинчалик эса шаклланган 
ойконим ном сифатида бошқа объектларга ҳам ном сифатида қўйилган.
Қуйида ойконимик асосдан ташкил топган ойконимлардан баъзи 
бирларини келтириб, таҳлил қиламиз. 
Нўғай (Беруний т. овул, этнотопоним) – этноним топонимлашув 
жараёнида жойнинг номи бўлиб, этнотопонимни ҳосил қилган топоасос 
ҳисобланади: нўғайнўғайНўғай. Нўғай топонимининг шаклланиши 
ҳақида халқона таъбирли талқин бор: йўқ > йўқ+ай > йўғай > нуғайНўғай
Эмишким, отабезор ўғил отасини тепаликлар орасига қолдириб кетиш учун 
ота шу ерда дам олайлик, деса, отаси: “Йўғай”, деркан. Яъни “Мени 
қолдириб кетасанми, деган маънода “йўғай” сўзини айтар экан. Ўғли 
отасининг кинояли сўзини эшитгач, уялиб отасини яна уйига олиб кетибди. 
Бу воқеа тилдан тилга ўтиб, ҳикматли ҳикояга айланган. Отабезори ўғилнинг 
сирини яшириш учун “йўғай” кинояли сўзи талаффуз жараёнида й ундоши н 
ундошига ўтгач, сўз қуйидаги кўринишга эга бўлган: йўқ > йўқ+ай > йўғай > 
нуғайНўғай. Аслида туркий қабила-уруғлар ичида нуғай уруғи бўлган. 
Мироб (Беруний т. овул, соцтопоним) – форс-тожик тилидан 
ўзлашган ясама сўз тилимизда бир бутун сўз ўрнида қўлланади.Чунки бу 
сўзни мир ва об ёки мироб шаклларидан қайси бири она тилимизга 
ўтганлигини аниқлаш қийин. Шунинг учун бундай сўзлардаги сўз ясалиш 
жараёни ҳақида гапириш ноўринлигини А.Ҳожиев ҳам қайд этган
1

1
Ҳожиев А.Ўзбек тилида сўз ясалиши. -Тошкент, Фан, 2008. 33-38-бетлар.


18 
Шу сўз ономастик лексикадан топонимлашув туфайли топонимга 
кўчган топоасос саналади. Мироб сўзи форс-тожикча бўлиб, мир амир 
маъносида, об сўзи эса сув маъносида бўлиб, Мироб дегани сувга хўжайин, 
сувнинг хўжайини деган маъноларини англатади. Унинг этимони мир об  
шаклидаги аниқловчили бирикма мир+обмироб  > Мироб.
Ших (Беруний т. овул, этнотопоним) – бир бўғинли сўз 
этнонимлашув жараёни таъсирида олдин қорақалпоқ халқидаги уруғ-
қабила(лар)нинг номига ўтган. Кейинчалик аҳоли пунктларининг
номланиши туфайли топонимлашув жараёнида улардан бирининг номига, 
яъни ойконимга айланган: шихших > Ших. Бу ном бир вақтда этноним ва 
этнотопоним вазифаларини бажаради. 
Шимом (Беруний т. овул, этнотопоним) – икки бўғиндан ташкил 
топган апеллятив лексикага оид бу сўз топонимлашув туфайли апеллятив 
лексика тизимидан ономастик лексикага кўчиб, аввал этнонимлардан бирига 
ном бўлган, кейин эса ушбу жой номини ташкил қилган: шимом > шимом  > 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish