Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

Молгузар тоғи топонимида тоғ луғавий асоси индикатор вазифасини 
бажарган. Топонимик индикаторларни Т.Эназаров ономастик лексика ва 
ономастик грамматика хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ономастик-
грамматика нуқтаи назаридан топонимик аниқлагич деган термин билан 
атаган
7
. Улар ойконимлар тизимида қуйидагича тарзда қўлланади: 
1) индикатор ойконим таркибида келади: Кўмирсой (Фар. в. Бувайда т. 
с.), Торсой (Нав. в. Нур. т. сой) кабилар; 2) индикатор ойконим бўлади: 
булоқ > Булоқ, тоғ > Тоғ, тепа > Тепа, сой > Сой ва бошқалар. Аслида, 
1
Qorayev S. Toponimika. -Тошкент: 0‘zbekiston faylasaflari milliy jamivati nashrivoti, 2006. 31-36-
бетлар.
2
 Эназаров Т. Ж. Ўзбекистон топонимлари: луғавий асослари ва этимологик тадқиқи
йўллари. Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган
диссертация автореферати. -Тошкент,2006. 8-13-бетлар.
 
3
Мурзаев Э. М. Очерки топонимики. -Москва,Мысль,1974. –С.21-22. 
4
Дўсимов З., Эгамов Х. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. -Тошкент, Ўқитувчи, 1977. 
161-бет.
5
Нафасов Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати. -Тошкент, Ўқитувчи, 1988. 287-бет.
6
Fуломов П. Н. Топонимика ва географик атамашунослик. -Тошкент, 2000. 4-бет.
7
Эназаров Т.Ж. Ўзбекистон топонимлари: луғавий асослари ва этимологик тадқиқи йўллари. 
Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация 
автореферати.-Тошкент, 2006. 6-13-бетлар.


10 
топоним вазифасини индикатор бажарган. Улар топонимлар тизимида кўп, 
нисбатан кўп, кам қўлланадиган гуруҳларга бўлинди.
Биз бу тадқиқотда ойконимлари тадқиқ этилаётган ҳудудда 
топоойконимик индикаторлар жумласига овул, овул фуқаролар кенгаши, 
шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, даҳа, кўча кабиларни киришини кузатдик. Ушбу 
индикаторлардан кўча индикаторини ойконимик аниқлагич сифатидаги роли 
кузатилса, қуйидаги ҳолатни эътироф этиш мумкин:
Кўча номлари дромоним тизимининг ўзига хос алоҳида объектларидан 
ҳисобланади. Дромоним йўл, кўча, йўлак, берк йўлак деган тушунчаларни 
ўзида ифодлайдиган термин. Шу ерда мавзуга тегишли бир нозик нуқта бор: 
аҳоли шаҳар, шаҳарча, овул, овул фуқаролар кенгаши, жамоа хўжалиги, 
қишлоқ каби топообъектларда яшайди. Лекин шаҳар ҳам, шаҳарча ҳам, 
қишлоқ ҳам, овул ҳам нисбатан олганда катта, яъни улар ўрганилаётган ҳудуд 
ойконимлари тизимида микротопоним ва макротопонимлар саналади. У ерда 
яшаётган кишилардан бирини топиш учун ойконимларнинг ўзинигина топиш 
камлик қилади. Одатда, топоойконим(лар)нинг таркибидаги кўча, массив, 
гузар, маҳалла кабилардан бири айтилса, қидирилаётган манзилни тезроқ 
топиш мумкин.
Шу ўринда бу масала бўйича қуйидаги мулоҳазамизни айтмоқчимиз: 
Ойконимлар катта-кичик, яъни микроойконим ва макроойконим ҳолатларида 
бўлишидан қатъий назар, уларнинг ичига, яъни уларнинг мазмун ва 
моҳиятига кириб бориб, зарур манзилни топиш учун шу ҳудудга тегишли 
кўча ва маҳаллаларнинг аниқ номларини билиш керак бўлади. Агар бировдан 
яшаш манзилини сўрасангиз, у яшаётган шаҳри ёки шаҳарчаси, овули, 
маҳалласи, қишлоғи билан бирга манзилларига олиб борадиган кўчасини 
айтиб, “шу кўчада тураман” ёки “мана шу кўчадаги фалон ҳовли ёки уйда 
тураман”, дейди. Мана шу мулоҳазалардан англашилиб турибдики, 
юқоридагилар билан биргаликда ойконимлар таркибида алоҳида ойконимик 
(ва топонимик) объектлар ҳисобланадиган кўча, кўчавоғ (кўчанинг шевада 
айтилиши), катта кўча, боғ кўча, бузуқ ёки нотекис кўча, текис кўча, 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish