67
гидронимлар; 9) қўрғон номлари; 10) овул ва қишлоқ номлари; 11) туман
номлари; 12) вилоят номи; 13) шаҳар номи; 14) шаҳарча номи ;
2) ойконимларнинг келиб чиқиши ҳамда номланиш хусусиятларига
кўра таснифи. Бу таснифга асосан ЖҚ ойконимиясида қуйидаги ойконимик
топообъектлар мавжуд: 1) этноойконим; 2) антроойконим; 3) фитоойконим;
4) соцойконим; 5) кўчма ойконим; 6) геоойконим; 7) профессионализмлар
асосида
юзага келган ойконим; 8) муқаддаслаштирилган ойконим; 10)
зооойконим; 11) объектларнинг сон (миқдор) белгисига кўра яратилган
топоойконим; 12) неоойконим.
Булардан шу нарса англашиладики, ойконимларда ҳам маълум бир
топонимик қонуниятлар, масалан, сўз ва маънодаги фарқлилик, яъни лексик-
семантик қонуният топонимик қонуниятларнинг бир тури бўлганлиги
туфайли юзага келгани далилланди. Чунки ойконимларни яхши билиш учун
уларнинг қандай ва қайси типдаги топообъектларнинг номлари эканлигини,
шунингдек, уларнинг келиб чиқиши ҳамда номланиш хусусиятларини ҳар
томонлама билиш фойдадан ҳоли эмас.
Уларнинг лексик-семантик таснифи икки босқичли бўлиб, топонимик
таҳлилнинг ўзига
хос мукаммаллигини, ойконимик объектлар ҳам маълум
даражада аниқлик талаб қилишлигини англатади. Шу билан бирга
ўрганилаётган ҳудуд доирасида макроойконимлар кам, микроойконимлар эса
кўпроқ миқдорда учради.
Тадқиқотда ойконимларни тарихий ойконимлар, тарихий даврларда
яратилган нисбатан янгироқ тарихий ойконимлар ҳамда айни вақтдаги
ойконимлар эса бугунги ёҳуд синхрон ойконимлар деб таснифланди. Демак,
ойконимларнинг юқоридаги макро ва
микроойконимларга ажратиш
географияга; тарихий, нисбатан тарихий ва бугунги (синхрон) ойконимлар
тарихга; уларнинг ономастик лексика нуқтаи назаридан лексик-семантик
таснифи эса тилшуносликка оидлиги билан ушбу тадқиқотнинг бошқа
топонимик тадқиқотлардан фарқланиб туришини ҳам асослайди.
Ойконимик объектларни бир-биридан фарқлаш, қайта номлаш каби
ижтимоий эҳтиёж ва ва маълум бир зарурият тақозоси билан маълум
сабабларга кўра пайдо бўлади ва янги ойконимик объектлар номланади.
Уларнинг ташқи кўриниши, жойлашиши, жойлашиш ўрни, табиий шароити,
ер бойлиги, ҳайвонот дунёси, маҳаллий халқнинг
турмуш шароитларидан
келиб чиқиб шуғулланадиган ишлари, касби-кори, хўжалиги ёки биро бир
воқеа-ҳодиса муносабати билан айрим шахс ёки қабила, уруғ номларига ва
68
бошқа кўплаб объектив ҳамда субъектив сабабларга, табиат ҳамда жамиятга
хос белги-хусусиятларга биноан қўйилиши мумкин.
Биз ўрганаётган ҳудуддаги жой номларининг кўпчилиги географик
атамага
индикатор, яъни топоиндикатор, аниқроғи, аниқловчи сўз, яъни
топонимик аниқлагич қўшиш орқали ясалган. Бундай атамалар билан
шаклланган топонимлар аксарият ҳолда ўша объектнинг хусусиятларини
нисбатан олганда аниқроқ акс эттира олади. Жой номларининг пайдо
бўлишида ҳар бир халқнинг ва алоҳида бир халқ тилининг ўзига хос
хусусиятлари ҳам маълум маънода ўз муҳрини босган. Кўчманчи халқларда
кўпинча чорвачиликка боғлиқ номлар қўйилса, ўтроқ халқларда касб-ҳунар,
деҳқончимлик, савдо ишларига ва бошқа шунга ўхшаш ерли халқ
шуғулланадиган касб-ҳунарлардан дарак берадиган номлар кўпроқ учрайди.
Бу эса номларнинг лексик-семантик жиҳатдан фарқланишини ҳам англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: