Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

 
СЎЗ ВА ОЙКОНИМНИНГ ЭТИМОЛОГИК
ТАҲЛИЛИ МАСАЛАСИ 
 
Шу ўринда топоним ва сўзларнинг ёки сўз ҳамда ойконимларнинг 
этимологик таҳлилларидаги фарқларга эътибор берсак, ўрганилаётган ҳудуд 
ойконимияси тизимидаги баъзи бир ойконимларнинг этимологик таҳлиллари 
тушунарли ва ишонарли бўлиши аниқ. Сўзнинг этимологик таҳлилига 
ЎТЭЛда намуналар берилган
5
. Ойконимларнинг этимологик таҳлил қилиш 
талаблари
6
қуйидагилар: 
1) унинг қаерда жойлашганлиги, қандай ва қайси объектларнинг номи 
эканлиги ҳақида маълумот бериш; 2) ойконимлар тўғрисидаги халқона 
этимологик таҳлилларнинг барча талқин, таҳлилларни бир кўриниши 
сифатида мавжуд бўлган фаразларни қайд этиш; 3) қайд этилган фаразларни 
далиллар асосида турли талқин ҳамда таҳлил этиш; 4) ойконимлар 
тўғрисидаги ҳар бир фаразга илмий далил ва манбалар воситасида муносабат 
билдириб, унинг юзага келишига оид яширинган янги фикрни илгари суриш; 
5) ойконимларнинг этимологик таҳлил қилиш жараёнида қўлланилган 
тамойил, усул ва омиллар ҳақида тўхталиш; 6) бундай таҳлилни амалга 
ошириш давомида далил сифатида кўрсатилган манбаларнинг саҳифаларини 
1
Белецкий А. А. Принципы этимологического исследования. Издательство Киевского
государственного университета им. Т. Г. Шевченко. -Киев, 1950. –С.12-13.
2
Подольская Н. В. Словарь русской ономастической терминологии. -Москва, Наука, 1988. –С.167.
3
Ҳожиев А. Тилшунослик терминларнинг изоҳли луғати. -Тошкент, Ўзбекистон Миллий 
Энциклопедияси, 2002. 136-бет.
4
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати. -Тошкент, Университет, 2000. 6-бет.
5
Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг этимологик луғати. -Тошкент, Университет, 2000. 248-бет.
6
Биз тадқиқотда сўзларнинг этимологик таҳлили талабларини берамиз, деган даъвони илгари 
сурганимиз йўқ.


74 
аниқ кўрсатиш; 7) ойконимнинг этимологик таҳлилида сўнгги фикрга келиб, 
унинг апеллятив лексикадаги этимони ҳақидаги охирги тахминни далиллар 
билан асослаш. 
Сўз ва ойконимларнинг этимологик таҳлиллари бир-биридан 
қуйидагича фарқланади: 1) сўзларнинг этимологик таҳлилида уларнинг 
тарихий тараққиёти кузатилади, ойконимларнинг этимологик тадқиқида унга 
луғавий асос бўлган сўзларнинг этимологик таҳлили топонимлашув 
жараёнини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади; 2) сўзларнинг 
этимологик таҳлили бир босқичли, ойконимнинг этимологик таҳлили эса 
икки босқичли таҳлил ҳисобланади; 3) сўзлар номланиш туфайли предмет, 
ҳодиса 
кабиларнинг 
номлари 
бўлиб 
келади, 
ойконимлар 
эса 
экстралингвистик омиллар таъсирида ва лингвистик омиллар асосида 
шаклланади; 4) сўзларда лексик маъно асосий маъно ҳисобланади, 
ойконимларда унга асос бўлган апеллятивнинг маъноси бирламчи маъно 
бўлган ҳолда, унга турли объектларни аташ учун юкланган ономастик 
лексикага хос ойконим маъно етакчи маъно саналади; 5) сўз ва 
ойконимларнинг этимологик таҳлилида мазкур таҳлилнинг ҳақиқатга 
яқинлиги муаммоси илгари сурилади. Демак, сўз ҳамда ўрганилаётган ҳудуд 
ойконимларининг 
этимологик 
таҳлилларини 
бир-биридан 
фарқлаб 
ишлатилиши амалга оширилаётган тадқиқотларнинг мукаммаллашувига 
имконият яратиб беради. Шунингдек, ойконимлар юзасидан амалга 
оширилган этимологик таҳлиллари илмий топонимик таҳлилнинг мукаммал 
кўриншлари бўлиб қолади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish