1.2. Халқ хўжалигида стандартлаштиришнинг ўрни
Жамиятни ривожланишида стандартлаштириш халқ хўжалигини бошқарувида асосий воситалардари бири бўлиб хисобланади. Стандартлаштириш умумий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишда бевосита таъсир этиб, ишлаб чиқарилаетган махсулот сифати ва давлат номенклатурасини кенгайтиришда оптималлашган илмий услубини ўзида мужассам этади. Стандарт ва сифат ажралмасдир. Давлат стандарти илғор ишлаб чиқариш усули хамда янги фан ва техника тараққиети билан халқ хўжалиги ривожланиш истиқболи боғлиғлигини мужассамлаштиради. Стандарт жамиятда махсулот сифатига энг зарурий талабларни меъёрларда мужассамлайди.
Стандартлаштиришни қуйидаги: амалий фаолият, бошқариш тизими ва фан сифатларида кўриб чиқамиз.
Стандартлаштириш амалий фаолият сифатида ўрнатилган меъёрий хужжатлар бўйича стандартлаштириш ва қоидаларни қўллаш, ижтимоий хает ва жамиятнинг ишлаб чиқариш сохаларида такрорланувчи масалаларни оптимал карорларни таъминлайди. Бу фаолият қуйидаги йўналишларда:
халқ хўжалигини бошқаришни такомиллаштиришда хар томонлама комплекс меъёрий-техник таъминлаш;
интенсив умумий ишла чиқариш ва уни самарадорлигини ошириш;
махсулот сифатини яхшилаш ва илмий-техник тараққиетни жадаллаштириш;
ресурсларни иқтисодий тежаш ва оқилона фойдаланиш.
Стандартлаштириш бошқариш тизими сифатида Ўзбекистон Республикасида Давлат стандартлаштириш тизими (ДСТ) асосида амалий фаолият бўлиб, стандартлаштириш бўйича режали бошқарув тизим сифатидаги амалий фаолиятдир. Бу фаолият меъёрий-техник хужжатлар мажмуасига, стандартлаштириш бўйича амалий ишларни бажариш усули ва ташкиллаштири бўйича талабларнинг ўзаробоғлиқлигини ўрнатувчидир.
Стандартлаштириш фан сифатида стандартлаштириш усули ва воситалари тўғрисида аниқлик киритиш, стандартлаштириш бўйича қонунчилик фаолиятни шакллантириш ва умумлаштириш мақсадидаги алохида йўналишдир. Стандартлаштиришнинг фан сифатида ривожланиши ушбу фаолият сохасида амалий ишларни такомиллаштириш асносида ва бу фаолиятни ташкилий тизимини яхшилашга ердам беради.
Стандартлаштириш объектлари (O‘z DSt 1.0 бўйича) махсулот, иш (жараён)лар, хизматлар, стандартлаштиришга кирувчи яъни хохлаган материаллар даражасига лойиқ бўлган компоненталар, қурилмалар, тизимлар, уларнинг қушимчалари, қоидалар, процедуралар, функция, усуллар еки фаолиятлар киради. Бунда хизмат стандартлаштириш объекти сифатида ахоли учун хизматларни қамраб хамда ташкилот ва корхоналар учун ишлаб чиқариш хизматлар тариқасидаги бўлиши мумкин.
Махсулот техникавий-ишлаб чиқариш тариқасида ва халқ истеъмоли товарлари бўлиб, стандартлаштиришнинг ананавий объекти яъни бу борада кўплаб стандартлар ишлаб чиқарилган. Стандартлаштириш объектлари технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришни ва мехнатни ташкил этиш усул ва шакллари, ишлаб чиқариш ва назорат операциялари қоидалари, махсулотларни сақлаш ва ташиш қоидалари ва хоказолар хисобланади.
Жамиятнинг ижтимоий хаетида стандартлаштириш объекти ахоли соғлиғини сақлаш ва мехнатни мухофазалаш, табиатни қуриқлаш ва инсон хаетини яхшилиш, табиий бойликларни оқилона фойдаланиш ва бошқалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |