Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу Райхон Беруний номли Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика» факультети


Стандартлаштириш фаолияти 1.1. Стандартлаштириш тарихи ва ривожланиши тўғрисида



Download 0,57 Mb.
bet3/39
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#292629
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Стандартлаштириш асослари

1. Стандартлаштириш фаолияти




1.1. Стандартлаштириш тарихи ва ривожланиши тўғрисида


Стандартлаштириш билан қадимдан инсонлар шуғулланиб келишган. Буни эрамиздан 6 минг йил олдин Мисрлик ва Шумерда езиш ва санаш пайдо бўлиши ва бунда белгилар, пиктограммалар ва бошқа турли хил шаклларни хатларда кўришимиз мумкин. Бу эса шу даврлардаги стандартлаштиришнинг яққол бир кўринишидир. Сонларни вавилонликлар 4 минг йилларда кашф этишган ва фойдаланишган. Нота езувлари хам қадимий меъёрлаштирилган тил сифатида Грецияда эрамиздан олдин 200 йилларда пайдо бўлиши айтишимиз мумкин.


Хитойда эрамиздан олдинги 206-220 йилларда хариталардаги шахар ва қишлоқларнинг шартли белгилари хақиқатдир.
Эрамиздан олдинги 1700-1600 йилларда Фесте саройдаги дисклар қуюмасини айнан бир хиллиги хам стандартнинг бир кўринишидир.
Хитой императори Цинь Шихуанди (тахминан 2200 йил олдин) солиқларни йиғишда оғирлик тошлари, ўлчовлар ва тангаларнинг бир хиллаштирган. У иероглифларни бирхиллаштириб, камон ўқларини бир хил узунлигини таъминлаган.
Қадимий Мисрда тахминан бундан 7 минг йил олдин ўлчаш санъати мавжуд бўлган. Миср эхромларида эталон узунликлари бўлиб, пирамидалар қурилишида узунлиги 52,6 см «царский локоть» қабул қилинган. Эрамиздан олдинги ХVIII асрда қирол Хаммурапи стандартлаштирилган оғирлик ва ўлчовлар тўғрисида қонун қабул қилган.
Бир пайтда тош ва тарозилар ривожланиш даврида кенг қўлланилад бошлади. Бунда оғирлик ўлчов тоши ва ўлчовларни кенг қуллаш билан биргаликда уларни қалбакилаштиришни хам олдини олиш учун хамма томонлама қонуний жазолар ишлаб чиқилди.
Бир неча мисолларни шуни кўрсатадики, ўлчаш хажми меъёрий-қонунлар билан тенглаштирилган. Узоқ ўтмиш тарихимиздан маълумки, Ўзбекистон тарихий ёдгорлик бино ва иншоатларида қурилишида стандартлаштириш фаолияти хам мухим ўрин тутиб, ўша пайтдаги қурилиш ашёларини бирхиллаштириш яъни пештоқладаги хандасавий нақшлар, панжаралар ва тўсинлар хамда пойдевор ва деворлардаги ғиштларнинг таркибий тузилиши ва ўлчамлари стандарт андозалар билан тенглаштирилгани бунинг ёрқин мисолидир.
Ўзбекистонда қадимдан махсулотлар етиштириш, хунармандчилик махсулотлари жумладан, косиблик сохасида пойафзалларнинг ўлчамлари, чилангарликда идиш ва буюмларининг хажмлари хамда шакллари, темирчиликда ясалган ўхшаш буюмларнинг оғирлик ва бошқа ўлчамларини тенг қилиб яратилиши стандарт ва андозалардан фойдаланганлигининг исботдир.
Ўзбекистон Республикаси ўз истиқлолини қўлга киритганидан сўнг бутун жахонда бир қанча сохалар бўйича алоқаларни ўрнатиши шу билан бирга иқтисодий хамкорликлар хам йўлга қуйиб борилмоқда. Иқтисодиётда товар айрибошлаш мухим омиллардан бири бўлиб хисобланибгина қолмай, у ахолининг турмуш тарзини ўзгартиришига сабачи бўлади. Махсулот ва товарларга бўлган талабларни ортиши ва шу билан бирга уларга истеъмолчининг ўзгача талаблар асосида ёндашиш стандартлаштириш фаолиятида фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш билан амалга оширилиши стандартлаштиришнинг мухим омилларидан биридир.
Стандартлаштириш сохасида махсулот ва хизматларни давлат стандартлари талаблари асосида яратиш, стандартлаштириш фаолиятини назорат этиш, стандартлаштириш объектлари устидан текширувлар ўтказиш орқали махсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш сохаларини мувофиқлаштириш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги ташкил этилди.
«Ўзстандарт» агентлиги 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қошидаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш сохалари бўйича «Давстандарт» маркази стандартлаштириш фаолияти билан шуғулланиб келган.
«Ўзстандарт» агентлиги стандартлаштиши сохасидаги барча ишларни мувофиқлаштириб жумланадан, 1993 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан лойихаси ишлаб чиқилиб «Стандартлаштириш тўғрисида»ги лойихаси кўриб чиқилиб ва «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish