Фараз қилайлик, энди дам олай деб, дам олиш хонасига кириб, чироқни ёққан эдик, лип этиб ёнди-ю, ўчди. Нима қиламиз? Дархол бошка лампочкани олиб, алмаштирамиз. Хўш, буни нимаси ғайри табиий? Сиз бунда куйган лампочкани ўрнига бошқаси айнан,хам кучланиш буйича, хам қуввати буйича, хам ўлчамлари бўйича тўғри келишини остида қанчалар инсон мехнати ётганлигини хеч ўйлаб кўрганмисиз?
Одатда биз стандарт бўйича деган иборани кўп ишлатамиз.
Хўш стандарт нима? Стандарт - бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқилган ва маълум сохаларда энг мақбул даражали тартиблаштиришга йўналтирилган хамда фаолиятнинг хар хил турларига ёки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-қоидалар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъёрий хужжатдир.
Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун юқори даражадаги фойдага эришишга йўналтирилган бўлиши керак.
Стандартлар даражасига қараб, халқаро, минтақавий давлатлараро, миллий ва корхона миқёсида фаолият кўрсатади.
Давлат стандартлари махсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга қўйиш босқичида янги махсулотларнинг юқори сифатли турларини яратиш ва ўзлаштиришни тезлаштиришга, ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи ва истеъмолчи ораларидаги муносабатларни яхшилашга йўналтирилган.
Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори сифатли лойиха-конструкторлик хужжатлар бериш, корхонанинг янги махсулотини берилган сифат кўрсаткичларига асосан тайёрлашни ва керак бўлса махсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни белгилайди.
Стандартлаштириш махсулот муомалада бўлганида ва сотиш босқичларида махсулотни жойлаштириш (упаковка)да яхши тартиб ва шароитлар яратишга,юклашга ва жойлаштиришга,сақлашга ,омборларда махсулот сифатини бузилмай сақлашга,транспортда олиб юришда, буюмни тарқатиш,сотиш ташкилотларига талаблар белгилайди.
Стандартлаштириш туб мохияти билан ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг энг самарадор формалари хақидаги фандир.
Стандартлаштириш иқтисод, технология ва фундаментал фанлар сингари асосий йўналишларни бир-бирига боғловчи восита хамдир.
Кўпгина техника жихатидан илғор мамлакатларда стандартлаштириш масалаларига ўсувчи қизиқиш қайд қилинмоқда, унинг асоси бўлган стандартлаштиришнинг назариясига хам катта эътибор берилмоқда.
Стандартлаштиришни техника тараққиётида, ишлаб чиқаришда энг рационал жорий қилиш, махсулот сифатини яхшилаш, мехнат харажатларини ва моддий ресурсларни таъсирчан воситаларидан бири сифатида кўрилмоқда.
1993 йилнинг 28 декабрида метрология ва сертификатлаштириш бўйича қабул қилинган қонунлар билан бир қаторда "Стандартлаштириш хақида" Қонун хам қабул қилинди. Бу қонун республикамизда стандартлаштириш сохаси ва стандартлаштириш тизими учун асосий қонуний асослардан хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |