* ЁТ ва ОТ – мос равишда ёпиқ ва очиқ тигелда.
** Сув йўли билан ташилган ёқилғилар учун 2% гача (Ф) ва 5% гача (М-40 ва М-100) руҳсат этилади.
Нефть заҳираларининг камайиб бориши ва уни чуқур қайта ишлашга боғлиқ ҳолда келажакда буғ қозони ёқилғиларининг базавий компонентлари сифатида ишлаб чиқариш кескин қисқариб боради. Бу эса уни ишлаб чиқариш қувватлари ҳажмининг қисқаришига, унинг таркибида иккиламчи дистиллатлар улушини ошиши ҳисобига ўзгаришига олиб келади. Буғ қозони ёқилғилари ишлаб чиқариш ҳажмларининг камайиши, ушбу мақсадлар учун табиий газни қўллаш оқибатида компенсацияланади.
Буғ қозони ёқилғиларини қўллашдаги жиддий муаммо улардаги олтингугуртнинг юқори миқдордалиги (ўртача кўрсаткич – 2,0% (масс) атрофида). Ушбу ёқилғиларни ёқиш оқибатида йилига 2 млн. тоннага яқин олтингугурт (ёки 4 млн. тоннага яқин олтингугурт (IV) оксиди) атмосферага ташланади (РФ ҳудудида). Бундай улкан миқдордаги олтингугурт оксидларини ташлашни қисқартиришни ҳам, оғир нефть қолдиқларидан олтингугурт сақловчи бирикмаларни йўқотиш босқичини ҳам, мўри ташландиқ газларидан олтингугурт оксидларини йўқотиш босқичини ҳал қилиш, мураккаб технологик ва муҳандислик муаммоларидир.
Ушбу муаммоларнинг қандайдир бир ечими бўлиб, нефтни қайта ишлашни «чуқурлаштириш» ва олтингугуртли буғ қозони ёқилғиларини табиий газ билан алмаштиришга эришиш керак.
3.3. Нефть мойлари
Нефтдан олинадиган мойларнинг умумий миқдори унчалик кўп эмас, у қайта ишланаётган нефтни ҳажмининг 1,5-2,0% ини ташкил қилади, уларни олиш технологияси ёқилғи ишлаб чиқариш технологиясига нисбатан мураккаб ва кўп энергия талаб қилади.
Нефть мойлари номақбул қўшимчалардан тозаланган нефтнинг юқори қайновчи қовушқоқ фракцияларидир. Улар турли машина ва механизмларни суюқлик ёрдамида мойлашни таъминлаш учун, ҳамда бошқа саноат мақсадлари учун ишлатилади.
Умуман олганда, нефть фракцияларига бевосита ишлов бериб олинадиган базавий мойлар, эксплуатацион кўрсаткичларини яхшилаш учун присадкалар киритилган мойлар; кўп босқичли органик синтез ёрдамида индивидуал органик бирикмалардан олинган синтетик мойлар мавжуд.
Нефть мойлари ажратиб олиш услуби бўйича (дистиллатли, қолдиқ, аралаш); тозалаш усули бўйича (ишқорлаб, кислота-ишқорли тозалаш, селектив тозалаш, адсорбцион тозалаш ва шу кабилар); қўлланилиш соҳалари бўйича (сурков ва махсус) синфланадилар.
Сурков мойлари индустриал, турбина, компрессор, трансмиссия, асбоб, мотор сурков мойларига бўлинади.
3.2-расмда нефтни бирламчи дистиллациялаш қолдиғи, мазутдан мой олиш соддалаштирилган чизмаси кўрсатилган.
Одатда вакуумда ҳайдаб, ундан икки дистиллат фракция– кам қовушқоқли (350÷4200С) ва қовушқоқ (420÷5000С) фракция ажратиб олинади, қолдиқ-гудрон (5000С дан юқори). Улардан мос равишда базавий дистиллат мойлар (кам қовушқоқли ва қовушқоқ) ва базавий юқори қовушқоқли қолдиқ мойлар ишлаб чиқарилади, булар асосида компаундлаш ва присадкалар киритиш йўли билан турли мақсадлар учун мўлжалланган товар мойлар олинади. Дистиллатлар ва қолдиқлардан базавий мойларни олиш технологиясининг мазмун-моҳияти– дистиллатларни номақбул қўшимчалар ва углеводородлар гуруҳларидан кўп босқичда тозалашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |