Ўртача қайнаш ҳарорати
Қайнаш ҳарорати, кўпчилик моддаларни тавсифлаб берувчи муҳим физик катталикдир. Бироқ у нефть ва нефть фракциялари учун талабчан тушунчаси бўйича қўлланилиши мумкин эмас, чунки нефть ва унинг фракциялари жуда кўп миқдордаги углеводородлар ва бошқа кимёвий бирикмаларнинг аралашмасидир, уларни ушбу индивидуал моддаларга ажратиш мумкин эмас.
Нефтни фракцион таркиби аниқланаётганда нефть таркибидаги индивидуал моддаларни қайнаб чиқиш ҳароратлари дискрет қатори «ҳақиқий» (ўртача) қайнаш ҳароратлари (ХҚҲ) билан, уни қайнашидаги нефть фракцияларини чиқиш миқдори билан монотон эгри чизиқли боғланиши билан алмаштирилади (ҲҚҲ бўйича нефтни таркиби). Ушбу ҲҚҲ монотон эгри чизиғи охирги сон тажриба нуқталари бўйича қурилиб, бунда ҳар бир нуқта фракция ажратиб олинаётган вақтда белгилаб қўйиладиган катта гуруҳ углеводородларининг қандайдир ўртача қайнаш ҳароратини ифодалайди.
Технологик ҳисоблар учун нефтнинг фракцион таркиби фиксирланган (имитирланган) қайнаш ҳарорати, компонентларнинг дискрет қатори билан шундай кўрсатилиши лозимки, ушбу ҳароратлар бўйича уларнинг бошқа физик хоссаларини аниқлаш мумкин бўлади.
Бунинг учун ўртача қайнаш ҳарорати деган тушунчадан фойдаланадилар. Одатда ўртача қайнаш ҳарорати катталиги билан қайнаш интерваллари 100 лаб градусларни ташкил қилувчи бутун нефть ёки ундан олинган нефть маҳсулоти эмас, балки ҲҚҲ эгри чизиғи бўйича ҳамма қайнаш интервалига доир уларнинг бўлинган тор фракциялари (шартли компонентлари) тавсифланади.
Ушбу бўлиш уч услубда амалга оширилади (4.1- расм).
ҳарорат шкаласи бўйича, бунда ҳар бир тор фракция учун қайнаш интервали сўралади (одатда 10-200С), абсцисса ўқи бўйича уларнинг чиқиш миқдорлари – Х1-Х2-Х3 ва бошқалар. Бундай услуб ҲҚҲ эгри чизиғи 100-1500С дан ортиқ қайнаб чиқиш интервалларини ўз ичига олганда қулайдир.
фракцияни чиқиш миқдори шкаласи бўйича. Бунда ҳар бир тор фракциянинг чиқиш миқдори, одатда 5-10% (масс), % (ҳажм.) ёки % (молли) – фракциянинг чиқиш миқдори қандай бирликда ифодаланишига боғлиқ ҳолда сўралади ва ордината ўқи бўйича уларни қайнаб чиқиш интерваллари: t1, t2, ва ҳоказолар аниқланади.
Чиқиш, % (мас.)
4.1-расм. ҲҚҲ эгри чизиғини шартли компонентлар билан кўрсатилиши (-0- тажрибавий нуқталар; - - - –қайнаш ҳарорати шкаласи бўйича тор фракцияларга бўлиш; -.- –фракцияларни чиқиш миқдори бўйича тор фракцияларга бўлиш).
Бундай услуб ҲҚҲ эгри чизиғи 100÷1500С дан кам бўлган қайнаб чиқиш ҳароратлар интервалини ўз ичига олади.
ҲҚҲ бўйича амалий фракцияларни олиш нуқталари бўйича таркиб тажрибавий аниқланганда, фракцияларни ҳароратий интервали ҳам, уларни чиқиш миқдори ҳам маълум бўлганда қўлланилади.
Ҳар бир бундай фракцияни кейинчалик нефтли аралашманинг шартли компоненти деб қаралади. Ушбу ҳолда таркиб, ўз физик хоссаларига эга, ушбу компонентларнинг дискрет аралашмаси сифатида ифодаланади. Бундай хоссалардан биринчиси – ўртача қайнаш ҳароратидир.
200С дан кам интервалга эга бўлган, тор фракциялар учун катта бўлмаган хатолик билан ўртача қайнаш ҳарорати берилган, тор фракциянинг бошланғич ва охирги қайнаш ҳароратининг ўртача арифметик қийматлари каби ҳисоблаш мумкин.
Умумий ҳолда эса, агарда бир шартли компонентни қайнаб чиқиш чегарасидаги ҲҚҲ эгри чизиғи каттароқ эгилишга эга бўлса, ушбу ҳароратни ўртача аддитивликдек аниқлайдилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |