20. Нефть ва газни узоққа узатиш
20.1. Нефть ва газни узоққа узатиш усуллари
мундарижа
Одатда нефть ва газ конлари уларни қайта ишлаш
заводларидан ѐки бошқа турдаги истеъмолчилардан узоқда
жойлашган бўлади. Шунинг учун нефть ва газни истеъмолчига
179
етказиб бериш катта куч ва маблағ талаб қилади. Нефть ва нефть
маҳсулотларини ташишнинг қуйидаги тўрт усули мавжуд.
Сув йўли орқали ташиш, асосан катта ҳажмдаги танкерлар*)
орқали ташкил қилинади. Сув йўли орқали нефть маҳсулотларини
ташиш учун нефтьни қабул қилиб оладиган ва топширадиган
жойларида катта ҳажмдаги кемаларни қабул қилиш учун
мослашган портлар, насос станциялари, маҳсулотни сақлаш учун
катта ҳажмдаги сақлагичлар керак бўлади. Одатдд сув йўли билаи
нефть маҳсулотларини ташиш материклараро миқѐсда ѐки бошқа
усуллар билан етказилиш иложи бўлмаганда ташкил қилинади.
Масалан, араб давлатларидаи (Саудия Арабистони, Қувайт,
Бирлашган Араб Амирликлари) Европага, Америкага, Японияга
нефть ва нефть маҳсулотларини ташиш сув йўли орқали ташкил
қилинган.
Бу
усул
билан нефть ташиш анча қиммат деб ҳисобланади.
Темир йўл орқали нефть ва нефть маҳсулотларини ташиш
кенг тарқалган усул бўлиб, айниқса мойлар, мазутнинг ҳамма
навлари, битум, парафин кабиларни ташиш учун асосий усул бўлиб
ҳисобланади. Тсмир йўл орқали нефть ташиш ҳам қиммат бўлиб,
жуда катта ва доимий миқдорда бу усул билан ташиш мақсадга
мувофиқ эмас. Шуни ҳам айтиш керакки, темир йўли билан нсфтни
ташиш сув йўли билан ташишга нисбатан бир маромда узлуксиз
нефть
билан
таъминлаб
туриш
имкониятини
беради.
Республикамизда ана шу усул билан Қашқадарѐ, Бухоро
вилоятларидан Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводига нефть
ташилади.
Автомобил билан нефть ва нефть маҳсулотларни ташишни
одатда унча узоқ бўлмаган масофага ташкил қилиш мумкин.
Одатда бу усул кон билан нефтьни қайта ишлаш заводи орасида
темир йўли ѐки қувурлар ѐтқизиш мумкин бўлмаган ҳолда
уюштирилади. Масалан, кон билан завод орасида тоғли ўлка
мавжуд бўлса, бундай ҳолда автомобил билан ташишни йўлга
қўйиш мумкин. Лѐкин бу усул билан катта ҳажмдаги нефтьни
ташишни ташкил қилиш катта куч ва маблағни талаб қилади ва
нефть маҳсулотлари таннархини сезиларли даражада ошириб
юборади.
180
_______________________________________________________
*) Танкер-ҳажми 50000 дан 1000000 м
3
гача бўлган нефть ва
нефть маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган денгиз ва
океанларда юра оладиган кема.
Оқимларнинг қайси хилдаги бўлиши ўлчов бирлигисиз
Рейнолдс кўрсаткичига боғлиқ.
R = (V * d) /
, (20.1)
бу ерда V – қувурдаги суюқликнинг ўртача тезлиги;
d - қувурнинг ички диаметри;
– суюқликнинг кинематик қовушқоқлиги.
Ўтказилган кўплаб тажрибалар шуии кўрсатдики, Rе<2320
бўлса ламинар оқим, агар Rе>2800 бўлса турбулент оқим ва
2320 ўтиш ҳолатдаги оқим мaвжуд экан.
Қувурлардан суюқлик ҳаракат қилганда қувурнинг узунлиги
бўйича суюқлики ҳайдалаѐтган босимнинг сѐкин - аста пасайиб
бориши кузатилади. Бундай ҳолат асосан суюқлик ҳаракати
вақтида қувур ичидаги ғадир - будирликларда ишқаланишга сарф
бўладиган қаршиликлар натижасида ҳосил бўлади. Шунингдек,
босимни
пасайиши
қувур
диаметрига,
ҳайдалаѐтган
суюқликларнинг физик хусусиятлари ва миқдорига, қувурнинг
ички деворлари ҳолатига, ҳамда қувурни бошланғич вa охирги
нуқталарини бир-биридан қанчага фарқ (баландлиги бўйича)
қилишига боғлиқ. Ҳайдалаѐтган босимнинг юқорида кўрсатиб
ўтилган омилларга боғлиқлиги «қувур тавсифи» деб юритилади.
Одатда
қувурларни
гидравлик
ҳисоблашлар
қувур
диаметрини, бошланғич ҳайдаш босимини ѐки суюқлик
ўтказувчанлик қобилиятини ҳисоблашлардан иборат бўлади.
Бу ҳисоблашларни бажариш умумий гидравликанинг асосий
қонуни-Бернулли тенгламаси асосида олиб борилади. Яъни
(Z
1
+Р
1
/
g+V
1
2
/2g) - (Z
2
+Р
2
/
g+V
2
2
/2g)=h
cқ
+h
мқ
(20.2)
181
Бу ерда:
Z
1
, Z
2
– қувурнинг бошланғич ва охирги нуқталарининг тик
бўйича жойлашиш ҳолати;
Р
1
,P
2
- қувурнинг бошланғич ва охирги нуқталаридаги босим;
V
1
,V
2
- қувурнинг бошланғич ва охирги нуқталаридаги
суюқликнинг тезлиги;
- суюқлик зичлиги;
g - эркин тушиш тезланиши;
h
cқ
- қувурдаги сирпаниш қаршиликлари;
h
мқ
- маҳаллий қаршиликлар.
Бернулли тенгламасидаги қавс ичидаги йиғиндиларнинг ҳар
бири маълум бир физик катталикларни билдиради.
Нефть қувурлари орқали нефтьни узатиш энг кенг тарқалган
усул бўлиб, бошқа ҳамма усуллардан энг арзонлиги, узлуксизлиги
билан ажралиб туради. Бу усул билан катта ҳажмдаги нефть ва
нефть маҳсулотларини (бензин, керосин, дизел ѐқилғиси ва ҳ.к.)
йил давомида ҳеч қандай қийинчиликларсиз уюштириш мумкин.
Бу усул билан нефть ташилганда асосий харажатлар нефтьни
ҳайдовчи насос станциялари фаолиятига ва нефть қувурининг
техник ҳолатини текшириб туришга сарф бўлади.
Барча усуллардан қувур орқали ташишни афзалликлари
қуйидагилардан кўриниб турибди:
1.
Катта ҳажмдаги нефть ва нефть маҳсулотлари узлуксиз
ҳолда етказиб берилади.
2.
Бир қувурдан нефть ва унинг маҳсулотларини етказиб
бсриш имконияти бор.
3.
Қувурларни ҳар қандай географик шароитда ва ҳохлаган
масофага қуриш мумкин.
4. Бу усул билан нефть ташилганда техиологик йўқотишлар
энг кам миқдорни ташкил қилади.
5. Бу усул энг ишончли, ишлатиш учун қулай ва содда,
автоматлаштиришга мойил бўлганлиги билан ажралиб туради.
Газни узатиш фақат қувурлар орқали ташкил қилинади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, охирги пайтда қувурлар орқали
суюлтирилган газни ташиш ҳам самарали эканлиги тасдиқланди.
Нефть қувурлар орқали узоққа узатилганида улар магистрал
182
қувурлар деб юритилади. Магистрал нефть қувурлари бошланғич
насос станциясидан (одатда кондаги ѐки бир неча конларнинг
умумий тайер маҳсулот омборидан) нефтьни қайта ишлаш
заводигача ѐки темир йўл нефть қуйиш эстакадаси омборигача
бўлган масофада қурилади. Булар орасидаги масофага қараб
нефтьни ҳайдовчи бир ѐки бир неча станциялар бўлиши мумкин.
Магистрал нефть (газ) қувурлари катта диаметрдаги (500-1200мм)
қувурлардан қурилиб, бошланғич насос станциясидаги ҳайдаш
ишчи босими 5,0 - 6,5 МПа атрофида сақланади.
ўзбѐкистонда Фарғона водийсидаги конлардан Фарғона
ҳамда Олтиариқ нефтьни қайта ишлаш заводларига, Кўкдумалоқ
конидан Бухоро нефтьни кайта ишлаш заводига нефть ва
конденсатни етказиб бериш қувурлар орқали ташкил қилинган.
183
2800>2320> Do'stlaringiz bilan baham: |