177
ажратиб, газни қуритиб уни яна қайтадан қатламга ҳайдаш усули
кўзда тутилган. Шунга кўра конда газ йиғиш, тайѐрлаш ва узатиш
тизимини қуришда ана шу мақсадларни
амалга оширишни
таъминлайдиган қилиб қурилди.
Газконденсат аралашмаси қудуқлардан чиқиб газ йиғиш
пунктларига келади ва у ердан умумий йиғувчи қувурлар орқали
газни комплекс тайѐрлаш қурилмасининг (ГКТҚ) биринчи элемент
газ кириш пунктига (ГКП) етиб келади. Кўкдумалоқ конида ГКТҚ
тўртта бир хил қувватга эга бўлган газ тайѐрлаш шаҳобчасидан
иборат. Шунинг учун ГКП га етиб келган газ аралашмаси ана шу
тўртта газ тайѐрлаш шаҳобчасига бир маромда тарқатиб берилади.
Газ тайѐрлаш шаҳобчаси билан яқиндан танишиб чиқамиз
(19.9-расм).
Газ тайѐрлаш шаҳобчасида газ уч босқичда конденсатдан
тозаланади, сўнгра газ таркибига
конденсатни ажратиб олишни
тезлаштириш
ва
самарадор
қилиш
учун
киритилган
диэтиленгликомдан (ДЭГ) тозаланлди,
куритилади ва компрессор
станциясига (КС) юборилади. Ажратиб олинган конденсат ҳам
ДЭГ дан ва конденсат билан ажралиб чиқган сувдан тозаланади,
сўнгра тайѐр маҳсулот омборига жўнатилади
.
ГКП дан (1) чиқган газ дастлабки С-1 газажратгичга (2) 12-13
МПа босим ва 2-64'С ҳарорат остида йўналтирилади. Бу
ерда газ
аралашмасининг
суюқликлардан
дастлабки
ажралиши
таъминланади ва ажралиб чиқган суюқлик (конденсат+сув) Р-201
тақсимлагичга (11) йўналтирилади.
Газ аралашмаси С-1 газажратгичдан (2) газнинг ҳароратини
пасайтириш учун ҳаво билан совутиш аппаратига (ҲСА)
йўналтирилади (3), ҲСА да газ ҳарорати 50-52'С гача
пасайтирилади ва газни конденсатдан ажратувчи биринчи босқич
С-101 газажратгичига (4) йўналтирилади. Бу газажратгичда
ажратилган суюқликлар Р-201 тақсимлагичга (11) жўнатилади,
қолган
газ
аралашмаси эса Т-101 иссиқлик алмаштиргичга (5) келиб тушади.
Бу
иссиқлик
алмаштиргичда
(5)
кейинги
босқич
газ
ажратгичларидан (6, 9) ва иккинчи иссиқлик алмаштиргичидан (7)
178
чиқган ҳарорати паст бўлган газ С-101 газажратгичидан (4)
келаѐтган газга нисбатан қарама-қарши йўналтирилади.
Юқори ҳароратли (С-101) ва паст ҳароратли (Т-102)
газларнинг бир-биридан ўтиши натижасида газни ҳарорати 33'С
гача пасаяди ва ана шу ҳарорати пасайган газ тайѐр маҳсулот
сифатида газ ҳайдаш КС га ѐки магистрал газ қувурига
йўналтирилади.
Шундан худди шу жараѐн С-102 газажратгичи (6) ва Т-102
иссиқлик-алмаштиргичида (7) яна бир марта қайтарилади. Шундан
кейин қолган газ аралашмаси оқими 9-10 С ҳароратда штуцерга (8)
келади, бу ерда босими 5,8 МПа гача пасайтирилиб учинчи босқич
газажратгичига (9) С-103 юборилади. Учинчи босқич газ
ажратгичдан ажралиб чиққан тозаланган газ яна Т-102 ва Т-101
иссиқлик алмаштиргичларига (7,5) ва
ундан кейин эса КС га
жўнатилади.
Учинчи босқич газажратгичидан (9) ажралиб чиқган
суюқликлар конденсат, сув ва ДЭГ дан иборат бўлиб, буларни бир-
биридан ажратиб олиш Р-101, Р-103 тақсимлагичлари (11, 13), Т-
103 учинчи иссиқлик алмаштиргичи (12), В-ЗОЗ, В-201, В-202, В-
203 шамоллатгичларида (14, 18, 19, 20) бажарилади. Бу
жараѐнларда ажралиб чиқадиган технологик газлар юқори босимли
ва паст босимли машъалаларда ѐқиб юборилади. Ажратиб олинган
ДЭГ Е-301 идишига (21) йиғилади ва махсус Н-312 насоси (23)
орқали яна газ тозалаш жараѐнига қайтарилади. Тайѐр конденсат
омборга жўнатилса, ажратиб олинган қатлам сувлар оқава
сувлар
ҳолатида канализация тизимига жўнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: