Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Абу Райҳон Беруний номидаги


Нефть ва газни тайѐрлаш асбоб-ускуналари



Download 3,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/94
Sana23.02.2022
Hajmi3,1 Mb.
#181663
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94
Bog'liq
neft va gaz ishi asoslari

19.4. Нефть ва газни тайѐрлаш асбоб-ускуналари 
мундарижа 
Нефть ва газни конларда тайѐрлаш учун ҳар хил турдаги 
асбоб -ускуналар ишлатилади. Бу асбоб-ускуналар нефтьдан эриган 
газни тўлиқ ажратиб олиш, нефтьни қатлам сувларидан тўлиқ 
тозалаш, нефть таркибидаги тузларни ювиш ва қум заррачаларини 
ажратиб олиш учун хизмат қилади.
Бу асбоб-ускуналарга ажратгич, тиндиргич, қиздиргич, 
совутгич, аралаштиргич, электродегидратор, сақлагич ва бошқа шу 
кабилар киради.
Ажратгичлар турли кўринишда ишлаб чиқарилади ва 
қуйидаги ишларни бажаради:
1) нефтда эриган газни ажратиб олади;
2) 
нефтгаз оқимининг аралашишини камайтиради ва шу 
билан гидравлик қаршиликларни пасайтиради;
3) 
нефтгаз аралашмасини ҳаракатидан ҳосил бўлган 
кўпикларни йўқотади; 


168 
4) 
нефтдан сувни ажратиб олади;
5) 
оқим ҳаракатининг номунтазамлигини йўқотади;
6) 
маҳсулотни ўлчайди.
Ажратгичларнинг қуйидаги таснифи мавжуд:
а) ишлатилиш мақсади бўйича-ўлчовчи-ажратувчи ва 
ажратувчи;
б) геометрик шакли бўйича - цилиндрик, шарсимон;
в) ўрнатилишга қараб - тик, қия ва ѐтиқ;
г) асосий ажратиш учун таъсир этувчи кучлар бўйича - 
гравитация, марказдан қочма ва инерция кучлари;
д) ишлатиш босими бўйича-юқори босимли (6,4-2,5 МПа), 
ўрта босимли (2,5-0,6 МПа), паст босимли (0,6-0,1 МПа) ва 
вакуумли;
е) уланган қудуқлар сони бўйича-битта қудуқ учун ва 
қудуқлар гуруҳи учун;
ж) ажратадиган фазалари бўйича-икки фазали (газ-нефть) ва 
уч фазалик (газ-нефть-сув).
19.4-расмда тик нефтьгаз ажратгичи ва 19.5-расмда ѐтиқ 
нефтьгаз ажратгичларининг чизмалари келтирилган.


169 
 
19.4-расм. Тик ажратгич 


170 
19.5-расм. Ётиқ ажратгич
Тиндиргичларнинг асосий вазифаси-нефть эмулсияларини 
қиздиргичдан чиққан оқимини қабул қилиб олиб ундан сувни 
ажралиб чиқишини таъминлайди.
Нефтдан сувнинг ажралиб чиқиши ҳар иккала суюқликларни 
зичликлари орасидаги тавофут ҳисобига бўлади. Тиндиргичнинг 
остки қисмида сув йиғилади ва сувни юзасига нефть ажралиб 
чиқади. Тиндиргич остига қум заррачалари ҳам ўтириб қолади. 
Тиндиргичдан сув чиқариб юборилаѐтганда қум заррачалари ҳам 
сув билан бирга чиқиб кетади ва махсус тозалагичда сувдан 
ажратиб олинади.
Қиздиргичлар ва совутгичлар кўпроқ газ тайѐрлашда 
ишлатилади. Улар газдаги конденсатни ажратиб олиш ва газни 
меъѐрий ҳолатга келтириш учун хизмат қилади.
Аралаштиргичда нефть чучук сув билан аралаштирилиб, 
унинг таркибидаги тузлар ювилади.
Электродегидраторлар нефть билан бирга эмулсия ҳолда 
чиққан катлам сувларини ажратиб олиш учун хизмат қилади. 
Эмулсияни парчалаш (ѐки сувни ажратиб олиш) махсус 


171 
электродларга электр қуввати юборилиши натижасида сув 
томчилари бир-бири билан бирлашиб кетади ва сѐкин-аста 
электродегидратор тагига ажралиб чиқади.
Эмульсия ҳолатидаги нефть-сув аралашмасини парчалаш 
учун деэмулсация аппаратларидан ҳам фойдаланилади. Бу 
аппаратларда 
махсус 
реагентлар 

деэмулгаторлардан 
фойдаланилган ҳолда эмульсиялар парчаланади.
Сақлагичлар тайѐр нефть маҳсулотини вақтинчалик йиғиш
учун омборхона сифатида қўлланилади.
Нефть конларида одатда 100, 200, 300, 400, 700, 1000, 2000, 
3000, 5000 м
3
ҳажмдагилари ишлатилади. Темир йўл нефть қуйиш 
эстакадасига қарашли омборхоналарда 7500 ва 10000 м
3
ли 
сақлагичлар ҳам қурилиши мумкин.

Download 3,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish