Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Конларни (очиқ ва ер ости) аралаш усулда қазиб олишда



Download 27,35 Mb.
bet68/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

9.6. Конларни (очиқ ва ер ости) аралаш усулда қазиб олишда
очиш ишлари технологияси
Кўпгина рангли, ноёб ва радиоактив металл ва руда конлари аралаш усулда қазиб олинади. Конларни иккиламчи қазиб олишда, яъни заҳиранинг бир қисмини ер ости усулида қазиб олгандан сўнг қолган қисмини очиқ усулда қазиш ва бир вақтнинг ўзида ер ости ва очиқ усулда фойдали қазилмани қазиб олинадиган ҳолларда очиш ишлари ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлади.
Конни дастлаб ер ости, кейинчалик очиқ усулда бирин – кетин қазиб олиш кончилик амалиётида “конларни иккиламчи қазиб олиш” дейилади. Дастлабки, ер ости усулида қўлланган қазиш тизими бўйича қолдирилган целиклар, сифатсиз (балансдан ташқари) руда участкалари ва конни геологик бузилган жойларидаги заҳираларни “конларни иккиламчи қазиб олиш” усулида қазиб олинади.
Кўпинча конларни ер ости усулида қазиб олинадиган очиқ усулда қазиб олишга ўтиш хом ашёга бўлган талаб кўпайиши, муайян шароитда очиқ усулда қазиб олиш ер ости усулига нисбатан самарали бўлишини ҳисобга олган ҳолда техник – иқтисодий ҳисоблашлар асосида амалга оширилади. Бундай шароитларда очиш ишлари, қоидага биноан, автомобил ва турли транспорт воситалари комбинациясидан фойдаланиш асосида олиб борилади.
Ер ости усулидан сўнг очиқ усулда қазиб олишга ўтилган ер ости камера ва лаҳимлари шифт жинсларининг қулаб тушиш ҳавфи юқори бўлиши, кон жинслари сурилиши мумкин бўлган зоналарда ер ости лаҳимлари устида кон массиви дарздорлигини кўпайиши конларни очиқ усулда қазиб олишнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ҳисобланади. Бу эса, дарзларнинг экран вазифасини ўтиши туфайли портлаш кучини камайиши ва кон – транспорт ускуналарини ағдарилиб кетиш ҳавфи туғилишига олиб келади хамда бурғилаб портлатиш ишларини мураккаблаштиради. Очиқ кон ишларини ҳавфли зоналарда олиб боришда кон лаҳимларининг барчасини ҳисобга олиш, шифт жинсларини олдиндан портлатиб қулатиш ёки скважиналар орқали уларни кон жинслари билан тўлдириб қўйиш зарурати туғилади.
Конларни бир вақтда очиқ ва ер ости усулида қазиб олишда рудани ер ости усулида қазиб оладиган рудник кон лаҳимлари устидаги зоналарда кичик баландликка эга бўлган поғоналар ҳосил қилиб, лаҳимлар устидаги массивга таъсир этмайдиган зарядлар йиғиндиси билан портлатиб, тезлик билан мобил техника ёрдамида қазиб олиш очиш ишларининг ўзига хос ҳусусияти ҳисобланади.
Бунда скважиналар бурғлаш учун енгил пневмо – зарбали станоклардан, автоматик юклагичлардан фойдаланилади. Автоюклагичлар очиш жинсларини бевосита ағдармага ёки ер ости рудниги бўшлиқлари зонасидан ташқарида турган экскаватор кавжойи қиялигига келтириб тўкади.
Ҳавфли силжиш (ўпирилиш) зонаси кичик радиусга эга бўлган шароитларда горизонтларни поғона баландлигини камайтирмасдан қазиб олиш мумкин бўлади. Бундай ҳолларда кон жинсларини қазишга тайёрлаш кам сонли скважиналарни бир қаторли портлатиш асосида амалга оширилади. Конларни бир вақтда ер ости ва очиқ усулда қазиб олишда карьер ва рудникда бажариладиган кон ишлари ҳавфсизлигини таъминлаш учун портлатиш ишлари режими ўз – аро қатъий мувофиқлаштирилган бўлиши шарт.
Ер ости рудникига карьерда олиб бориладиган катта (массали) портлатишларнинг портлатиш жойидан 30 м дан кам бўлмаган масофада жойлашган ер ости лаҳимларига таъсирини камайтириш учун заряд массаси тарқоқлаштирилади. Кечиктириб портлатиш интервали 20 дан 100 мс ни ташкил қилади.
Портлатиш ишлари олиб борилаётган, очиқ кон лаҳимлари ва ағдармаларнинг ҳолатини ва сейслик таъсирларига мойил зоналарни кўздан кечирилаётган вақтда барча ишлар тўҳтатилиб, ускуналар силжиш ва ўпирилиш ҳавфи бор зоналардан ташқарига чиқариб қўйилади. Конларни очиқ ва ер ости усулларида биргаликда қазиб олиш бўйича Тырниаус вольфрам – молибден комбинати ва Олтин топкан полиметал рудниклари бой тажрибага эгадир. Бу конлар тоғ конлари типига мансуб бўлиб, жуда мураккаб топографик ва климатик шароитга эга.

Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish