Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Сочилма конларни қазиб олиш ишлари



Download 27,35 Mb.
bet76/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

10.7. Сочилма конларни қазиб олиш ишлари
Cочилма конларни қазиб олиш технологияси унда қўлланадиган механизация воситалари кўриниши (драгалар, экскаваторлар, бульдозерлар, скреперлар ва гидромониторлар) бўйича аниқланади.
Драга билан қазиб олиш технологияси катта чўзиқликка ва ўзгармас қалинликка (1,5м дан кам бўлмаган) эга бўлиб, заҳираси 15 – 20 йил давомида қазиб олишни таъминлайдиган, шунингдек, қумлар орасида катта ўлчамдаги ҳарсанглар бўлмаган сочилма конларни қазиб олишда қўлланади.
Драга билан қазиб олиш технологияси кон – тайёрлов ва бевосита конни қазиб олиш ишларидан ташкил топади.
Очиш ишлари бажарилгандан сўнг (қоплама жинслар – торфни сочилма кон қатлами устидан олиб ташлангандан сўнг) қилинадиган тайёрлов ишларини доимий равишда 100 – 150 литр/сек. сув оқиб тушадиган катлаван тайёрлаш ташкил қилади. Сув билан тўлдирилган катлаван чуқурлиги драга понтони сочилма кон ётқизиғи устидан 1,0 1,5м юқорида туришни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Қазиб олиш йўналиши сочилма қатлами нишаблиги бўйича аниқланади. Нишаблик миқдори 1,015, 0,016 – 0,02, 0,03 ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Нишаблик йўналиши ва миқдорига кўра драганинг русуми, ҳамда қазиб олиш йўналиши (пастдан – юқорига ва аксинча) танлаб олинади.
Сочилма конларни драга билан қазиб олиш усули коннинг ётиш шароити, жинсларнинг ҳусусияти ва драганинг ишлаб чиқариш қуввати асосида танлаб олинади. Кўпроқ табақалаб қазиб олиш усулидан фойдаланилади. Чунки бунда турли навга эгабўлган ётқизиқларни саралаб қазиб олиш ва драга чўмичини керакли даражада тўлиши, ҳамда кавжойнинг тўсатдан қулаб тушиши мумкин эмаслиги туфайли драга ишчи органининг муътадил ишлаши таъминланади.
Одатда қумларни табақалаб қазиб олишда ерсўрғич драгалар қўлланади. Сочилма қатлами катта қалинликка эга бўлса кавжойнинг сув сатҳидан юқори қисми майдаловчи ускуна ёки сув струяси ёрдамида майдаланади.
Сочилма конларни экскаваторлар билан қазиб олиш ҳар қандай шароитларда қўлланиши мумкин. Қазиб олиш ишлари билан фойдали компонентни ажратиб олиш жараёнларини алоҳида олиб боришни таъминлаш учун драглайн ва бойитиш ускуналари (ювучи приборлар) дан ташкил топган комплексдан фойдаланиш мумкин. Ювучи прибор сувли катлаван понтонида ёки унинг бортида жойлашган бўлиши мумкин.
Қазиш ишлари технологияси содда бўлиб, қумни драглайн билан ўзи турган горизонтдан пастда жойлашган сув остидаги кавжойдан (сув тўлдирилган катлавандан) қазиб олиб, уни бункерга юклашдан иборат бўлади.
Агар ювиш прибори полигон бортига жойлашган бўлса, қазиб олиш ишлари анъанавий қазиш усулларидан фарқ қилмайди.
Драглайн қўлланганда фойдали қазилмани қазиб олиш ва очиш ишлари (торфни сочилма устидан олиб ташлаш) биргаликда экскаватор – карьер тизими бўйича олиб борилиши мумкин (10.8 расм).
Бу қазиш тизимида қазиб олинган қумлар драглайн билан полигон бортида жойлаштирилган штабелларга ёки қазишдан бўшаган майдондаги ички ағдарма устига уюб қўйилади. Қумлар штабеллардан ювиш учун ҳаракатланувчи ювиш приборига бевосита келиб тушади ёки юклагич ёки транспорт воситасида етказиб берилади.

10.8. - расм.Драглайн билан қазиб олинган қумни қоплама жинс поғанаси устига (а) ва ағдарма устига (б) жойлаштиришда очиш ва қазиш ишларининг олиб бориш техналогик схемалари.
Қумларни қазиб олишда қазиб – юклаш ишлари чўмич ҳажми кичик бўлган механик чўмичли экскаваторлар, юклаш машиналари, автомобил, конвейер ва гидравлик транспорт воситалари билан биргаликда қўлланиши мумкин.
Сочилма конларни қазиб олишда бульдозерлар экскаваторлар билан биргаликда ёки алоҳида қўлланиши мумкин. Бульдозер билан қумни қазиб олиш технологиясида бульдозер қум ётқизиғини юпқа табақалар билан полигон ўқига нисбатан кўндаланг, бўйлама ва радиаль йўналишларда қазиб олиб, транспорт воситаларига юкловчи бункерга етказиб беради. Бу технологияда полигон кенглиги 50 – 60м ни ташкил қилади. Бульдозер билан бункерга ташиш масофаси 100м дан ошмаслиги керак.
Қумни скрепер билан қазиб олиш технологияси бульдозер билан қазиш технологиясига ўхшаш бўлиб, скрепер фойдали қазилма ётқизиғини кичик табақа бўйича кесиб олиш ҳисобига чўмичини тўлдиради ва бункерга етказиб беради. Бункердаги қум кўпинча конвейер транспорти орқали ювиш приборига етказиб берилади. Ювиш приборини сурилиш частотасини камайтириш мақсадида бункердаги қумни ювиш приборига ташишда автотранспортдан фойдаланилади. Полигон қисқа бортида очиш ишлари билан бевосита қумни қазиб олиш ишларини скрепер билан бажариш бўйича тажрибалар мавжуд бўлиб, улар кўпгина сочилма конларни қазиб олишда муваффақиятли қўлланмоқда (10.9. расм).
Қуми сув струяси таъсирида ювилишга ва сув оқимида ташилишга мойиллик ҳусусиятига эга бўлиб, кон ҳудудида сув ва энергия манбаълари мавжуд бўлган шароитларда сочилма конларни гидромонитор ёрдамида қазиб олиш усули кенг қўлланилади.
Гидромонитор билан қазиб олиш технологиясида, дастлаб сув струяси таъсирида сочилма поғонаси ювилади ва сувга тўйинтириб, қуйқага айлантирилади. Қуйқа эса каналлар бўйлаб қайта ювиш жойига оқиб боради.
Қуйқанинг ювиш прибори томон оқиш жараёнида ундаги қумларни глина заррачаларидан ажралиб дизенеграция бўлиши гидромеханизация воситалари билан сочилма конларни қазиб олишнинг афзаллиги ҳисобланади.
Кўп ҳолларда сув сарфини камайтириш мақсадида қум поғонаси механик майдалагичлар-бульдозер ёки экскаватор билан майдаланиб, сўнгра гидромонитор билан ювилади. Гидромонитор билан ювиб, қуйқани гидротранспор орқали ювиш приборига етказиб бериш усули юқорида келтирилган сочилма конларни драглайнлар билан қазиб олиш технологияси билан биргаликда қўлланиши мумкин. Бунда драглайн ҳосил қилган штабеллар гидромонитор билан ювилиб, гидротранспорт воситасида ювиш приборига етказиб берилади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish