Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Фойдали қазилма заҳиралари таснифи ва меъёрлаш



Download 27,35 Mb.
bet70/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

10.2. Фойдали қазилма заҳиралари таснифи ва меъёрлаш
Фойдали қазилмаларнинг А + В + С1 категориялари бўйича ҳисобланган ва лойиҳалаш учун қабул қилинган товар руда заҳиралари карьерларда фойдали қазилмани қазиб олишни таъминлайди.
Эксплутацион руда йўқотилиши, руданинг сифатсизланиши ва технологик намлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланган саноат заҳира товар рудаси ҳисобланади ва унинг миқдори қуйидаги ифода орқали аниқланади:
= ,
бунда Qг – қазиб олинган руда баланс заҳираси, минг м3; Кп – эксплуатацион руда йўқотилишини ҳисобга олиш коэффициенти; Кр – руда сифатсизланишини ҳисобга олиш коэффициенти; Кв – технологик намликни ҳисобга олиш коэффициенти.
Эксплутацион йўқотилишни ҳисобга олган ҳолда сифатсизланган руда массасидаги фойдали компонент миқдори бўйича товар руда таркибидаги фойдали компонент миқдори қуйидаги ифодалар орқали ҳисобланади:
= ,…………………………………………………..(1)
= ,……………………………………………..(2)
,……………………....(3)
бунда Ст – товар рудасидаги фойдали компонент миқдори, %, гр/т; Сг – қазиб олинган руда баланс заҳирасидаги фойдали компонент миқдори, %, гр/т; Сп – баланс заҳирани қазиб олишда йўқотилган руда таркибидаги фойдали компонент миқдори, %, гр/т; Ср – сифатсизланган руда массаси ва фойдасиз кон жинси таркибидаги фойдали компонент миқдори, %, гр/т.
Ифода (1) Ср = 0, Сп = Ст бўлган шароитларда қўлланади; ифода (2) эса Ср миқдори аниқ бўлиб, у 0 га тенг бўлмай Сп = Сг бўлган шароитда қўлланилади; ифода (3) дан Сг , Ср ва Сп миқдорлари турлича бўлганда фойдаланилади.
Фойдали қазилмани қазиб олиш ишларининг бир маромда бўлиши белгиланган миқдорда очилган ва қазишга тайёрланган фойдали қазилма заҳираси билан таъминалнади.
Очилган заҳира деганда, поғонанинг қоплама жинслардан бўшатилган устки майдонидаги баланс заҳира тушунилади. Бунда, албатта, транспорт воситаларини ҳаракатланиши учун поғона устки майдонидан ишчи горизонтгача қия траншея ўтилган бўлиши керак. Очилган заҳира чегараларини: чуқурлик бўйича қия траншея кесиб ўтган горизонт, план бўйича эса, фойдали қазилма поғонасининг очилган устки майдони ташкил қилади. Очилган заҳира тайёрланган ва қазишга тайёр заҳираларга ажратилмайди. Тайёрланган заҳира қоплама жинслар қолдиқларидан ҳимояланган бўлиши керак, аммо айрим ҳолларда қалинлиги 0,8 м гача бўлган қоплама жинс қатлами поғона устки майдонида қолдириши мумкин.
Устки ва ён томонлари очилган поғоналарнинг заҳираси қазишга тайёрланган заҳира ҳисобланади. Очилган заҳира қуйидаги қазишга тайёрлаш ишларини амалга оширилгандан сўнгина қазишга тайёрланган заҳира ҳисобланади: кесувчи траншеяни ўтиш, кориж, сув чиқариш ва сув ўтказиш лаҳимларини барпо қилиш, очиш ишлари тугагандан сўнг поғонани жинс қолдиқларидан тозалаш ва бошқалар.
Қазишга тайёрланган заҳира ҳажми карьернинг фойдали қазилма бўйича ишлаб чиқариш қувватига нисбатан режалаштирилади. Карьерни эксплуатация қилишга топшириш вақтида фойдали қазилмани қазиб олиш ишлари қуйидаги очилган ва қазишга тайёрланган заҳиралар билан таъминланган бўлиши керак.
Очилган заҳира бўйича: йил давомида ишлайдиган карьерлар учун – камида 3 ойга етарли заҳира билан; мавсумий ишлайдиган карьерлар учун – 6 ойга етадиган заҳира билан.
Қазишга тайёрланган заҳира бўйича: йил бўйи ишлайдиган карьерлар учун – 4-5 ойга етадиган заҳира билан; мавсумий ишлайдиган карьерлар учун – 2-3 ойга етадиган заҳира билан.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish