Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Конвейер транспортида ағдарма ҳосил қилиш



Download 27,35 Mb.
bet42/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

5.4 Конвейер транспортида ағдарма ҳосил қилиш
Қоплама жинсларни конвейер билан ташишда ағдарма, одатда, консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна ёрдамида амалга оширилади (5.9- расм).

5.9-расм. Консолли ағдарма ҳосил қилувчи билан қоплама жинсларни ағдармага тўкиш схемаси.

Консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна мустақил ҳаракатлана оладиган (юраоладиган) ва буриладиган платформага ўрнатилган бир таянчли металл ферма кўринишида бўлади. Карьерларда асосан одимловчи ва рельс – одимловчи юриш механизмига эга бўлган консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуналардан фойдаланилади. Шунингдек. Германия федератив республикасида ишлаб чиқариладиган гусеницали ағдарма ҳосил қилувчи ускуналар ҳам карьерларда қўлланилади.


Консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуналар билан ағдарма ҳосил қилиш қуйидаги жараён ва операциялардан ташкил топади: жинсларни қабул қилиш, ташиш ва ағдармага жойлаштириш, ағдарма устки майдонини текислаш, лентали конвейерларни суриш.
Ағдармадаги лентали конвейерлар, лентали консолли ағдарма ҳосил қилувчилар ағдарма технологик ускуналари ҳисобланади.
Лентали консол ағдарма ҳосил қилувчи ускуна қоплама жинсларни ағдарма конвейер транспортидан қабул қилиб олиб, ағдармага жойлаштиради (тўкади). Ағдарма тупикининг жинсларни қабул қилиш қобилиятини ошириш мақсадида ағдарма конвейерлари билан консолли ағдарма ҳосил қилувчи ўртасига лентали қайта юкловчи ускуна ўрнатилиши мумкин.
Қоплама жинслар ағдармага бир ёки икки ярус бўйича тўкилиши мумкин. Агар жинслар ағдармага икки ярус бўйича тўкиладиган бўлса, дастлаб биринчи остки ярус жинслар билан тўлдирилади, иккинчи устки ярус эса консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускунанинг орқага қайтишида (ағдарма конвейерини сурмасдан) ҳосил қилинади. Ағдарма кирмасига (заходкасига) қоплама жинслар ағдарма ҳосил қилувчи ускуна консиолининг горизонтал текислик бўйича бурилиши орқали тўкилади. Консолли ағдарма ҳосил қилувчи қўлланилганда ағдарма иш фронти параллел ёки елпиғичсимон схемада ривожланиши мумкин. Ағдарма устки майдони бульдозер билан текисланиб, ундаги лентали конвейерлар турнодозер деб аталувчи машина ёрдамида янги ўзанга сурилади. Консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускуна ёрдамида ҳосил қилинган ағдарма поғонаси баландлиги кон жинсларининг физик-механик хусусиятлари ва консолли ағдарма ҳосил қилувчи ускунанинг чизиқли ўлчамларига боғлиқ бўлиб, қоплама жинсларни икки ярус бўйича тўкилганда 50-70 м (жинслар қуруқ бўлганда) ва 35-40 м ни (жинслар намлиги юқори бўлганда) ташкил қилади.
Ағдарма кирмаси кенглиги ағдарма ҳосил қилувчи ускунанинг чизиқли ўлчами ва жинсларнинг мустаҳкамлигига боғлиқ бўлиб, қуйидаги ифода орқали аниқланади
Ао = L bб, м
бунда L – ағдарма ҳосил қилувчининг стреласи узунлиги, м; bб - ағдарма ҳосил қилувчи ускуна ўқи билан ағдарма поғонаси устки қирраси ўртасидаги хавфсизликни таъминловчи масофа,м.
Ағдарма баландлиги, ағдарма тупики узунлиги ва унинг қабул қилиш қобилияти (унумдорлиги) каби кўрсаткичлар ағдарманинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини ташкил қилади (5.4 – жадвал).
5.4 – жадвал

Ағдарма ҳосил қилиш усуллари

Кон жинслари

Ағдарма баландлиги, м

Тупикнинг суткалик унумдорлиги, минг м3

Плугли

қоясимон

10-20

1,5-2

Экскаватор билан:
а) механик чўмичли



қоясимон

30-40

4-7

юмшоқ

10-25

4,5-7

б) драглайн

юмшоқ

20-40

5-7

Бульдозер автомобил билан

қоясимон

25-40

4-8

юмшоқ

15-20

3-7

Бульдозер темир йўл билан

қоясимон

40-60

5-7




Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish