Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Автотранспорт қўлланганда ағдарма ҳосил қилиш



Download 27,35 Mb.
bet41/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

5.3 Автотранспорт қўлланганда ағдарма ҳосил қилиш
Қоплама жинсларни ағдармага автотранспортда ташилганда ағдарма ҳосил қилиш бульдозер билан амалга оширилади. Ағдармани икки усулда – чекка ёки майдон усулларида тўлдирилади. Чекка усулида автоағдаргич кон жинсларини иш фронти бўйича поғона устки қиррасидан бевосита қиялик текислигига ёки ундан 3 – 5 м масофада тўкади. Шундан сўнг жинслар бульдозер ёрдамида ағдарма поғонаси қиялик текислигига суриб жойлаштирилади. Майдонли усулда автоағдаргичлар қоплама жинсларни ағдарманинг бутун устки майдонига тўкади. Бульдозер ағдарма устини текислагандан кейин ағдарма майдони каток билан зичланади. Шундан сўнг ағдармага янги қатлам тўкилади. Биринч усулда ағдарма ҳосил қилганда ағдарма планда (горизонтал), иккинчи усулда эса, вертикал бўйича ривожланиб боради.
Чекка усулда бульдозер билан ағдарма ҳосил қилишда текислаш ва йўл ишлари кам бўлганлиги сабабли бу усул иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлади. Майдонли усулда бульдознр билан ағдарма ҳосил қилишдан кам, асосан, мустаҳкамлиги кичик юмшоқ жинслар ағдармасини ҳосил қилишда фойдаланилади.
Чекка ағдарма ҳосил қилиш усули қўлланилганда ағдарма поғонаси устки қиррасида ғавфсизликни таъминлаш учун ёғоч ёки металл тиргаклар (автомобиль орқа ғилдираги учун) ўрнатилади (айрим ҳолларда баландлиги 0.5 – 0,8 м, кенглиги 2 – 2,5 м бўлган жинс уюмлари ҳосил қилинади). Бундан ташқари бульдозер ағдармаси устки майдони ағдарма маркази томон 4 – 50 қияликка эга бўлиши лозим.
Текис жойда ҳосил қилинган бульдозер ағдармаси баландлиги қаттиқ жинслар учун 30 – 35 м, қумтошлар учун 15 – 20 м, созтупроқ (глиналар) учун 10 – 15 м ни ташкил қилади.
Тоғ ён бағри карьерларда ҳосил қилинган бульдозер ағдармалари баландлиги 150 м ва ундан ҳам баланд бўлиши мумкин. Бундай шароитда ишчилар ва ускуналар ҳавфсизлигини таъминлаш учун махсус тадбирлар ишлаб чиқилади.
Бульдозер ағдармаси, одатда учта участкадан иборат бўлади (5.8 – расм).

5.8-расм. Бульдозер ағдармасининг схемаси: Lф.о. - тартиб бўйича ағдарма фронтининг узунлиги, Lф.р. – тўкиш участкаси, Lф.n. - текислаш участкаси, - Lф.рез. - резерв участкаси.
Биринчи участкада қоплама жинсларни тўкиш ишлари, иккинчисида ағдарма устини текислаш ишлари олиб борилади, учинчи участка эса эҳтиёт (резерв) участка ҳисобланади.
Ағдарма ҳосил қилишга зарур бўлган майдон юзаси қуйидаги ифода орқали аниқланади:
, м2
бунда, Vв - ағдармага жойлаштирилиши лозим бўлган қоплама жинслар ҳажми, м3; Кр.о - жинсларни ағдармада майдаланишининг қолдиқ коэффициенти (Кр.о = (1,1–1,2); Но – ағдарма баландлиги, м; Ко – ағдарма майдонидан фойдаланишни ҳисобга олиш коэффициенти (битта поғона бўлганда Ко = 0,8 – 0,9; иккита поғона бўлганда Ко = 0,6 – 0,7).
Жинсларни тўкиш фронтининг узунлиги:
Lф.р = Na . Ln , м,
бунда, Na – бир вақтда қоплама жинсларни ағдармага тўкадиган автоағдаргилар сони; Ln = 18 – 20 – иш фронти бўйича автоағдаргичлар банд қиладиган тилик (полоса) кенглиги, м.
Na = Nч  
Nч – бир соат давомида қоплама жинсларни ағдармага тўкадиган автоағдаргичлар сони;   = 1,5   2 – автоағдаргичнинг юкни тўкишга ва манёврларига сафлайдиган вақти давомийлиги, мин.
Nч =  
Пк.ч – карьерни қоплама жинс бўйича соатлик унумдорлиги, м3 ; Кнер = 1,25 – 1,5 – карьернинг нотекис ишлаш коэффициенти;   - рейс давомида автоағдаргичлар билан ташиладиган қоплама жинс ҳажми, м3.
Ағдарма иш фронти узунлиги:
Lр.о = 3 Lф.р , м.
Бульдзер ишчи парки:
Nб.р =  
бунда,   - бульдозер бажарадиган сменалик иш ҳажми, м3; Пб – бульдозернинг сменалик унумдорлиги, м3/ см:
  = Пк.ч . Тсм . Кз .
Тсм – смена давомийлиги, соат; Кз = 0,5   0,7 – ағдармани қоплама жинс билан тўлганлик даражасини ҳисобга олиш коэффициенти.
Ағдармадаги бульдозерлар инвентар парки:
Nб.о = Nб.о . Ки.п ,
бунда, Ки.п = 1,3 – 1,4 – бульдозер инвентар парки коэффициенти.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish