Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Лентали конвейерларнинг технологик тавсифи, қўлланиш шароитлари ва унумдорлиги



Download 27,35 Mb.
bet37/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

4.8 Лентали конвейерларнинг технологик тавсифи, қўлланиш шароитлари ва унумдорлиги
Барча турдаги конвейерлардан (лентали, лента –канатли, лента – занжирли ва пластинкали) лентали конвейерлар карьерларда кенг қўлланилади (4.5 – расм). Бу конвейерларнинг конструкцияси содда бўлиб, уларни ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш осон ҳамда улар юқори

4.5-расм. Лентали конвейер схемаси: 1 – конвейер лентаси; 2 – таянч роликлари; 3 – юритувчи барабанлар; 4 – лентани таранглаштириш қурилмалари; 5 – юклаш қурилмаси.

унумдорликни таъминлайди. Карьерларда қўлланадиган лентали конвейерларнинг техник таснифи 4.4 – жадвалда келтирилган.


4.4 – жадвал.

Параметрлар

Конвейерлар

КЛ – 500

КЛМ –800

С – 160

КЛМ3

НКМ3

Лента кенглиги,мм

1000

1200

1600

1200

1800

Лента ҳаракатланиш тезлиги, м/сек.

2,26

2,58

1,6 – 3,15

3,6

4,35

Соатлик унумдорлиги, т

500

800

160 – 3150

1950 м3

5000 м3

Горизонтал ставк узунлиги,м

400

800

1100

800

500

Юритгич қуввати, кВт.

75

150

400 - 800

400

1500

Карьерларда кўпқават матоли ленталардан кенг фойдаланилади. Айниқса капронли ленталардан янада кенгроқ фойдаланилади. Чунки бундай ленталар пишиқ бўлиб, кон жинсларнинг абразивлик (тирновчанлик) ҳусусиятига чидамли бўлади.


Карьерларда қўлланиладиган ленталарнинг кенглиги конвейернинг унумдорлиги, ташиладиган кон массасининг бўлакдорлигига боғлиқ бўлиб, 400   3600 мм гача бўлиши мумкин. Катта ўлчамга эга бўлган кон жинсларини ташилганда лента тез емирилиши туфайли жинсларнинг энг катта ўлчами 500 мм дан ошмаслиги керак.
Конвейер лентасининг ҳаракатланиш тезлиги ташиладиган кон жинсларининг физик – техник тавсифи ва лентанинг кенглигига боғлиқ бўлиб, 0,7   6 м/сек атрофида бўлиши мумкин. Конвейернинг мумкин бўлган кўтарилиш бурчаги ҳам юқоридаги омиллар асосида белгиланади ва юмшоқ жинсларни ташишда 20 – 22о ни, майдаланган қоясимон жинсларни ташишда 16 – 18о ни, шағални ташишда 13 – 15о ни ташкил қилади. агар лентали конвейер юкларни юқоридан пастга ташийдиган бўлса, унинг қиялик бурчаги кўтарилиш бурчагига нисбатан 2 – 3о камроқ бўлади (4.6 - расм).

4.6-расм. Транспорт ағдарма кўпригининг схемаси (а), консолли ағдарма ҳосил қилувчи (б),
конвейер қайта юклагичи (в).

Карьерларда қоплама жинсларни ташишда лентали конвейерларнинг қуйидаги схемалари қўлланади.


Қоплама жинсларни карьер чўзиқлигига кўндаланг йўналишда ички ағдармага ташишда транспорт – ағдарма кўприги ва консолли ағдарма ҳосил қилувчи қурилмалардан фойдаланилади.
Агар қоплама жинслар ички ағдармага карьер периметри бўйича конвейерларда ташилса, ташиш схемаси кавжой конвейери, ярим турғун ва ағдарма конвейерларидан ташкил топади (4.7 – расм).

4.7-расм. Карьер периметри бўйлаб қоплама жинсларни қазишдан бўшаган майдонга элитиш (ташиш) схемаси: 1 – экскаватор; 2 – юклаш қурилмаси; 3 – кавжой сурилувчи конвейери; 4 – қия конвейер; 5 – юклаш қурилмаси; 6 – ярим турғун конвейер; 7 – ўзи юрар қайта юклагич; 8 –ағдарма сурилувчи конвейери; 9 – тўкиш қурилмаси; 10 – ағдарма ҳосил қилувчи.

Қоплама жинс ва фойдали қазилмани карьердан ташқарига ташилганда кавжой конвейери, кўтариш конвейери, магистрал конвейер, ағдарма конвейери ҳамда бўшатувчи конвейерлар схемасидан фойдаланилади (4.8 – расм).



4.8- расм. Қоплама жинсларни ташқи ағдармага ташиш схемаси: 1 – ротор экскаваторлари; 2 – қайта юклагич; 3 – кавжой конвейери; 4 – қия конвейер; 5 – магистрал конвейер; 6 – ағдарма конвейери; 7 – ағдарма ҳосил қилувчи.

Лентали конвейерларнинг соатли унумдорлиги (м3) лента кенглиги, унга юкланган кон массаси кўндаланг кесимининг шакли ва жинснинг физик – техник хоссаси ҳамда лентанинг ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ бўлиб, қуйидаги ифода орқали аниқланади:


Пк.тех = 3600∙F∙Vл kзаг ;
бунда, F – лентага юкланган кон массаси кўндаланг кесими майдони, м2; Vл– конвейер лентасининг ҳаракатланиш тезлиги, м/сек (4.5 – жадвал); kзаг = 0,8÷1 – лентани юкланиш коэффициенти.
Лентага юкланган кон массаси кўндаланг кесим юзаси майдони юзанинг шаклига боғлиқ бўлиб, қуйидаги ифода орқали аниқланади:
F = Kнак ∙ Кн.р (0,9л – 0,05)2;
бунда, Вл – лента кенглиги (Вл >2 dмах + 200мм  шартини қаноатлантириши лозим), м; Кк.р – таянч роликлар конструкцияни ҳисобга олиш коэффициенти (бир роликли учун Кк.р = 0,07  0,09; уч роликли учун Кк.р = 0,13   0,17); Кнак – конвейер қиялик бурчагини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидаги қийматларга эга бўлиши мумкин.
Конвейер қиялик бурчаги, град. коэффициент қиймати:

Конвейер қиялик бурчаги, градус 10


12 14 16 18 20
Коэффициент Кнак1 0,97 0,95 0,92 0,89 0,85
4.5 – жадвал.

Конвейернинг соатлик унумдорлиги, м3

Жинсларни ташишда лента тезлиги, м/сек.

Юмшоқ жинсларда

Қоясимон жинсларда

400 – 750

2 - 4

1,5 – 2,5

1000 – 2200

3 – 4

2 – 3

2500 - 5000

3 – 5

2,5 – 4

4000 - 8500

4 – 7

2,5 – 4,5




Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish