Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Темир йўл транспортида ағдарма ҳосил қилиш



Download 27,35 Mb.
bet40/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

5.2 Темир йўл транспортида ағдарма ҳосил қилиш
Карьерда темир йўл қўлланилганда қоплама жинсларни ағдармага жойлаштириш механик бир чўмичли экскаваторлар, драглайнлар, ағдарма плуглари, абзетцерлар ва бульдозерлар ёрдамида амалга оширилади. Замонавий карьерларда экскаватор билан ағдарма ҳосил қилиш етакчи усул бўлиб, ағдармаларга жойлаштириладиган қоплама жинсларнинг 85 – 90 % ушбу усулга тўғри келади.
Ағдармаларга жойлаштириладиган кон жинслари ва ағдарма ости жинсларининг физик – техник хоссаларига кўра экскаваторнинг ағдармадаги бажарадиган иши икки схемада ташкил қилиниши мумкин.

  1. Агар ағдармага жойлаштириладиган жинслар ва ағдарма ости жинслари мустаҳкам бўлса, қоплама жинсларни бир вақтда пастки ва юқори нимпоғоналар устига жойлаштирилади. Экскаватор ағдарма кирмасини (заходкасини) тўлдирилгандан сўнг дастлабки ўрнига қайтиб келади ва янги кирмани тўлдиришни бошлайди.

  2. Жинслар мустаҳкамлиги етарли бўлмаган шароитларда экскаватор олдга юришда (алмашиш пунктидан тупик томон юришда) жинслар факат пастки нимқават устига, орқага қайтишда эса юқори нимқават устига экскавация қилинади. Ушбу схемада экскаваторнинг салт юриши йўқ бўлиб, унумдорлиги юқори бўлишига эришилади.

Ағдармадаги темир йўл сурилиш қадами экскаваторнинг чизиқли ўлчамларига боғлиқ бўлиб, қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Ао = (Rч + Rр). Кп, м,
бунда, Rч, Rр – экскаваторнинг қазиш ва тўкиш радиуслари, м; Кп – экскаватор чизиқли ўлчамларидан фойдаланишни ҳисобга олиш коэффициенти (Кп = 0,85  0,9).
Ағдарма тупикларининг кон – транспорт ускуналаридан самарали фойдаланишни таъминлайдиган оптимал узунлиги техник – иқтисодий ҳисоблашлар асосида аниқланади ва 1500 – 2000 м ни ташкил этади.
Ағдарма поғонаси баландлиги hо, темир йўл сурилиш қадами ва ағдарма тупики узунлиги Lо.т ағдарманинг асосий параметрлари ҳисобланади. Ағдарманинг белгиланган параметрларида унинг бошқа параметрлари қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:

  1. Темир йўлнинг икки сурилиши орасида (сурилиш қадамида) тупик қабул қилиш қобилияти

Vо.т =  , м3

  1. Темир йўл икки сурилиши орасида ағдарма тупики ишлаш давомийлиги (сутка)

tр.т =  
бунда, Vс – тупикнинг суткалик қабул қилиш қобилияти, м3;
Vc =  ,
бунда, nс – бир сутка давомида ағдармага бўшатиладиган локоматив составлар сони;   – локомотивлвр билан ағдармага ташиб келтириладиган қоплама жинслар (массивдаги) ғажми, м3;
nc =  ;
Кн.р – транcпортнинг нотекис ишлашини ҳисобга олиш коэффициенти (Кн.р = 0,85  0,95); Тс – тупикнинг суткадаги ишлаш вақти, соат; to – локомотивосоставларининг ағдармада алмашиши давомийлиги, соат; tр – локомотивосоставларининг юкни бўшатиш давомийлиги, соат.
to =   ;
Lo – алмашиш пунктидан ағдарма тупиги ўртасигача бўлган масофа; vл – локомотивосоставнинг ағдарма йўлларида харакатланиши ўртача тезлиги, км/соат;   - темир йўл алоқаси давомийлиги, соат.
tр = nв  tв
nв – составдаги думпкарлар сони; tв – битта думпкарнинг бўшатиш давомийлиги, соат.

  1. Ишчи ағдарма тупиклари сони.

Nт.р =   ,
бунда,   - ағдармага келтириладиган қоплама жинсларнинг суткалик ҳажми, м3.

  1. Резерв билан биргаликда ағдарма тупиклар сони

Nт.о = Nт.р   ,
бунда,   - ағдарма тупикидаги темир йўлни суриш давомийлиги , сутка.
Ағдарма тупигининг тўҳтовсиз ва самарали ишлаши унинг муайян транспорт шароитидаги қоплама жинсларни қабул қилиш қобилияти билан экскаваторнинг унумдорлиги ўз – аро тенг бўлганда, яъни қуйидаги шарт таъминланади:

бунда,  - жинсларнинг экскаватор чўмичи ичидаги кўпчиш коэффициенти;   - ағдармадаги экскаватордан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти;   - экскаватор чўмичини тўлганлиги ҳисобга олиш коэффициенти;   - экскаватор чўмичининг сиғими, м3.
Юқоридаги тенглик асосида ағдармада ишлайдиган экскаваторнинг чўмич сиғими учун локомотивосоставларнинг оптмал алмашиш давомийлигини аниқлаш ифодасини тузилади:
to =  
Локомотивосоставлар алмашиш давомийлиги асосида (to) алмашиш пунктини жойлаштириш ўрнини аниқлаш мумкин бўлади. Шунингдек локомотивосоставлар алмашиш давомийлиги бўйича экскаватор чўмичининг талаб этиладиган сиғими ҳам аниқланади.
 
Юмшоқ ва яхши майдаланган қаттиқ жинсларни ағдармага жойлаштиришда драглайнлардан фойдаланилади. Драглайнлар қўлланилганда ағдарма тупиклари сони механик чўмичли экскаваторлардагига қарагандака кам бўлиб, жинсларни ярусларга жойлаштириш усули ва тартиби ҳам бошқача бўлади (5.5 – расм). Бу эса, ўз навбатда ағдарма кирмаси (заходкаси) кенглиги катта бўлиши (30 – 100 м) ҳисобига ағдармадаги темир йўл сурилиши сонини кескин (3 – 6 баробар) камайишини таъминлайди.

5.5- расм. Драглайн билан ағдарма ҳосил қилиш схемаси.


Ағдармаларда ЭШ русумли драглайнлардан кенг фойдаланилади.


Плуг билан ағдарма ҳосил қилиш усули экскаватор усулидан олдин қўлланилган бўлиб, унумдорлиги кичик бўлганлиги сабабли плуглар экскаваторларга алмаштирилган.
Қоясимон қоплама жинслар бўйича юк айланмаси кичик, ағдарма тупиклари турли горизонтларда жойлашган карьерларда плуг билан ағдарма ҳосил қилиш усули қўлланилади. Плуг билан ағдарма ҳосил қилиш қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: ағдарма поғонаси қиялик текислигига жинсларни думпкарлардан тўкиш; қиялик текислигини профиллаш (текислаш); ағдарма устки майдонини текислаш; темир йўлни суриш (5.6 – расм).
Плуг билан ағдарма ҳосил қилишда ағдарма тупики узунлиги 0,5 км дан 2,5 кмгача бўлиши мумкин. Ағдарма поғонаси баландлиги эса, 15   25 м ни ташкил қилади.

5.6-расм. Плуг билан ағдарма ҳосил қилиш схемаси: а – локомотив составларни тўкишдан олдинги ағдарма қиялигининг ҳолати; б – бу ҳам жинслар тўкилгандан кейин; в – профиллаштирилгандан кейин; г – иккинчи марта тўкилгандан ва йўлни сурилгандан сўнг.
Арзон ва бошқаришга қулай ускуналардан фойдаланиш плуг билан ағдарма ҳосил қилишнинг асосий авзаллиги ҳисобланади. Ағдарма тупигини қабул қилиш қобилияти кичик, резерв тупиклар сонини кўп ва темир йўл сурилиш қадами қисқа бўлиши, шунингдек, механизацияланмаган ёрдамчи ишлар ҳажмини катта бўлиши плуг билан ағдарма ҳосил қилишнинг камчиликларини ташкил қилади. Плуг билан ағдарма ҳосил қилишда темир йўл сурилиш максимал қадами қуйидаги ифода билан аниқланади:
Ао.мах. = ак -  ,
бунда, ак – плугнинг бош қанотининг узунлиги, м;  – темир йўл ўқидан ағдарма қиялик текислигининг юқори қиррасигача бўлган ҳавфсизлик масофаси (ҳавфсизлик бермаси), м.
Фақат юмшоқ ва яхши майдаланган қоплама жинсларни ағдармаларга жойлаштиришда абзецерлардан фойдаланилади.
Абзецер – бу гир айланадиган кузовга лентали конвейер ўрнатилган тўкиш консолидан ташкил топган кўп чўмичли экскаватор бўлиб, рельсда харакатланади ва траншеяга думпкарлардан тўкилган қоплама жинсларни қазиб олиб, тўкиш консоли орқали ағдармага жойлаштиради. Бунда ағдарма поғонасига икки нимопғона бўйлаб қоплама жинслар тўкилади ва абзецер , ҳамда қоплама жинсларни қабул қилиш траншеяси пастки нимпоғонанинг устки майдонида жойлашган бўлади.
Абзецер ағдармасининг баландлиги 90 м гача бўлиб, бунда юқори нимпғона баландлиги 25 – 35 м ни, пастки нимпоғона баландлиги 40 – 55 м ни ташкил қилади. Ағдарма кирмаси (заходкаси) кенглиги 40 – 60 м, ағдарма тупиги узунлиги 1 – 2 км га тенг бўлиб, абзецернинг техник унумдрлиги 2000 – 7000 м3 / соат ни ташкил қилади.
Кейинги йилларда қуввати 220 кВт ва ундан ҳам қувватли бульдозерлар ишлаб чиқарилиши туфайли темир йўл транспорти қўлланадиган карьерларда бульдозер билан ағдарма ҳосил қилиш усули қўлланила бошланди. Бунда ағдарма поғонаси икки нимпоғонага бўлинади. Темир йўл юқори нимпоғона устида жойлашган бўлиб, қоплама жинслар вагонлардан пастки нимпоғона устки майдонига тўкилади ва бульдозер билан унинг қиялик текислигига элтиб (суриб) жойлаштирилади.
Юқори нимпоғона баландлиги пастки нимпоғона устига тўкилган жинслар баландлиги темир йўлдан бироз пастда бўлишини таъминлаши лозим, яъни 1,5 – 2,5 м дан ошмаслиги керак. Темир йўл шпалининг ташқи (юқори нимпоғона қиялик текислиги томонидаги) учидан юқори нимпоғона устки қиррасигача бўлган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Бульдозер билан ағдарма ҳосил қилишда иқтисодий жиҳатдан мақбул ағдарма кирмаси кенглиги 30 – 40 м бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ағдарма тупики узунлиги эса 1,2   1,5 км ни ташкил қилади.
Бульдозер билан ағдарма ҳосил қилиш торецли (кўндаланг), бўйлама (фронтал) ва аралаш схемаларда амалга оширилади (5.7 – расм). Кўндаланг схемада бульдозер жинсларни диагонал йўналишда ҳаракатланиб ағдармага жойлаштиради. Бунда жинсни тўкиш фронти узунлиги локомотивосостав узунлигига тенг ёки ундан ҳам узунроқ бўлиши мумкин. Фронтал (бўйлама) схемада бульдозер жинсларни ағдарма фронтига тик йўналишда (энг қисқа


5.7- расм. Темир йўл транспорти қўлланганда бульдозер билан ағдарма ҳосил қилишнинг технологик схемалари: а – торецли (кўндаоанг); б – бўйлама (фронталь); в – аралаш.

масофа бўйича) суриб ағдармага жойлаштиради. Аралаш схемада камида иккита бульдозер ишлайди. Улардан бири вагонлардан тўкилган жинс уюмини буриладиган пичоғи билан ағдарма поғонаси қиррасига яқин жойгача суриб беради, иккинчиси эса, жинсларни бурилмайдиган пичоғи (лемехи) билан поғона қиялик текислигига жойлаштиради. Ушбу схема юқори унумдорликка эга бўлиб, қоплама жинсларни пастки нимпоғонага жойлаштиришда қўлланилади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish