Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Жинсларни гидротранспорт билан ташишда очиш ишлари технологияси



Download 27,35 Mb.
bet67/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

9.4. Жинсларни гидротранспорт билан ташишда очиш ишлари технологияси
Очиш ишларининг ушбу технологияси, қоида бўйича, қия ва ўта қия жойлашган фойдали қазилма ётқизиқлари юқори қисмидаги юмшоқ ва яримқоясимон кон жинсларини қазиб олишда қўлланилади.
Карьерларда қоплама жинслардан комплекс фойдаланиш мақсадида, агар қоплама жинслар таркибида глина, қум, оҳак каби ёндош фойдали қазилмалар мавжуд бўлса, у ҳолда уларни керакли жойга гидротранспотр ёрдамида етказиб бериш очиш ишларининг ушбу технологияси самарадорлиги юқори бўлишини таъминлайди. Бу эса, ўз навбатида, карьерда қўлланилаётган умумий қазиш тизимини сақлаган ҳолда йўлдош фойдали қазилмаларни ҳам қазиб олишни таъминлайди.
Яримқоясимон кон жинсларини қазиб олиб, гидротранспорт ёрдамида ташиш учун тайёрлашда экскаваторлар, ҳаракатланувчи майдалагичлар ва юклаш аппаратларидан фойдаланилади. Юклаш аппаратидан магистрал қуйқа қувурилгача кон жинсларини гидротранспорт ёрдамида етказиб беришда нометалл қувурларидан фойдаланиш истиқболли ҳисобланади.


9.5. Жинсларни карьерлардан бир неча транспорт кўринишлари комбинацияси орқали ташишда очиш ишлари технологияси
Катта чуқурликда фойдали қазилма конларини қазиб олишда кон массасини карьердан ташиш учун турли транспорт воситаларидан биргаликда фойдаланилади.
Замонавий карьерларда автомобил, темир йўл ва конвейерлардан биргаликда фойдаланиш кенг тарқалган. Тоғ ёнбағри (қиялик)даги карьерларда эса, - автомобиль транспорти билан рудани ташиш ва рудани рудатуширгич ёки сирпанмалар орқали ўз оғирлик кучи таъсирида юқоридан пастга етказиб беришдан (гравитацион транспорт) биргаликда фойдаланиш кенг қўлланилади.
Транспорт воситалари комбинациясидан фойдаланилганда, у ёки бу кўринишдаги транспорт воситаси қўлланаётган карьернинг ҳар бир зонаси учун қазиб олиш технологиясининг параметрлари алоҳида ҳисобланади.
Турли транспорт комбинациялари қўлланилганда қазиб олиш тизимининг ўзига хослиги қайта юклаш гаризoнтда рудани автомобил транспортидан темир йўл транспортига, руда туширгич ёки сирпанмага, қайта юклаш ишларининг ни ривожланиши, шунингдек, карьер ер юзида автомобил транспорти билан скипли ёки конвейерли кўтаргичлар комбинациясини бошқариш билан ифoдаланади.
Қайта юклаш пунктини узоқ муддат бир жойда туриши натижасида кон массасини бир транспорт туридан иккинчи транспортга қайта юклаш самарадорлигини ошириш ушбу бошқаришнинг вазифаси ҳисобланади. Бунга ўздириб қазиш асосида горизонтда кон массасини бир транспорт туридан иккинчисига қайта юклаш пунктини ёки карьер ер юзида майдалаш конмплекси ва конвейерли кўтаргични жойлаштириш орқали эришилади.
Қайта юклаш пунктини ўрнатиш жойи ёки унинг сурилиш қадами ва бир жойда туриб ишлаш муддатини аниқлаш карьердан кон массасини ташишга сарфланадиган харажатларни минимал бўлишини ҳисобга олган ҳолда техник – иқтисодий ҳисоблашлар асосида амалга оширилади. Шунингдек, ҳисоблашда кўтаргич билан қайта юклаш пунктининг бевосита туташиш зонасида горизонтни қазиб олиш технолгиясининг мураккаблашиши ҳам назарда тутилади. Технологиянинг мураккаб бўлиши бир йўла портлатиладиган портловчи модда зарядини камайтиришни талаб этади. Чунки бунда портлашнинг иншоотларга сейсмик таъсири камаяди ва йўл трассаси қийинлашиб, жинс бўлаклари узоққа учиб кетмайди. Натижада кон ишларининг жадаллиги ва кон – транспорт ускуналарининг унумдорлиги пасаяди.
Рудатуширгич жойлашган зонада одатдаги бурғилаб портлатиш ишларини олиб бориш мумкин эмас, чунки, агар скважиналар орасидаги масофа катта бўлиб, улар ортиқча қисмга (перебурга) эга бўлса кейинги горизонтдаги рудатуширгич оғзи бузилиб кетиши мумкин. Бундан ташқари поғона портлатилганда катта кон жинси бўлаклари рудатуширгич ичида тиқилиб қолиб, уни ишдан чиқариш ҳам иҳтимолдан ҳоли эмас. Бу ҳодисадан қутилиш учун рудатуширгич зонасида кон ишларини кичик баландликка эга бўлган поғоналар ва кичик диаметрли зарядлар ёрдамида табақаларга ажратиб бажарилади. Сўнги табақани қазиб олишда рудатуширгич оғзи бузилишини олдини олиш учун скважиналарни перебурсиз бурғиланади.
Руда жипслашишга мойил бўлмаса, қисқа руда туширгичлар оғзини кесиш уларни руда билан тўлдирилган ҳолда амалга оширилади. Бу портлатиш ишлари бажарилганда ногабарит кон жинларини рудатуширгичга тушиб тиқилиб қолишдан сақлайди. Бироқ, бунда ҳам рда туширгич зонасида скважиналарни перебурсиз бурғиланади ва рудатуширгич девори билан скважина ўртасидаги энг қисқа қаршил чизиғи қабул қилиниб скважиналар орасидаг масофа ҳисоблашлар аслсида аниқланади. Карьерларда бу масофа 1,2 1,5м ни ташкил қилади. Руда туширгич ҳудудида кон массасини қазиб олиш,биринчи навбатда боши берк (тупик) кавжойлар билан бажарилади.
Карьернинг чуқурлашиб бориши, кон – геологик шароитларни мураккаблашиши туфайли турли транспорт воситалари комбинациясини қўллаб конларни қазиб олиш тизимининг аҳамияти тобора ошиб боради. Бу масала бўйича илмий тадқиқот, махсус кўтаргичлар конструкцияларини яратиш ва уларни амалиётда ўзлаштириш каби қатор ишлар амалга оширилган. Ҳозирги вақтда юқорида келтирилган турли транспорт воситалари комбинациясини қўллаб фойдали қазилма ва қоплама жинсларини қазиб олиш тизими мамлакатимиз ва бошқа МДҲ мамлакатлари карьерда қўлланилмоқда. Бу қазиш тизимида кон – транспорт ишларини олиб бориш технологияси “циклли – поток технологияси” (ЦПТ) деб юритилади. Мурунтау, Қалмоқир (Ўзбекистон), Сибайск, Норилск, Оленгорск (Россия) ва бошқа рангли металлар карьерлари чуқур горизонтларида кон массасини циклли – поток технологияси асосида қазиб олиш ва ташиш ишлари кенг қўлланилмоқда.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish